Ойига 3 мингдан 10 минг долларгача пул топадиган усталар бор – соҳа вакили
Ishonch.uz сайти турли соҳа вакилларидан интервью олишда давом этади. Бугунги суҳбатдошимиз Рустам Агзамхўжаев - 20 йиллик уй таъмирловчи уста.
“Ўзбекистонда яхши усталар кўп. Аксариятига яхши ҳақ тўланмаганлиги учун бошқа давлатларга ишлагани чиқади. Агар уста ўз ишини мукаммал билса, яхши ҳақ эвазига ишлайди. Соҳамизни яхши билганим учун усталарни уч турга ажратаман. Биринчи тоифа оддий уста 500-1000 доллар атрофида топса, ўртаҳоли 1000-3000 минг атрофида ишлайди. Премиум классдаги усталар 3 минг доллардан 10 минггача топади. Прораблар эса таъмирланаётган ҳудуд майдонидан келиб чиқиб усталардан юқори ҳақ олади.
“Усталар ҳақида ҳамма ҳар-хил фикрда. Ҳалол усталар кўп, бироқ айрим ҳолатларда қўли эгри усталар ёки мижозга қўлидан келмайдиган ишни ҳам келади деб сифациз таъмирлаб берадиганлари ҳам бор.
Шогирдлар кўп чиқараман ва доим бировнинг ҳаққи бировга юқмаслигини айтаман. Бу дунёда ҳалол яшаган яхши.
“Мижозлар ҳам ҳар-хил бўлади. Айримлари бор, ҳар йили уйини янгича таъмирламаса туролмайди” .
Кузатувларим асосида шуни англадимки, одамлар “каробка” ҳолатдаги уйларни олишга қизиқмоқда. Сабаби уни истаганча ўз дидидан келиб чиқиб таъмирлайди. Ҳатто тайёр таъмирланган уйни олиб, бутунлай ремонтини кўчириб, бошқатдан таъмирлайдиганлари ҳам учрайди”.
Қурилиш соҳасидаги энг оғриқли муаммолардан бири, таъмирлаймиз деб янги обектга борсак, қурувчилар уйни дабдала қурган бўлади. Ўша пайтда фалон пулга уй олган халқимизга ачинаман.
Феруза РАҲИМОВА,
Қувонч Тўраев
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0