Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 710.9511.1

  • EUR

    13 718.9324.68

  • RUB

    139.060.04

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +23 C

  • 09:00

    +25 C

  • 10:00

    +27 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +31 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +22 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-May

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +23 C

  • 09:00

    +25 C

  • 10:00

    +27 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +31 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +22 C

  • Chorshanba, 15

    +17 +20

  • Payshanba, 16

    +19 +20

  • Juma, 17

    +18 +20

  • Shanba, 18

    +17 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +13 +20

  • Seshanba, 21

    +15 +20

  • Chorshanba, 22

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тилларда достон зиёфат, ҳашаматли кошона ва қаттиққўл ота — миллиардер Мукеш Амбани ким?

Шу кунларда нафақат Ҳиндистон, балки бутун дунёда нақ 120 миллион долларлик тўй зиёфати тилларда достон бўлмоқда. Ушбу маросимларга кимсан Билл Гейтс, Марк Цукерберг, Хиллари Клинтон, Иванка Трамп каби машҳурлар етиб келди.
Ўзгача ракурс
476 10:29 | 04.03.2024 10:29

Машҳур қўшиқчи Рианна (маълумотларга кўра, унинг ташрифи тўй эгаларига 6 миллион долларга тушган) эса хизматда бўлди.


Маросимларда 51 мингдан ошиқ киши қатнашиб, таомланди, 200дан ошиқ фил ҳам олиб келинди. Хўш, бунча дабдаба ва сарф-харажат ортида ким турибди?


Осиёнинг энг бой одами бўлган


Бир йил аввал Forbes ҳиндистонлик миллиардер Гаутам Адани Осиёнинг энг инсони деган номни бой бергани ҳақида ёзди. Унинг бойлиги қаллоблик ҳақидаги гап-сўзлардан кейин 50 млрд. долларгача камайиб кетди. Саҳнага эса бошқа бир ҳиндистонлик чиқди, унинг исми-шарифи Мукеш Амбани эди. Ўша пайтда унинг бойлиги 83 миллиард доллардан зиёд дея баҳоланди.


Гарчи орадан бир йил ўтиб Адани яна биринчиликни Амбанидан қайтариб олгани ҳақида ёзилсада, орадаги фарқ “атиги” ярим миллиард долларгаям етмади.


Мукеш Амбани Ҳиндистон хусусий секторидаги энг йирик компания Reliance Industries эгаси ва бошқарувчиси саналади. Компания ҳозирда нефт ва газ қазиб олиш, нефтни қайта ишлаш, телекоммуникация, чакана савдога ихтисослашган. Reliance ҳозирда Ҳиндистоннинг энг йирик экспортчиси бўлиб қолмоқда, у мамлакат умумий товар экспортининг 8 фоизини ташкил қилади ва бутун дунё бўйлаб 108 мамлакатга етиб боради. Компания Ҳиндистон ҳукуматининг умумий божхона ва акциз даромадларининг деярли 5 фоизини тўлаб беради.


Миллиардер Амбани рафиқаси ва уч фарзанди билан Мумбайдаги ҳашаматли 27 қаватли бинода яшайди, ушбу объект Букингем саройидан кейин иккинчи энг қиммат хусусий бино ҳисобланади. Бўлажак миллиардер оғир болаликни бошидан ўтказган, бу унда кучли ирода ва характерни шакллантирди.


Яманда туғилган ҳиндистонлик бой


Мукеш Амбани бизнес империясига тамал тоши унинг отаси Дҳирубхай Амбани ташаббуси билан қўйилган. У Ҳиндистоннинг кичик бир қишлоғида камтарона даромадли мактаб ўқитувчисининг катта оиласида туғилган ва 17 ёшида 20-аср бошларида Британия мустамлакаси бўлган Яманнинг Адан шаҳрига кўчиб ўтган. У ерда Дҳирубхай энг йирик трансконтинентал савдо компанияси А.Besse & Co.da котиб бўлиб ишга кирди. Савдо ва бухгалтерия ҳисобининг нозик томонларини ўрганиб тажриба орттирган, шунингдек, етарли маблағ тўплаган Дҳирубҳай ўз бизнесини очди.


У дастлаб зираворлар ва жун савдоси билан шуғулланган ва 1966 йилда Reliance тўқимачилик фабрикасини очган. 70-йилларнинг охирида завод аллақачон нефт маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнида олинадиган полиестер ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания ўсди ва ривожланди, янги ишлаб чиқариш қувватларини очди ва сезиларли таъсир доираларини эгаллади.
1980-йилларнинг ўрталарида Дҳирубхай компания бошқарувини ўғиллари, катта Мукеш ва кичиги Анилга топширди, аммо ўлимигача компанияга ўзи раҳбарлик қилди. 90-йилларда кичик Амбани бошчилигидаги компания нефт маҳсулотлари бозорига кирди. 2000 йилда компания Гужаратда завод очди ва у дунёдаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига айланди. Reliance кенгайишда ва янги бозорларга чиқишда, хусусан, телекоммуникация соҳасига киришда давом этди.


2002 йилда Дҳирубхай Амбани вафот этди ва корпорация унинг болаларига мерос бўлиб қолди. Мукеш директорлар кенгаши раиси бўлди, Анил эса вице-президентлик курсисига ўтирди. Аммо умумий иш ака-укаларни бирлаштирмади, аксинча, жанжалга айланди. Мукеш ва Анил ўртасида 2005 йилда катта жанжал келиб чиқди, натижада оға-инилар компанияни иккига бўлишди. Катта ака нефтни қайта ишлаш саноати, нефт-кимё ва тўқимачилик ишлаб чиқаришни ўз назоратига олди. Кичиги эса телекоммуникация ва электр энергияси билан боғлиқ лойиҳаларни юргиза бошлади.
Мукеш нафақат оилавий тадбиркорликни муваффақиятли давом эттирди, балки ўз бизнесини бошқа йўналишларда ҳам ривожлантирди. 2003 йилда у марҳум отасининг номи билан аталган Дҳирубхай Амбани халқаро мактабига асос солди.
Амбани, шунингдек, Ҳиндистоннинг энг йирик уяли алоқа оператори Reliance Jio каби бошқа компанияларга ҳам эгалик қилади. У Ҳиндистон Премер-лигасида ўйнайдиган “Mumbai Indians” футбол клубининг ҳам эгасидир.


Миллиардер хайрия ишларига пулни аямайди. У таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқларни ривожлантириш соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватловчи Reliance фондига асос солган.
Миллиардернинг ўғиллари Акаш ва Анант ҳам бизнес империяда муҳим рол ўйнашади. Улар Facebook, Google, Qualcomm, Intel ва бошқа технология гигантлари билан шартномалар тузишга муваффақ бўлишди.
Акаш директор ва стратегия бошлиғи лавозимини эгаллайди, шунингдек, Reliance Jio ижроия қўмитасида ишлайди. У компанияга зарур рақамли хизматлар учун иловалар билан ҳам шуғулланади. Анант Jio Platforms директорлар кенгашига киради ва Жамнагар нефтни қайта ишлаш заводидаги операцияларни назорат қилади.


Мукеш Амбанининг ҳаёт қоидаси: болаларга қаттиққўл бўлинг


Бойлиги 100 миллиард доллардан ошиб кетган ҳиндистонликнинг бир қанча ҳаётий қоидалари бор. Улардан бири болаларга эркалатмасдан, қаттиқроқ муносабатда бўлиш. Мукешнинг отаси ҳам болаларининг чиниқишини истарди. Бир пайтлар Мукешнинг отаси уларни бир қути манго учун ёмғирда 10 километр юришга мажбурлаганди.


Миллиардер ҳам болаларини талтайтириб юбормаслик учун чоралар кўра бошлади. Жумладан, отасининг миллиардлаб пули бўлсада, болалар ўқишга жамоат транспортида қатнар, уларга кўп пул бермасди. Болалар мактабга кетаётганда атиги беш рупийдан пул олишарди.


Бундан ташқари Амбани вегетариан ва умуман алколол истеъмол қилмайди. Бу қоидага у қаттиқ риоя қилади.


Аммо шундай бўлсада, миллиардерни ўта камтар яшайди дея олмаймиз. Юқорида айтганимиздек, у улкан қасрда истиқомат қилади. Мукеш ва Нита Амбанининг ҳашаматли саройи тахминан 1—2 миллиард долларга баҳоланади. Ушбу бино Рихтер шкаласи бўйича 8 балли зилзилага дош бериши мумкин.
Мукеш Амбани уйида катта ибодатхона, кўплаб меҳмон хоналари, гўзаллик салони, музқаймоқхона ва 50 кишига мўлжалланган хусусий кинотеатр мавжуд. Бинонинг энг юқори олти қавати турар-жой бинолари учун ажратилган. Шунингдек, миллиардер ихтиёрида учта вертолёт майдончаси, йога маркази, сузиш ҳавзаси, рақс студияси ва 9 та тезюрар лифт бор — бир сўз билан айтганда, Мукеш ўз уйида бутун бир шаҳар қуришга муваффақ бўлган.
Миллиардер машиналарни яхши кўради ва уйининг бир неча қаватлари унинг 168 дан ортиқ машинага мўлжалланган шахсий гаражига айланган. Амбани тез-тез машиналарга пул сарфлайди. Тадбиркорнинг тўртта ҳашаматли Mercedes-AMG G63, Rolls Royce Cullinan Black Badge, Bentley Bentayga Facelift, Maserati Levante, Tesla S100D ва бошқа кўплаб ҳашаматли автомобиллари бор.


Мукеш Амбанидан иқтибослар


  • Бизнесда энг муҳими ўзига ишониш ва ва бу ишончни реалликка айлантира олишдир;
  • Доимий ўсиш ҳар қандай фаолиятнинг асосидир. Мен учун ўсиш - бу ҳаёт тарзи;
  • Ҳар доим глобал миқёсда фикр юритинг ва муваффақият йўлида дадил ишларни қилишдан қўрқманг;
  • Мен учун бир миллиард одам бир миллиард истеъмолчидир. Бу бирор нарса яратиш ва пул ишлаш имконияти демак.

Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс