Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 710.9511.1

  • EUR

    13 718.9324.68

  • RUB

    139.060.04

+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+27c

  • Hozir

    +27 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +30 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-May

+27C

  • Hozir

    +27 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +30 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • Chorshanba, 15

    +27 +20

  • Payshanba, 16

    +25 +20

  • Juma, 17

    +27 +20

  • Shanba, 18

    +21 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +15 +20

  • Chorshanba, 22

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Замонавий физиканинг онаси”, икки карра Нобель мукофоти совриндори Мария Кюрининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида

Мария Кюри (қизлик фамилияси Склодовская), физика ва кимё соҳасида янги омилларни кашф қилиш борасида кўп ва ажойиб ишлар қилган аёл.
Ўзгача ракурс
365 13:03 | 09.03.2024 13:03

У 1867 йили Польшанинг пойтахти Варшавада камбағал оилада дунёга келади. Мариянинг ўзидан ташқари яна тўрт нафар ука-синглиси бор эди. Унинг отаси ўқитувчи бўлган. Онаси эса сил касаллигидан азият чеккан. Қиз ҳали мактаб ўқувчиси бўлган давридаёқ онасидан айрилади.


Марияда ўқувчилик давридаёқ физика ва кимёга катта қизиқиш уйғонади. У қунт билан ўқиб, 24 ёшида гувернантлик қилиб ишлаб юрган даврида етарлича пул йиғиб, Парижга боришга муваффақ бўлади ва у ерда Сорбонна университетини муваффақиятли тугатади.


Парижда бўлажак эри билан учрашади ва у билан бирга физика ва кимё соҳасидаги тадқиқотлар борасида узоқ саёҳат қилди ва шу билан бирга янги радиоактив элементни биргаликда кашф этишди. Айнан шу кашфиёт ортидан Нобель мукофотига сазовор бўлишди.
Мариянинг ҳаёти бошидан охиригача тадқиқотга бағишланади. Шунинг учун ҳам ўлимидан сўнг “Замонавий физиканинг онаси” деб ном олган.


Икки карра Нобель мукофоти совриндори
Мария икки марта Нобель мукофотига сазовор бўлган ягона аёл. У биринчи мукофотни турмуш ўртоғи Пьер Кюри билан бирга 1903 йилда физика соҳасида олди. Иккинчи мукофот эса фақат унга топширилди.


Замонавий физиканинг онаси
Мария Кюри замонавий физиканинг онаси деб аталган. Чунки у тарихда қўрғошин қопқоғи билан муҳрланган тобутда дафн этилган ягона одам эди. Шундай қилиб, аёлнинг танаси шу қадар радиоактив эдики, унинг тобут қопқоғини 2,5 сантиметрлик қўрғошин варағи билан тўлдиришга мажбур бўлинган.


Радиоактив нарсалар
Мария Кюри 80 йилдан кўпроқ вақт олдин вафот этди. Аммо шу пайтгача унинг барча шахсий буюмлари, жумладан, кийим-кечаклари, ёзувлари, уйидаги мебеллари шу қадар радиоактивликни ўз ичига оладики, ҳозир ҳам одамни ўлдириши мумкин. Франция унинг барча шахсий нарсаларини ўзининг шахсий мулки деб атади ва уларни Париждаги Франция Миллий кутубхонасига жойлаштирди.

Хавфсизлик шакли
Париж кутубхонасига ташриф буюрган ҳар бир кимса Мари Кюри буюмларини кўздан кечириш учун тақдим этиладиган бўлимда Нобель мукофоти лауреатининг буюмлари хавфсиз эмаслигидан хабардор эканликларини ва кўрсатмалар билан танишганликларини билдирувчи махсус ҳужжатга имзо чекиши керак. Нарсалар радий 226 билан сингдирилган. Бу элемент жуда узоқ парчаланиш даврига эга, аёлнинг буюмлари соғлиқ учун хавфсиз даражасига етиши учун 1,5 минг йилдан кўпроқ вақт керак бўлади. Бундан ташқари, барча ташриф буюрувчилар ҳимоя костюмини кийишлари шарт.

Тумор
Аёл нафақат радиоактив элементлар билан очиқ ишлашдан қўрқмади, балки кўкрак занжирида ҳам тумор тақиб олган. Тумор кичик ампула шаклида бўлиб, у радий билан тўлдирилган. Мария ҳеч қачон радиациядан қўрқмаган ва эҳтиёт чораларисиз, ҳимоя воситаларисиз ишлаган.


Ижтимоий фаол
Мария нафақат олим, физик ва кимёгар эди. У бошқа ижтимоий соҳалар билан ҳам шуғулланган. Ҳаёти давомида турли мамлакатларда жойлашган 85 та илмий ва бошқа жамоа ишида қатнашган. Ҳаёти давомида у 20 та илмий стипендияга сазовор бўлган.


Сорбонна профессори
1902 йилда Мария Париж университетида докторлик даражасини олди. У Сорбонна университетида ўқитувчилик лавозимига таклиф қилинган биринчи профессор аёл бўлди.


Радиациянинг ҳужайраларга таъсири
Мария ҳаёти давомида эри билан бирга ўттиздан ортиқ илмий мақолалар нашр этди. Аммо энг ютуқли мақола радиациянинг ҳужайраларга таъсири ҳақида эди. Улар радиоактивлик билан ишлаш жараёнида ҳар қандай ўсимтадан таъсирланган ҳужайралар оддий соғлом инсон ҳужайраларига қараганда тезроқ йўқ қилинишини аниқлаган мақола ёздилар.

Радий ва полоний
Узоқ изланишлар ва уранит элементи билан ишлаш жараёнида Мария ва унинг эри радиоактив элементни олишга муваффақ бўлишади. У ҳам радиоактив эди ва айнан иккита элемент кашф этилгандан сўнг Кюри элементлар учун янги атама – “радиоактив”ни киритди.

Радиум институти
Илмий изланишлар ва биргаликдаги ҳаётнинг бошиданоқ Мария ва унинг эри университет очишни орзу қилишган. Мария Франция ҳукуматидан ёрдам олгач, у Радиум институтини қуришга ва очишга муваффақ бўлди. Муассаса фақат физика ва кимё бўйича тадқиқотлар олиб боришга қаратилган. Бир неча йил ўтгач, институт очилгандан сўнг, Мария тиббиётда тажрибалар ўтказишга қарор қилди.



Оилавий ҳаёти
Аёл бутун умри давомида радиоактивлик билан ишлаганига қарамай, икки нафар соғлом қиз фарзанд кўришга муваффақ бўлди. Мария Кюрининг тўнғич қизи Ирэн онасининг изидан бориб, илмий иш билан ҳам шуғулланган. Ўқишни тугатгандан сўнг у онаси сингари кимёгарга турмушга чиқди. Кейин у ва эри Мария билан бир хил соҳада, радиоактив элементлар билан ишлаш борасида Нобель мукофотига сазовор бўлишди.
Энг қизиғи, Мария Кюри радиоактивлик сабабли эмас, балки, апластик анемиядан 1934 йили 66 ёшида вафот этди.




Мария Кюри хотираси
Мария Кюри радиоактив элементларни тадқиқ қилишга қўшган кўп ҳиссаси учун бутун дунё бўйлаб бир нечта университетлар, жамоат жойлари ва бинолари, бир нечта кўчалари ва иккита музейга эга бўлганлиги билан эсга олинди. Шунингдек, икки карра Нобель мукофоти совриндорининг ҳаёти ҳақида кўплаб китоблар, биографиялар ва бир қанча фильмлар суратга олинган.


Дилором Худойберганова тайёрлади


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс