Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 710.9511.1

  • EUR

    13 718.9324.68

  • RUB

    139.060.04

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 06:00

    +17 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +23 C

  • 09:00

    +25 C

  • 10:00

    +27 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +31 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +22 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-May

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 06:00

    +17 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +23 C

  • 09:00

    +25 C

  • 10:00

    +27 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +31 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +22 C

  • Chorshanba, 15

    +17 +20

  • Payshanba, 16

    +19 +20

  • Juma, 17

    +18 +20

  • Shanba, 18

    +17 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +13 +20

  • Seshanba, 21

    +15 +20

  • Chorshanba, 22

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Россия жиноят олами етакчиси озодликка чиқмоқда — “Шакро Молодой” тарихи

Совет давлати қулаши арафасида гуллаб-яшнай бошлаган “кўча” ҳар доим қизиқ ва жумбоқли мавзу бўлган. 90-йиллар том маънода жиноят олами учун гуллаган давр эди. Жойларда ўнлаб уюшган жиноий тўдалар тараққий этди. Гарчи сўнгги йилларда кўплаб жиноий авторитетларларнинг пайи қирқилган бўлсада, улар бутунлай яксон қилинганича йўқ.
Ўзгача ракурс
348 07:51 | 22.03.2024 07:51

Бир неча кун аввал Россия ОАВларида хабар тарқалди: суд жиноят доираларининг норасмий етакчиси сифатида кўриладиган “авторитет” “Шакро Молодой” — Захарий Калашевни озод қилиш бўйича ҳукм чиқарди.


Краснодар ўлкасининг Уст-Лабинский туман суди 70 ёшли криминал етакчини шартли равишда озод қилиш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантирди. Мурожаат кўриб чиқилган суд мажлиси 2024 йил 13 март куни ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. Машҳур “қонундаги ўғри” қайси санада озодликка чиқиши ҳозирча маълум эмас. Россия вилоят судларининг бирлашган матбуот хизмати раҳбари Мария Пирогованинг сўзларига кўра, озодлик ҳақидаги қарор ҳали қонуний кучга кирмаган ва шикоят қилиниши мумкин.


Айрим манбаларга кўра, суд маҳкумнинг соғлиғи туфайли шартли равишда озод қилиш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантирди. Калашовнинг соғлиғида айнан қандай муаммолар борлиги очиқланмади.


Россиянинг “бош ўғриси”, “жиноят олами етакчиси”, “Россиядаги энг йирик жиноятчи”; Калашов ҳақидаги мақолаларда ОАВ кўпинча шунга ўхшаш сарлавҳаларни танлайди.


Язидийларга иснод


“Шакро Молодой” 1950 йилда Грузия пойтахти Тбилисида язидийлар (курд миллати ичидаги гуруҳ) оиласида дунёга келган. Унинг болалиги ва ўсмирлиги ҳақидаги маълумотлар деярли учрамайди.


Калашов СССР ва Россияда турли жиноятлар учун уч марта судланган. Қамоқда бўлганида, 1971 йилда у илк бор “қонун ўғрилари” “тожини кийди”. Бу тожни унга бошқа бир жиноятчи Авдо Мирзоев “кийдирганди”. Шу тариқа Калашов расман катта жиноят оламига кириб келди ва “Шакро Молодой” номини олди.


1990 йилларда у постсовет оламида таниқли бўлган “қонундаги ўғрилар” Аслан Усоян (Дед Ҳасан) ва Вячеслав Иванков (Япончик) билан танишган, Россия ва Грузия фуқаролигига эга бўлиб олганди. Калашов ва унга бўйсунувчи тўда асосан рэкет, қотиллик ва пул ювиш каби жиноятлар билан шуғулланарди.


Дубайда қўлга тушиш


1990 йиллар охирида бир қатор суиқасдлардан сўнг у Испанияга кетишга мажбур бўлди. Бу давлатда у жиноий тўдаларнинг бир қатор норасмий учрашувларида қатнашди. 2005 йилда у ерда Захарий Калашов фаолияти билан боғлиқ “Асп” махсус операцияси ўтказилди, унинг доирасида бир неча ўнлаб “кўча” етакчилари ва уларнинг шериклари ҳибсга олинди.


2006 йил май ойида Захарий Калашов Испания полицияси томонидан Дубай чеккасидаги вилласида ҳибсга олинди ва Мадридга экстрадиция қилинди. 2010 йилнинг 1 июнида у Мадрид суди томонидан ноқонуний йўл билан олинган маблағларни ювиш ва жиноий гуруҳ тузишда айбланиб, етти ярим йил қамоқ ва 20 миллион евро миқдорида жаримага тортилган.


2011 йилда Испания Олий суди жазо муддатини тўққиз йилга оширди, жарима миқдори 22,5 миллион еврога кўтарилди.


Шунингдек, 2006 йил октябрь ойида Захарий Калашов Грузияда одам ўғирлаш ва ноқонуний қуролли гуруҳни ташкил қилишда айбланиб, мол-мулки мусодара қилиниб, 18 йилга сиртдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди.


Грузия ҳукумати Испаниядан уни жазо муддатини ўтаб бўлгач экстрадиция қилишни талаб қилган, бироқ 2014 йил 29 октябрда озодликка чиққан Захарий Калашов Россияга депортация қилинган. Испания ҳукумати унга ўн йилга мамлакатга киришни тақиқлаб қўйди.


Тахтга чиқиш


2009 йилда дастлаб Япончик, кейинчалик эса Аслан Усоян суиқасд натижасида ўлдирилди. Мазкур ўлимлардан сўнг Калашов Россия жиноят оламининг етакчиси сифатида кўрила бошлади.


Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, айнан Калашов уюшган жиноий гуруҳлар аъзолари ўртасида ноқонуний равишда қўлга киритилган мол-мулк ва пулларни тақсимлаган.


Тергов, шунингдек, у москвалик тадбиркорлардан товламачилик билан шуғулланган уюшган гуруҳга аъзо бўлганини ҳам аниқлади. 2015 йил декабрь ойида Рочделская кўчасидаги “Элементс” ресторани ёнидаги катта отишмада ҳам унинг қўли борлиги маълум бўлган. Отишма натижасида етти киши касалхонага ётқизилган, яна икки киши ҳалок бўлган. Терговчиларнинг фикрича, жиноятчилар “Элементс” ресторани эгасидан зўравонлик ва мулкка зарар етказиш таҳдиди остида саккиз миллион рубль ундирган.


Калашов, шунингдек, Россия Тергов қўмитасининг Москвадаги Бош тергов бошқармасида коррупция бўйича шов-шувли жиноий иш бўйича судланувчи эди. 2018 йилда қонун ўғрининг шериклари Тергов қўмитасининг юқори мартабали ходимларига, жумладан, генерал ва адлия полковникларига Шакронинг қўл остидагиларига ҳомийлик қилиш учун катта миқдорда пора берган.


2016 йилнинг 12 июлида Захарий Калашов Москвада 2015 йил декабрида икки киши ҳалок бўлган “Москва” ресторани хўжайинидан пора талаб қилганликда гумонланиб, қўлга олинган эди. 2018 йил 29 март куни Москванинг Никулинский суди Захарий Калашов ва унинг ўнлаб шерикларига ҳукм чиқарди. Улар иккита товламачиликда айбдор деб топилди. “Шакро Молодой” суд томонидан тўққиз йилу ўн ойни қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинди.


Энди нима бўлади?


“Шакро Молодой” озодликка чиққандан кейин нималар бўлади, деган савол кўпчиликка қизиқ. Ушбу савол ОАВда ҳам фаол муҳокама қилинмоқда.


Масалан, криминолог, Урал давлат юридик университети доценти Данил Сергеев Калашов колониядан озод этилганидан кейин яна жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Экспертнинг таъкидлашича, Россия махсус хизматларида айбловлар учун асослар бўлиши мумкин.


Унинг фикрича, Калашов жорий йилнинг баҳор ёки ёзида шартли равишда озодликка чиқиши мумкин. Бироқ, катта эҳтимол билан унинг озод этилиши Россия жиноят оламига унчалик таъсир кўрсатмайди.


“Шакро Молодой - классик Кавказ гуруҳининг вакили. Шакрога ўхшаган ўғрилар совет давридан бери бор эди, лекин бугун уларнинг даври ўтиб кетди”, дейди Сергеев.


Калашов энди навқирон эмас, у 70 ёшда. Бундан ташқари, мутахассис унинг Россия жиноят оламининг етакчиси мақомига эга бўлганини ҳам шубҳа остига олган. Сергеевнинг сўзларига кўра, Калашовнинг устунлиги ҳатто ўз кланида ҳам баҳсли. Криминологнинг фикрича, “авторитет” озодликка чиққандан кейин у яна ўз кланининг раҳбарига айланади.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс