Вилоят прокуратураси бюджет ҳисобидан нега IPhone'лар харид қилди?
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан 21 дона iPhone смартфонлари харид қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Ҳолат бўйича вилоят прокуратураси муносабат билдирди.
Унда: «Мазкур мобиль алоқа телефонлари вилоят прокуратураси органларида хизмат қилаётган раҳбар ходимларга сектор фаолиятини яхшилаш, инсон, жамият ва давлат манфаатлари йўлида жисмоний ва юридик шахслар билан маълумот алмашишда фойдаланиш мақсадида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинганлиги маълум қилинади», дейилади хабарда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0