Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 710.9511.1

  • EUR

    13 718.9324.68

  • RUB

    139.060.04

+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+31c

  • Hozir

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-May

+31C

  • Hozir

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • Chorshanba, 15

    +31 +20

  • Payshanba, 16

    +29 +20

  • Juma, 17

    +28 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +13 +20

  • Dushanba, 20

    +20 +20

  • Seshanba, 21

    +16 +20

  • Chorshanba, 22

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Россия тарихидаги қуллик саҳифалардан бири — крепостнойлик ҳуқуқи

Тарихдаги қулдорлик дейилганда кўпинча кўз ўнгимизда Африка ҳудудларидан миллионлаб қора танлиларни Америкага сотиб юборган европалик одам савдоси ташкилотчилари келади.
Ўзгача ракурс
452 15:34 | 06.03.2024 15:34

Дарҳақиқат, бу инсоният тарихидаги энг аянчли ҳодисалардан бири эди. Аммо бу жараёнлар фақат Африкадагина бўлиб қолмаган.


Америкадаги қулдорликда оқ танлилар қора танлилар устидан зуғум ўтказса, подшо Россиясида вазият бироз ўзгача эди. Бу ерда бой деҳқонлар ўз ватандош ва миллатдошлари устидан чексиз ҳукмронлик қилар, шўрлик камбағал деҳқон эса унинг хўжалигидан бир қадам ҳам жила олмасди. Камбағалнинг болалари ва авлодлари ҳам умр бўйи бойга хизмат қилишга мажбур эди.
Бу Россия давлатчилигида “крепостнойлик” (крепост — қалъа маъносида, бу ерда қалъада меҳнат қилувчи) дея аталган. Бу йил март ойида крепостнойликнинг бекор қилинганига 163 йил тўлди.
Маълумки, Россия давлати 15-16-асрларда ташқи таъсирлардан халос бўлиб, мустақил тузилма сифатида шакллана бошлади. Ташқи урушлар хавфи сабаб рус давлати ҳукмдори маҳаллий зодагонлардан тузилган қўшинларга суянарди.
Маҳаллий зодагонлар армияси Рус давлати томонидан Литва, Ливония, Қозон хонлиги, Польша-Литва ва Швецияга қарши олиб борилган узлуксиз урушларда, шунингдек, чегара ҳудудларини Қрим ва Нўгай хонликлари ҳужумларидан ҳимоя қилишда ишлатилган: ўн минглаб зодагонлар ҳар йили ҳарбий хизматга чақирилган.


Ўша пайтларда деҳқон шахсан эркин эди ва мулк эгаси билан тузилган шартномага биноан ер участкасига эга бўлган. Унинг мулк эгаси тасарруфидан чиқиш ёки уни рад этиш ҳуқуқи ҳам бор эди.


Ер эгаси деҳқонни ўрим-йиғимдан олдин ердан ҳайдаб чиқара олмасди, ўз навбатида деҳқон эса ўрим-йиғим тугагач, эгасига бадал пулларини тўламаса, ўз участкасини тарк эта олмасди. Ҳукмдор Иван III нинг “Қонун кодекси” деҳқонларнинг хўжайинидан кетишининг ягона муддатини белгилаб қўйди, бунда иккала томон бир-бири билан ҳисоб-китоб қилишлари мумкин эди. Бу халқ орасида “Юрьев куни” (26 ноябрь) деб аталарди. Фақат шу кундагина крепостнойлар бир хўжайиндан иккинчи хўжайинга кетиш имконига эга бўлардилар. Шу тариқа давлат ҳарбий қудратининг асоси бўлган зодагонларга ҳиммат кўрсатди.
Иван III нинг қарори крепостнойлик ҳуқуқининг вужудга келиши учун асосий омил бўлди ва ярим озод деҳқоннинг қўлларига бамисоли кишан бўлиб урилди.


Шоҳ Алексей Михайлович даврида, 1649 йилда эълон қилинган “Кенгаш кодекси” камбағал деҳқоннинг ерга абадий боғланишини (яъни деҳқоннинг чиқиши мумкин эмаслигини) қатъий ҳукм сифатида ўрнатди. Айнан ўша пайтда: “Мана сизга бувижон, Юрьев куни!” деган аччиқ истеҳзони ифодаловчи атама ҳам тарқалди. Европа феодал одатлардан воз кечаётган ва дунёга очилган асрларда Россияда қулдорлик де-факто мустаҳкамлаб қўйилди.


Замонлар ўтиши билан крепостной деҳқонларнинг хўжайинларига кенг ҳуқуқлар берила бошланди:
1718-1724 йиллар - солиқ ислоҳоти, охир-оқибат деҳқонларни ерга бутунлай бириктирди;
1747 йил - ер эгасига ўз ишчиларини ҳар қандай шахсга ёлланма хизматчи сифатида сотиш ҳуқуқи берилди;
1760 йил - ер эгаси деҳқонларни Сибирга сургун қилиш ҳуқуқини олди;
1765 йил - ер эгаси деҳқонларни нафақат Сибирга, балки оғир меҳнатга ҳам сургун қилиш ҳуқуқини олди;
1767 йил - деҳқонларга ўз ер эгаларига қарши императорга шахсан ариза (шикоят) бериши қатъиян ман этилди.


Албатта, крепостнойликнинг тотал қулликдан бирмунча фарқлари бор эди. Хўжайиннинг крепостной деҳқонларини ўлдириш ёки тан жароҳат етказишга расман ҳаққи бўлмаган. Лекин амалда, қарам деҳқонларни ўлдириш ёки майиб қилиш ҳолатлари бўлган, чунки қонун бой тарафида эди.


Қулдан фарқли ўлароқ, қарам деҳқон тасарруфида ери, мол-мулки ва чорва моллари бор эди, лекин хўжайин учун ҳафтада бир неча кун ишлаши ва унга пул ёки маҳсулотлар шаклида тўлов (оброк) тўлаши шарт эди.


1771 йилда император Екатерина III ким ошди савдосида крепостнойларни сотишни тақиқлади. 1808 йилда Александр I уларни ярмаркаларда сотишни тақиқлади. Николай I эса 1833 йилда крепостной оилаларини ажратишни тақиқлади.
Омадли ва меҳнаткаш кишилар охир-оқибат ўзларини ер эгасидан қутқариб, озодликка эришишлари мумкин бўлди. Аммо уларнинг сони жуда оз эди. Крепостной ҳуқуқ тугатилгунга қадар, 1800 йилдан 1861 йилгача бўлган бутун давр мобайнида 1 миллионга яқин рус деҳқонлари ўз эгаларидан ўзларини тўлаш орқали озодликка эришдилар.
Крепостнойлик ҳуқуқи бекор қилинган пайтда Россияда 60 миллион киши яшаган, шундан 23 миллиони крепостнойлар эди. Шунингдек, империяда дворянлар, руҳонийлар, савдогарлар, казаклар ва фахрий фуқаролар истиқомат қилар, улар аҳолининг атиги беш фоизини ташкил этарди. Империяда деҳқонлар улуши 90 фоизгача етарди.


Ниҳоят 1861 йилнинг 3 март куни император Александр II нинг крепостнойликни бекор қилиш тўғрисидаги манифести эълон қилинди. Деҳқонларни озод қилиш ислоҳотининг асосий сабаби крепостнойлик тизимининг инқирози эди, йирик норозилик ва Қрим уруши натижасида юзага келган танглик эди.


Қрим уруши даврида деҳқонлар ғалаёнлари айниқса кучайди ва шундай босим остида Александр II бошчилигидаги ҳукумат ўз даврининг энг муҳим ислоҳотларидан бири - крепостнойликни бекор қилишни амалга оширди.


Крепостнойлик ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги манифестга кўра, деҳқонларга оддий фуқаролик ҳуқуқлари — никоҳ қуриш, мустақил равишда шартномалар тузиш ва суд ишларини юритиш, ўз номига кўчмас мулк олиш ва бошқа эркинликлар берилган. Деҳқонлар ҳуқуқий эркинлик олди, лекин ернинг ўзи аввалги ер эгаларининг мулки сифатида қолди. Тўлиқ мулкдор бўлиш учун деҳқон ерни сотиб олиши керак эди. Қашшоқ деҳқоннинг бунга имконияти етмасди, ўз-ўзидан крепостнойликнинг бекор қилиниши қарам деҳқонга катта бахт келтирмади. Жаҳонда саноат инқилоби давом этаётган бир пайтда Россия феодал сарқитдан зўрға қутула олди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс