Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 01:00

    +21 C

  • 02:00

    +21 C

  • 03:00

    +20 C

  • 04:00

    +20 C

  • 05:00

    +20 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +23 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 01:00

    +21 C

  • 02:00

    +21 C

  • 03:00

    +20 C

  • 04:00

    +20 C

  • 05:00

    +20 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +23 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Payshanba, 16

    +22 +20

  • Juma, 17

    +20 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +14 +20

  • Seshanba, 21

    +15 +20

  • Chorshanba, 22

    +14 +20

  • Payshanba, 23

    +14 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мол боқмасликни ор деб билган ўзбегим

Қишлоқ жойларда азалий одат бор – ҳовлида бир туёқ сақламаслик уят. Аммо ҳозир кўпчилик бу одатдан воз кечмоқда, чорвачилик инқирозда, одамлар мол боқишга қийналиб қолишди. Сабаблар аниқ – яйлов йўқ, сув танқис, ем-хашак қиммат. Қолаверса, эркакларнинг аксарияти Россияда, аёллар чорвани эплаши қийин.
Ўзгача ракурс
221 09:30 | 16.03.2024 09:30

Кўпчилик гўшт қимматлигидан нолийди. Чиндан ҳам харажатларнинг катта қисми шу маҳсулотга йўналтирилади, гўшт баҳоси умуман бозор учун эталон ҳисобланади. Ўзбек гўштни ҳамиша севиб истеъмол қилиб келган. Лекин бу маҳсулот баҳоси дунё бўйлаб кўтарилиб бораяпти ва кўпчилик ўзини чеклашга мажбур бўляпти.


Айни пайтда Туркияда яшаб турган журналист Ситора Алихонзода ўз саҳифасида шундай ёзади:


– Туркияда аҳоли одатда йилда бир кез – Қурбон байрами муносабати билан тўйиб гўштхўрлик қилса керак. Ўзимиздан қиёс, бошқа пайт асосан парранда гўшти истеъмоли билан чекланишга мажбур бўламиз.


Сабаби, бу ерда мол, қўй, қўзи гўшти жуда қиммат. Ҳатто статистикага кўра охирги бир-икки йилда дунё бўйича энг қиммат гўшт нархи айнан Туркияда кузатилмоқда!


Ҳозиргина қайнатма шўрва тайёрлаш учун қассобхонадан гўшт олишга кирдик. Нархлар билан танишиб чиққач, “бу кетишда халқ мажбурий равишда вегетерианликка ўтади, шекилли”, деб ўйлаб қолдим.


Қўй гўштининг биқин қисмини 950 лира (30 доллар) дейди сотувчи. Турига қараб 800, 700, 600 лира... Бир кило суякли мол гўштни 550 лирага олдик.


Мамлакатда ҳайвон етиштириш, аҳолини гўшт билан таъминлаш талаб даражасида бўлмагани учун ҳам гўшт ва гўшт маҳсулотлари қиммат эмиш. Бу ҳам майли, яқин икки йилда сут ва сут маҳсулотлари ҳам максимал даражада қимматлашиши эҳтимоли бор экан.


Гўшт емаса, сут ичмаса, одамлар нима ейди? Бахтимизга паррандалар ва паррандабоқарлар бор бўлсин-да ишқилиб. Ҳайронман, мамлакатда ўт-ўлан, сув сероб бўлса, ҳаммаёқ ям-яшил яйлов, боғу роғ. Лекин нега чорва боқишмайди?...


* * *


Чиндан ҳам жўяли савол. Агар Туркиядаги шароит Ўзбекистонда бўлса, меҳнаткаш халқимиз нафақат ўзимизни, балки қўшни давлатларни ҳам арзон сут ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаган бўларди.


Бир неча йил олдин Истанбулга учиб кетаётганимда наманганлик бир хола бир сумка гўштни номимга расмийлаштириб, божхонадан ўтказиб беришимни илтимос қилганди. Қизиғи, бундай сумкалардан яна иккитасини ўзи кўтариб олганди.


Ўша пайтларда бизда гўшт тахминан 5 доллар атрофида эди (ҳозир ҳам бу нархда топса бўлади). “Шунча юкни самолётга ортиб бориш арзийдими?” дея сўраганимда хола “Улгуржисига 12-13 доллардан топшираман. Шу билан билетим пули чиқади”, дея жавоб берганди. Кўринадики, бу гапда жон бор.


Парадокс! Ери қурғоқчил, яйлови тобора қисқариб бораётган Ўзбекистондан ҳаммаёғи ям-яшил ўтлоқ бўлган Туркияга гўшт олиб бориб сотиш ва бундан яхшигина фойда қилиш мумкин.


Бироқ ҳар доим бундай давом этишидан умид қилиш соддалик бўлади. Чорвачиликдаги мураккаб вазият халқнинг дастурхонида акс этмай қолмайди. Эртами-кечми гўшт маҳсулотлари нархи кескин ошиб кетади ва бугунги нархлар энтикиш билан эсланади. Ўзбекнинг чорвага меҳри, меҳнатдан қочмаслигигина бундан вақтинча сақлаб турибди.


Аброр Зоҳидов



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс