Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 710.9511.1

  • EUR

    13 718.9324.68

  • RUB

    139.060.04

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 08:00

    +23 C

  • 09:00

    +25 C

  • 10:00

    +27 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +31 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +22 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-May

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 08:00

    +23 C

  • 09:00

    +25 C

  • 10:00

    +27 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +31 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +22 C

  • Chorshanba, 15

    +20 +20

  • Payshanba, 16

    +19 +20

  • Juma, 17

    +20 +20

  • Shanba, 18

    +18 +20

  • Yakshanba, 19

    +18 +20

  • Dushanba, 20

    +14 +20

  • Seshanba, 21

    +15 +20

  • Chorshanba, 22

    +15 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Сиз кимдан қўрқасиз?

Қачонлардир, қайсидир нашрда ўқигандим. Адашмасам, ё Арнольд Шварценеггер, ё Жан-Клод ван Даммдан «Сиз кимдан қўрқасиз?», деб сўрашганда, қуйидаги қисқа жавоб берилган: «Мен ҳиндларнинг кинолардаги муштлашувидан қўрқаман».
Ўзгача ракурс
330 14:31 | 05.04.2024 14:31

Тўғрисини айтганда, ҳазил оҳангида берилган бу жавобда жон бор. Чинданам, илгари «индийский» кинолардаги «ур-йиқит» саҳналари энсани қотирадиган даражада эди. Яъни қўл ёки оёқда берилган зарба танага тегмасдан туриб, «рақиб» икки-уч метр нарига учиб кетарди. Ёки биттаси (яъни бош қаҳрамон) аввал яхшигина калтак егач, сўнг зўрлиги тутиб қолар ва камида 10-15 кишининг дабдаласини чиқариб ташларди... Муштлашишга берилган овоз ҳам ваҳимали бўларди: «бдиш-бдиш...».


Бундоқ ўйлаб кўрсам, бу ҳаётда мен ҳам айримлардан қўрқар эканман. Билганим, англаганим шуки, «қўрқинчли кимса»лар тобора кўпайиб боряпти ва биз кўпинча уларни олқишлаймиз ҳам.


«Гуруч курмаксиз бўлмайди». Шу мақол хўб топиб айтилган-да. Оқар сувдек оқиб бораётган умринг давомида кўриб, кузатиб, гувоҳ бўлиб, бу мақолнинг айни ҳақиқатлигига жуда кўп амин бўларкансан. Афсуски, шундай...


Хуллас, мана ўша, мен қўрқадиган айрим кимсалар:


– Икки муборак Ҳайит ва бошқа байрамларда нафси ҳакалак отадиган ҳайдовчилардан, бозорчилардан қўрқаман;


– Жанозада пул талашадиган муллалардан қўрқаман;


– Масала ёки муаммога аёлини рўпара қиладиган «эркак»лардан қўрқаман:


– Об-ҳаво ва нарх-наводек ўзгарувчан, товусдек тусланувчан, тулкидек мосланувчан «буқаламун»лардан қўрқаман;


– Деҳқончиликка пул тикиб, пулини «ювадиган» «деҳқон»лардан қўрқаман;


– Турли даражада мукофотланган, унвони, «Олтин қалам»и бор айрим ижодкор ва журналистлардан қўрқаман;


– «Алиф»ни «калтак» дейдиган «педагог»лардан қўрқаман;


– Беморларни «соғадиган» «дўхтир»лардан қўрқаман;


– Тайинли иш бермайдиган, аммо ишга «берилиб кетган» пенсионерлардан қўрқаман;


– Боласига мини кредит бериб, сўнг отасини суриштириб юрадиган «банкир»лардан қўрқаман;


– Ҳам энидан, ҳам бўйидан урадиган «қурувчилар»дан қўрқаман;


– Ҳар йили йўлларни йўлига ямашдан, амал-тақал таъмирлашдан ҳеч чарчамайдиган «йўлсоз»лардан қўрқаман;


– Овозида илиги йўқлардан, клипида қилиғи кўплардан қўрқаман;


– Бир тийинга қиммат кинолар ва сариқ чақага арзимайдиган, суюқ сериалларни яратаётган «санъаткор»лардан қўрқаман;


– Қизларнинг ор-номусини, «бокиралик юки»ни муҳокама қилаётган «маклер»лардан қўрқаман;


– Бир ўқ билан иккита қуённи уриб, ҳам «очко»ли, ҳам ақчали бўладиган устаси фаранглардан қўрқаман;


– Даражаси посонги босмайдиган популистлардан, пиарчилардан қўрқаман;


– Бўлмағур дорини бегоналарга мақтаб, тавсия қилиб ўтказадиган, аммо ота-онаси ёки яқинлари касал бўлганда, асл дори қидирадиган «аптекачи»лардан қўрқаман;


– Маддоҳликни, хушомадгўйликни, лаганбардорликни касб қилиб олган каслардан қўрқаман;


– Ҳақсизликдан кўзёшлар тўкилишига сабабчи бўлаётган «ҳақпараст»лардан қўрқаман;


– Қадрият, инсонийлик масаласида ўзиникини ёт, ўзганикини ёд биладиган, яъни четнинг «хўрозқанди»ни ётволиб ялайдиган «билгич»лардан қўрқаман;


– Кўзбўямачилик қилиш, тўловлар жорий этишда бургани ҳам тақалайдиган «кашфиётчилар»дан қўрқаман;


– Халқим, дея халқумини ўйлайдиган «ҳақгўйлар»дан қўрқаман;


– ...


– Худодан қўрқмаганлардан қўрқаман!


Айтганча, сиз-чи, сиз кимдан қўрқасиз?!


Алижон АБДУРАҲМОНОВ
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс