Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+31c

  • Hozir

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-May

+31C

  • Hozir

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +23 C

  • Chorshanba, 15

    +31 +20

  • Payshanba, 16

    +28 +20

  • Juma, 17

    +22 +20

  • Shanba, 18

    +21 +20

  • Yakshanba, 19

    +14 +20

  • Dushanba, 20

    +22 +20

  • Seshanba, 21

    +21 +20

  • Chorshanba, 22

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шафтоли экиб, ўрик олмоқчимисан?

Қабулимга келган аёл кучли бош оғриғидан, бош айланишидан, уйқусизликдан, кўнгил айнишдан, тез-тез асабийлашишдан шикоят қилди. Сабабини суриштирганимда, оилада ҳаловат йўқлиги маълум бўлди. Турмуш ўртоғи тез-тез жанжал қилиб турар экан. Жанжал сабаби эса оилада ўғил фарзанд йўқлиги.
Ўзгача ракурс
285 15:16 | 02.04.2024 15:16

Хаёлимга беихтиёр Тошкент Тиббиёт Академиясида ўқиб юрган кезларим эсимга тушди. 5- курс эдик. Болалар жарроҳлиги фанидан маъруза бўлаётган эди. Маъруза сўнгида бир талаба ўқитувчига шундай савол берди: “Устоз, фарзанднинг қиз ёки ўғил бўлишида кўпроқ онани айблашади, шу тўғрими?”. Шунда ўқитувчимиз шундай жавоб қилди: “Эй ожиз банда, сен шафтоли экиб, ўрик олмоқчимисан!”.


Оилада қиз фарзанд туғилишида онани айблаш ҳоллари кўп учрайди. Қиз бўлсин, ўғил бўлсин – борига шукур. Қанчадан-қанча одамлар тирноққа зор. Энди биологик нуқтаи назардан ҳомила жинси қандай шаклланишини эслаб ўтсак. Эркак жинсий ҳужайрасида 2 хил: Х ва Y хромосомалар бўлади. Аёл жинсий ҳужайрасида эса фақат Х хромосома мавжуддир.


Агар қўшилиш жараёнида эркакнинг Х хромосомали спермотозоиди аёл тухум ҳужайраси билан қўшилса, (аёлларда фақат Х хромосомали тухум ҳужайра бўлади) ҳомила генотипи ХХ хромосомага эга бўлиб, бундан қиз фарзанд дунёга келади.


Борди-ю эркакнинг Y хромосомали спермотозоиди аёл тухум ҳужайраси билан қўшилса, ҳомила ХY хромосомага эга бўлиб, бундан ўғил фарзанд дунёга келади. Тушунганингиздек, ҳомила жинси фақат эркакка боғлиқ жараён экан, яъни эркакнинг қандай хромосомали спермотозоиди аёл тухум ҳужайраси билан қўшилишига боғлиқ.


Маърифатли, тушунган оилада ҳеч қачон юқоридагидай ҳолат кузатилмайди. Ўзбек оиласида фарзандларнинг туғилиши оила аъзолари, ота-она, қуда-андалар учун жуда қувончли воқеа ҳисобланади. Шу сабабли доно халқимиз фарзанд хоҳ ўғил ва хоҳ қиз бола бўлсин, барибир ҳаётимизнинг гули, умрнинг қувончи, белнинг қуввати, келажак умиди деб, янги меҳмонни жуда эъзозлайдилар.


Айтчи дўстим, ҳаёт қандай бўларди,
Қизлар туғилмаса, она бўлмаса?!
Ўзинг ҳам дунёга қандай келардинг,
Онанг сени туғиб, қувнаб кулмаса?!


Элбек Болтаев,
невропотолог


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс