Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 632.2222.05

  • EUR

    13 478.58-48.35

  • RUB

    134.39-0.85

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • 08:00

    +16 C

  • 09:00

    +19 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +23 C

  • 12:00

    +24 C

  • 13:00

    +25 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +26 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 02-May

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • 08:00

    +16 C

  • 09:00

    +19 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +23 C

  • 12:00

    +24 C

  • 13:00

    +25 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +26 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Payshanba, 02

    +12 +20

  • Juma, 03

    +15 +20

  • Shanba, 04

    +15 +20

  • Yakshanba, 05

    +16 +20

  • Dushanba, 06

    +14 +20

  • Seshanba, 07

    +16 +20

  • Chorshanba, 08

    +18 +20

  • Payshanba, 09

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Табиат ўзига қилинган шафқатсизликни кечирмайди

Сангзор дарёси Туркистон тоғ тизмасининг Ойқор чўққиларидаги музликлардан бошланиб, Арнасой кўлига қуйилгунча 150 чақиримдан зиёд масофадан оқиб ўтади. Шу асно Жиззах вилоятининг Сангзор воҳаси деб юритилувчи Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов туманларини обиҳаёт билан таъминлайди. Бироқ неча замонлардан буён аҳоли корига яраб, табиатга жон бағишлаб келаётган ушбу дарё охирги пайтларда фақат сув эмас, қурилиш ашёлари манбаига ҳам айланиб қолди. Уни бамисоли қум-шағал қазиб олинадиган катта конга қиёслаш мумкин.
Жамият
255 17:11 | 17.04.2024 17:11

Бундай дейишимизнинг боиси, эндиликда олис-яқиндаги хусусий уйлардан тортиб, гигант иншоотлар қурилишигача – барчасида дарё ўзанидан қазиб олинган қум-шағал ишлатилмоқда. Боз устига, тошлар махсус корхоналарда турли ҳажмларда майдаланиб, улардан бино-иншоотлар тиклашда, йўл қоп­ламалари ётқизишда, устунлар, панеллар, томёпқичлар ва бошқа бетон маҳсулотлар тайёрлашда фойдаланилмоқда.


Сангзорнинг бош қисмида – Бахмал туманининг Дувлат қишлоғидан то Жиззах шаҳригача бўлган ўзанида ўндан зиёд тош майдалайдиган корхона ишлаб турибди. Улар томонидан дарёнинг исталган жойи тўсилиб, узлуксиз равишда исталганча тош ва қум-шағал қазиб олинмоқда. Оқибатда, ўзаннинг айрим жойлари ниҳоятда кенгайиб ё торайиб, туби эса чуқурлашиб бормоқда, баъзилари қирғоқдан 200 метргача олисламоқда. Бу ҳолатлар табиатга жиддий зарар етказяпти. Соҳилдаги дарахтлар ва буталар қуриб, наботот ва ҳайвонот дунёси хавф остида қоляпти.


– Юртимизда бошқа соҳа вакиллари сингари қум, шағал ва тошни қайта ишловчи тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга ҳам талай имкониятлару имтиёзлар берилган, – дейди Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходими Рустам Султонов. – Аммо бу ғамхўрликларни суиистеъмол қилаётган баъзи кишилар табиат ресурс­ларидан оқилона фойдаланиш, дарё ўзанига зарар етказмаслик лозимлигини унутиб қўйишмоқда. Шу боис жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ўзан тозалаш участкаларининг ёндош ҳудудларидан 2 миллиард 750 миллион сўмлик фойдали қазилмалар ноқонуний қазиб олинган. Бу хусусдаги ҳужжатлар қонунбузарларни аниқлаш ва уларнинг ножўя хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига тақдим этилган. Мабодо, аҳвол шу тарзда давом этаверса, ҳудуддаги иқтисодий ва экологик муаммолар янада кўпайиши, Сангзорнинг келажаги том маънода хавф остида қолиши ҳеч гап эмас.


Дарё ўзанларидан қум-шағал қазиб олиш ишларини тартибга солиш бир неча масъул идоралар зиммасига юклатилган. Аммо улар фақат ўз манфаатларини кўзлаб иш юритаётгани бу борадаги таназзулни янада кучайтирмоқда. Қолаверса, тадбиркорларга «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонаси ҳисобига маблағ ўтказиб, аукционда дарё ўзанидан ер участкалари сотиб олиш имкони берилгани вазиятни баттар чигаллаштирмоқда.


– Дарвоқе, Президентимизнинг 2018 йил 9 июндаги «Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйи­­ча қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан бизнинг вилоятда ҳам сел ювиб кетиши хавфи мавжуд ҳудудлар рўйхати шакллантирилиб, «Хавфсиз дарё» ДУК томонидан электрон онлайн аукцион орқали ўзан тозалаш участкаларини тадбиркорларга бериш жорий этилган, – дей­ди ушбу муассасанинг Жиззах ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Учқун Норбеков. – Ҳозир Сангзор дарёсидаги 12 та участкада 9 та тадбиркорлик субъекти ўзанни тозалаш билан шуғулланмоқда. Улар ўзлари аукционда ютиб олган ҳудудда белгиланган чегаралар, тегишли чуқурлик ва кенглик доирасида иш олиб боришлари, шартномада белгиланган миқдорда қум-шағал қазиб олишлари шарт. Афсуски, айримлари зиммаларидаги асосий вазифа – дарё ўзанини тартибга келтиришни «эсдан чиқариб» қўйишмоқда. Масалан, «BINAR TEXNO» шўъба корхонаси 20 йилдан буён Сангзор дарёсининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган қисмидан тош қазиб олади. Унинг раҳбарлари бир неча бор вилоят экологлари, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан огоҳлантирилган ва жаримага тортилган. Шунга қарамай, ҳамон дарё ўзанини тозалаш-тўғрилаш ишларини амалга оширишмаяпти. Оқибатда корхонага ажратилган ҳудудда дарё туби 3 ­метргача чуқурлашиб, эни 200-300 метргача кенгайиб кетган.


Қонунни менсимайдиган бошқа тадбиркорлар ҳам кўп. Инчунин, бултур дарёнинг Бахмал туманидан ўтган қисмидаги 20 тадан зиёд, Ғаллаорол туманидаги 10 та ташкилот табиатга жиддий зарар етказгани аниқланиб, бу ҳуқуқбузарликларни ўрганиш прокуратурага топширилди. Бироқ тадбиркорлар ўзларига нисбатан қўлланилган 500 миллион сўмдан 1 миллиард сўмгача миқдордаги жарима жазосидан кейин ҳам дарё ўзанини ўпиришни давом эттиришмоқда. Чунки улар табиатни ғорат қилиш эвазига олаётган жуда катта фойда олдида бу жарима пуллари ҳеч нарса эмас.


Бундай ўзбошимчалик ва бошбошдоқлик­лар қандай якун топаётгани эса маълум. Қум-шағаллар аёвсиз қазиб олиниши туфайли қирғоқлар ўпирилиб, улар атрофидаги турли иншоотлар, шунингдек, дарё устига қурилган автомобиль кўприкларининг таянч­лари атрофи очилиб қолиб, дарз кетмоқда. Масалан, «Маданият» маҳалласидаги кўп­рик барпо этилганига кўп бўлмаган эса-да, таянч­ларининг остки қатлами ювила бошлаган. Дарё ва унга параллель қурилган Эски туятортар каналининг бетон қопламаларини, Тошкент – Термиз халқаро автойўлини таъмирлаш, шу ҳудуддаги темир йўлнинг Санг­зор ёнидан ўтган қисмида қирғоқни мустаҳкамлаш зарурати туғилмоқда. Сўнгги 3 йилда бу ишларга давлат бюджетидан 27 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланди.


Аслида, ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, ўзан бўйлаб дарё кўприкларидан юқори ва пастга қараб 2,5 километргача бўлган масофани кавлаш тақиқланади. Бироқ бу талабга риоя қилмаётган қум-шағал сотувчилар, бутун халқ, жумладан, ўзлари ўтадиган кўп­рик тагини кавлашмоқда. Бу иншоотлар эса катта маблағлар эвазига таъмирланади. Қарабсизки, яна фойда тадбиркорга, зарар давлат хазинасига, солиқ тўловчиларга қолади. Энг ачинарлиси, ҳар қанча пул сарфлаган билан тиклаб бўлмайдиган экологик зарар бундан-да кўп. Энди у одамлар ҳаётида ҳам акс этаётир.


Қум-шағал аёвсиз равишда олинган ке­йинги чорак асрга яқин вақт давомида Сангзор дарёсидаги балиқлар, судралувчилар, сут эмизувчилар, қушлар, ўсимликларнинг бир қанча турлари бутунлай йўқ бўлиб кетди. Дарё атрофидаги ер ости сувлари сатҳи кескин пасайиб, булоқлар ва қудуқлар қуриди.


– Биз яшаётган дарё бўйлари бир замонлар жуда сўлим, жинғилзор ҳудуд эди, – дейди Қашқабулоқ қиш­лоғида истиқомат қилувчи Аъзамжон Хонимқулов. – Бироқ тадбиркорларнинг шафқатсизлиги сабабли бу ўсимликлар деярли йўқолиб битди. Ўлганнинг устига теп­гандай, кечаю кундуз завод тўхтовсиз ишлайди, оғир юк машиналари ва техникалар тинмайди. Қишда лой, ёзда чанг кўтарилади. Буларнинг ҳаммаси фарзандларимиз соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Вужудга келган оғир вазият ҳақида арз қилмаган жойимиз қолмади. Афсус, заррача фойдаси бўлмаяпти.


– Илгари қудуқларимизнинг суви тўрт фаслда ҳам қуриб қолмасди, – дейди Бахмал туманининг Холтой қишлоғида яшовчи Толиб Азимов. – Ҳозир уларнинг сув сатҳи пасайиб кетди. Кечаю кундуз автомашиналар тинмай қатнаши натижасида ҳаммаёқни чанг-тўзон қоплайди, ҳовлимиздаги мевали дарахтлар эса камдан-кам чангланадиган бўлиб қолган.


Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 17 январдаги тегишли фармонига мувофиқ, жорий йил 1 майдан Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинадиган бўлди. Бу мазкур соҳада фаолият юритаётган айрим тадбиркорларни васвасага солиб қўйди. Айни кезларда улар белгиланган муддатга қадар ўзанда боридан кўпроқ юлиб қолиш ниятида кечаю кундуз тинимсиз ишлашмоқда. Ҳозир дарё бўйидаги ҳар бир тош майдалаш цехи олдида пайдо бўлаётган катта-катта қум-шағал тоғларини кўриб, мораторийгача дарё қай аҳволга келишини тасаввур қилиш қийин эмас.


Табиат ўзига нисбатан шафқатсизликни асло кечирмайди. У ҳар бир тажовуз учун, албатта, ўч олади. Президентимизнинг фармони эса ана шундай хавфларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Унинг ижросини тўлиқ таъминлаш учун дарё бўйидаги барча қум-шағал ишлаб чиқарувчи корхоналарга, бизнингча, зудлик билан тоғли ҳудудлардан тош олиш учун махсус ер ажратиб, кўчириш керак. Агар улар дарё қирғоқлари ёки ўзанларида ишлашда давом этсалар, аҳволни ўнглаш даргумон.



Муқимбой ИСМОИЛОВ
Ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1258 16:57 | 05.08.2023