Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 01:00

    +21 C

  • 02:00

    +21 C

  • 03:00

    +20 C

  • 04:00

    +20 C

  • 05:00

    +20 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +23 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 01:00

    +21 C

  • 02:00

    +21 C

  • 03:00

    +20 C

  • 04:00

    +20 C

  • 05:00

    +20 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +23 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Payshanba, 16

    +22 +20

  • Juma, 17

    +20 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +14 +20

  • Seshanba, 21

    +15 +20

  • Chorshanba, 22

    +14 +20

  • Payshanba, 23

    +14 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

"Ўлдирсанг, қоидага кўра ўлдир..." – урушнинг ҳам ўз қонунлари бор

Бир қарашда бу мавзуда мантиқ йўқ – урушда, ҳар икки томон бир-бирини қирғин қилишга астойдил интилаётган пайтда қандай қонунлар ҳақида гап бўлиши мумкин? Бу қонунлар ким томонидан тасдиқланган ва қайси судьялар улар асосида ҳукм чиқаради? Аммо бундай қонун-қоидалар бор ва дунёнинг аксарияти давлатлари уларга амал қилиш мажбуриятини олган.
Ўзгача ракурс
218 21:43 | 11.04.2024 21:43

Барчанинг диққат марказида Яқин Шарқдаги зиддият. Исроил мудофаа вазири Йоав Галлантнинг “Биз уруш олиб боришнинг барча қоидаларини бекор қилдик. Aскарларимизда ҳеч нарса учун жавобгарлик ҳам, кейинчалик ҳарбий судлар ҳам бўлмайди” деган гаплари ўзига хос ахборий бомба бўлди.


Тарихга назар


Одамзод тарихи урушлар тарихидан иборатлиги кўп марта таъкидланган. Инсоният яралибдики, бир-бири билан уришиб келади ва бунинг ортидан табиийки, қандайдир умумий тушунчалар, қоидалар ҳам шакллана борган. Яхши мужда шуки, асрлар ўтган сари бу икки тушунча бир-бирига ёт бўлса-да, урушларга ҳам инсонпарварлик кириб бормоқда.


Қадимда аскарлар жон жаҳдлари билан жанг қилганларининг қатор сабаблари бор. Босқинчилар катта ўлжа илинжида, ҳукмдор қаҳри ва мағлуб бўлса бегона юртларда шубҳасиз ўлим хавфидан қўрқиб қаттиқ курашган бўлсалар, ҳимояга чиққанлар ватани, бола-чақаси ва мол-мулкини асраш ҳаракати билан бирга мағлуб бўлсалар, ғолиб қандай шарт қўйишини билмай бутун вужудлари билан олишган. Чунки ғолиб томон ҳукмдори ёки қўмондони “Қонун бу менман” деган тушунча бўйича мағлубларнинг мол-у жонини ўз билганларича тасарруф этган.


Ислом динининг тарқалиши, ўрта асрларга келиб Европада рицарлик ҳаракатининг кучга кириши ҳар қандай урушларда маълум қоидаларга амал қилишни йўлга қўйган.


Хусусан мусулмон лашкарбошилари аскарларга қаршилик кўрсатмаганларни, болалар ва аёлларни ўлдиришни қатъий тақиқлаган. Босиб олинган ҳудудларда деҳқонлар, табиблар, ҳунармандлар ва илм аҳлига омонлик беришни йўлга қўйган, ғайридинлар билан эришилган келишувлар бузилмаган. Экин майдонларини топташга, қудуқларни заҳарлашга, кўприклар ва ижтимоий иншоотларга зарар етказишга йўл қўйилмаган. Ўлжа олишда ҳам якка тартибда ҳаракатланиш, олинган ўлжани топширмаслик жазоланган. Умуман, динга хайрихоҳлик билдирган ва шафқат сўраганларга раҳм қилиш мусулмон аскарларига мунтазам уқтириб борилган.


Албатта, бу умумий қоидалар бўлиб, ҳар доим ҳам уларга амал қилинавермаган. Ислом тарихида ҳам бошқа динлар каби ўта шафқатсиз ҳукмдорлар бўлганки, улар ўз ҳаракатлари билан динга катта зарар келтирганлар.


Асосан насронийликнинг католик мазҳабига эътиқод қилган рицарлар “Ҳурматли уруш” (bonne guerre) тушунчасини йўлга қўйишган. Унга кўра уруш бошлашдан олдин душман томон огоҳлантирилган, бу қарор сабаблари тушунтирилган, урушнинг олдини олиш имкониятини берувчи талаблар ва уларни амалга ошириш учун муддат белгиланган. Музокараларни олиб борган элчилар хавфсизлиги қатъий таъминланган.


Жанглардан сўнг ғолиб томон кўчмас мулклар, ибодатхоналар, лазаретларга зарар етказмасликни, ўлжага олинган одамлар ва мулкларни қайта сотиб олиш имкониятини беришни одат қилишган.


Бу ерда ҳам ўзига хос жиҳат бор – бир қарашда олийжаноб туюладиган бу қоидалар фақат рицарлар бошқарувидаги давлатларга қўлланиб, ғайридин, бутпараст, даҳрий ва бидъатчи дея ҳисобланганларга нисбатан амал қилмаган.


Дастлабки расмий қоидалар


Қадим тарихдаги қоидалар асосан оғзаки ва одатда тавсиявий характерда бўлиб, улар кўпинча истаганча талқин қилинар ҳамда вазиятга кўра ўзгартирилаверарди. Етакчи давлатлар ўртасида имзоланган илк расмий ҳужжатлар XVII—XVIII асрларга тўғри келади.


1856 йилда қабул қилинган Париж декларациясига кўра, денгизда жанг қилувчи ва нейтрал томонлар мақоми белгиланди. 1864 йилдаги Женева конвенциясида эса қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида беморлар ва ярадорлар бўйича якуний келишувга эришилди.


Бу даврда АҚШда фуқаролик уруши авж паллада эди. Президент Линкольннинг топшириғига кўра профессор Франц Либер ҳарбий дала шароитида душманга муносабатни ишлаб чиқди ва бу “Либер кодекси” сифатида тарихга кирди. Кейинчалик кодекслар ҳарбий комиссия ва қонунчилик вакиллари томонидан кўриб чиқилиши уларнинг аҳамияти ҳамда таъсирини ошириб юборди.


Бундан ташқари Россия, Буюк Британия, Франция каби йирик давлатларда ҳам бу каби қатор ҳужжатлар расмий кучга эга бўла борди ва урушларда маълум қоидаларга тобора кўпроқ амал қилина бошланди.


Бу борада энг муҳим ва содда тушунчаларни жамлаган Женева конвенцияси қуйидагиларни назарда тутарди:


  • Жанг қилмаётганлар, масалан, шифокорлар ва ижтимоий ҳимоя ходимлари нишонга олинмаслиги;
  • Жанг қилиш қобилиятини йўқотганлар, яъни ярадорлар ва асирларга зарар етказилмаслиги;
  • Тинч аҳоли вакилларини ўққа тутганлар ҳарбий жиноятчи деб ҳисобланиши;
  • Тинч аҳолининг жанг майдонидан кетиш ҳуқуқи таъминланиши, уй-жойи, ҳайвонлари, сув манбалари, экинлари ва ҳоказоларига зарар етказилмаслиги;
  • Беморлар ва ярадорлар қайси тараф вакили эканлигидан қатъи назар тиббий хизмат олишларига тўсқинлик қилинмаслиги (бу қоида шифокорларга ҳатто душман тарафга ҳам тиббий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқи ва имкониятини беради);
  • Шифокорлар, уларнинг фаолият нуқталари, транспортлари, тиббий воситалар нишонга олинмаслиги;
  • Асирларни қийнаш, камситишга йўл қўйилмаслиги, уларни минимал егулик ва сув билан таъминлаш, яқинлари, халқаро ташкилотлар билан алоқада бўлишларига тўсқинлик қилмаслик;
  • Айни шу уруш даврида тақиқланган қуроллардан фойдаланилмаслиги;
  • Чўкаётган кемалар душман томонники бўлса-да, ёрдам бериш;
  • Урушлар даврида душман тараф, асирлар ёки тинч аҳоли вакилларига нисбатан ҳар қандай жинсий зўравонликларга йўл қўймаслик барча урушларнинг умумий қоидалари сифатида қабул қилинади.

Бугунги қоидалар


Иккинчи жаҳон уруши ўзининг бешафқатлиги ва давомийлиги билан ҳар қандай қоидаларни чилпарчин қилиб ташлади. Нафақат Германия, балки қизил армия ва иттифоқчилар аскарларининг шафқатсиз ҳаракатларига оид ҳужжатлар жуда кўп.


Замонавий дунёда урушда дахлсизлар таркибига ОАВ вакиллари, қатор халқаро ташкилотлар ва вазиятга кўра бошқа соҳадагилар ҳам киритила бошланди. Ҳарбий ҳаракатларга болаларни жалб этмаслик талаби қўшилди. Энг муҳими – ҳар қандай вазиятда ҳам қўлланмаслиги шарт бўлган қуроллар рўйхати шакллантирилди. Бу кўпчилик ўйлаганидай одатда фақат қўрқитиш ва тийиш вазифасини бажарадиган ядро қуролининг ўзи эмас.


Айни кунлардаги Исроил-Фаластин зиддиятида ҳам фосфорли бомбалар қўлланилаётгани жиддий норозиликларни келтириб чиқарди.


Бугун инсоният шу қадар қуролланганки, уларнинг барини ишлатиш нафақат душманга, балки ҳужум қилувчининг ўзига ҳам қаттиқ зарар етказиши, халқаро ҳамжамият бундай ҳолларда санкциялар қўллаши ва ўша давлатга нисбатан ҳарбий чоралар қўллаши мумкинлиги белгилаб қўйилди.


Тақиқланган қуролларга қуйидагиларни мисол келтириш мумкин:


* Кассетали бомбалар – оддий тушунтирганда бир йирик бомба кўплаб кичик бомбаларга парчаланиб, катта ҳудудни қамраб олиши. 2008 йилга келибгина 93 давлат томонидан тақиқланганига қарамай, Россия, Хитой, АҚШ каби йирик ишлаб чиқарувчилар бу келишувга қўшилмаган;


* Напалм – бензин ёқиб, олов пурковчи қурол. АҚШ аскарлари Вьетнамда унинг ёрдамида бутун қишлоқлар, ўрмонлар, одамларни ёқишган. 1980 йилдан буён тақиқланган;


* Оқ фосфор – 1977 йилда тақиқланган бу қурол жуда катта аланга билан ёниши, ўчириш ниҳоятда қийинлиги билан машҳур. Сўнгги маълумотларга кўра Сурия ва Украина ҳудудида қўлланган ва бу қаттиқ қораланган. Исроил томонидан Фаластин ҳудудида қўлланилганига оид видеолар тарқалди, аммо бу фактни расман тасдиқлашнинг иложи бўлмади;


* Пиёдаларга қарши миналар – бу тақиқ жуда нисбий. Тарафдорлар ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин тинч аҳоли ва ҳайвонлар жабр кўришини аргумент сифатида кўрсатадилар. Ўртача баҳоси 3 доллар турадиган кичик минани зарарсизлантириш тахминан 1000 долларга тушиши ҳисоблаб чиқилган;


* Кимёвий ва бактериологик қуроллар – булар ҳақиқий оммавий қирғин қуроллари бўлиб, айрим ўринларда назорат йўқотилса, зарар жиҳатдан ядро қуролини ортда қолдириши мумкин. Бутун халқаро ҳамжамият бундай қуролларни қораласа-да, қатор давлатлар ҳамон нафақат сақлашяпти, балки такомиллаштириб боришяпти.


Албатта, урушда қандайдир қоидаларнинг бўлиши ғалатидек. Аммо одамзод урушдан воз кеча олмас экан, ҳеч бўлмаса маълум қоидаларга амал қилиши йўқотишларни камайтиришига умид қилган ҳолда бундай қоидалар ўйлаб топилган.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс