“Сен кучлисан”: Аукционга қўйилган сурат 5 млн сўмга сотилди
“Сен кучлисан” ижтимоий лойиҳасининг навбатдаги кўргазмасига Саноат Қурилиш Банки ҳомийлик қилди.
Тадбирда ҳар доимгидек бемор болалар ижодига мансуб санъат асарлари кўргазмаси ташкил қилинди. Болаларнинг даволанишига ҳисса қўшишни мақсад қилган банк ходимлари ушбу кўргазма билан яқиндан танишди.
Кўргазмада 220 нафар бемор болаларнинг суратлари тақдим этилди ва улар 25 млн сўмга сотилди. Ҳаммага таниш бўлган “Умид” номли сурат банк ходимлари томонидан 5 млн сўмга харид қилинди ва анъанага кўра жамоага қайта ҳадя қилинди.
Оғир дард билан курашиб келаётган болажонларга ва уларнинг яқинларига моддий ҳамда маънавий кўмак бериш мақсадидада бўлган кўнгилли инсонларни ҳам бу галги тадбир қаттиқ тасирлантирди. Аукционда қўйилиши анъанага айланган ўн иккита боланинг бармоқ излари туширилган сурат кўпчиликни қаттиқ таъсирлантирди. Афсуски қўл изи сурати туширилган болажонларнинг айни пайтда фақат биттаси ҳаётлиги киши кўнглини қайғуга солади.
Тадбир давомида йиғилган маблағлар беаёв дардга чалинган болалар ўртасида ўлим кўрсаткичларини пасайтиришга сарфланади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0