Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 736.48-21.17

  • EUR

    14 193.53-74.63

  • RUB

    137.60-0.45

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 12:00

    +24 C

  • 13:00

    +25 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +26 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 29-September

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 12:00

    +24 C

  • 13:00

    +25 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +26 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +14 C

  • Yakshanba, 29

    +21 +20

  • Dushanba, 30

    +20 +20

  • Seshanba, 01

    +18 +20

  • Chorshanba, 02

    +23 +20

  • Payshanba, 03

    +25 +20

  • Juma, 04

    +26 +20

  • Shanba, 05

    +25 +20

  • Yakshanba, 06

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Ўзбек»дан «ўзбекистонлик»гача... ёхуд ўзликлар тўқнашувида тарихнинг роли

Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонда ҳам бутун Евроосиёдаги каби ўзликлар кураши ва рақобатини кузатяпмиз. Ҳозир миллат, миллатчилик, ўзлик (identity) тушунчалари ҳар бир инсонни ўйлантирмоқда ва бу борадаги баҳслар глобал даражага кўтарилмоқда.
Жамият
5301 14:02 | 13.01.2024 14:02


Кузатиб бораётган одам яхши англайдики, бундан ўттиз беш йиллар илгари куртаклаган айни жараёнлар бизнинг жамиятда ўзига хос тарзда зуҳур бўлмоқда. Яъни бизда локал ва глобал, дунёвий ва диний ўзликнинг қарама-қаршилиги кучаймоқда.


Албатта, бу ғайритабиий ҳолат.


Хўш, бу салмоқ «тўқнашуви» қандай пайдо бўлди? Унга нима туртки берганди?


Адашмасам, жараён ҳаммамиз яхши биладиган тарихий воқеа – совет давлати инқирози билан боғлиқ эди. Негаки, айни даврга келиб, Марказий Осиёда ўзлик масаласи кўтарилди ва натижада қуйидаги тушунчалар бўйича мунозаралар бошланди: кучли миллат, миллатчилик, диний руҳдаги давлат, дунёвий давлат, фуқаролик жамияти ва ҳоказо.


Бу масалаларнинг кўпчилигига охирги йилларда қандайдир ечимлар топилди. Фақат ўзлик тушунчаси ва у билан боғлиқ сиёсий ва маданий кимликлар ҳамон муаммо бўлиб қолмоқда. Бунинг асосий сабаб­ларидан бири, мустақиллик ва эркинлик атамалари фақат давлат ва ҳуқуқий маданиятга нисбатан ишлатилди. Яъни айни терминлар мантиқий нуқтаи назардан аралаштирилиб юборилди ва нофаол тушунчаларга айлантирилди. Натижада, ўзлик масаласи шаклан сиёсийлаштирилди ва мафкуралаштирилди, мазмун-моҳияти эса йўққа чиқарилди. Қисқача айтганда, ўзлик мавҳум ва тушунарсиз тушунчага айланди.


Бугун биз бир илмий ҳақиқатни яхши англашимиз зарур, ўзлик концепти (тушунча) сиёсий иродага эмас, балки ҳар бир фуқаронинг кўнгил раъйига боғлиқдир. Чунки ўта нозик бўлган бу феномен XXI асрда аллақачоноқ ва ҳеч бир истисносиз шахсий анг­ланган танловга айланиб бўлди. Бу, албатта, дунёда инсон ҳуқуқлари ривожланиши билан бевосита боғлиқдир. Менинг фикримча, «ўзбекистонлик» атамаси яқин орада нафақат дунёвий давлат тиклашда, балки эркин иқтисодиёт ва фуқаровий жамият қуришда ҳам асосий омил бўлади. Чунки тилга олганимиз бу жараёнлар ўзини англаган ва тарихий хотирани тиклаган ўзбекистонликлар томонидан амалга оширилади.


Ўзлик инқирози масаласининг «туғилиши»


Сўнгги пайтда «ўзбек» ва «ўзбекистонлик» атамалари бўйича сиёсий, бизнес ва илмий доираларда баҳс-мунозара бўлаётганини кўпчилигимиз пайқаб турибмиз. Бу жараён, албатта, ижобий натижа беради ва ўзлик масаласини сиёсий майдондан ижтимоий майдонга олиб чиқади. Мунозараларнинг келиб чиқиши сабаби Ўзбекис­тоннинг сиёсий, иқтисодий ривожланиши ва бу борада кечаётган турли жараёнлар билан боғлиқдир. Янгича миллат тушунчаси шаклланишига, айниқса, миграция жараё­­ни ҳам катта таъсир этаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Масалан, бугун дунё бўйлаб меҳнат қилаётган ва таълим олаётган Ўзбекистон фуқаролари ўзликни англаш муаммосини бевосита ва билвосита маданият ва географияга боғлаб ечишга ҳаракат қилмоқда, холос. Нимагаки, замонавий Ўзбекистонда тарихий онг ва ўзликни анг­лаш ё сиёсий манфаатларга, ё маданий ва географик манфаатларга бўйсундирилган. Бундан ташқари, ўзлик категориясига неоанъаначилик, капитализм, ислом, неоимпериализм, миллатчилик, постколониал назариялари босим ўтказяпти. Устига-устак, бундай аксилтаъсирларга «ўзбек» тушунчаси, Марказий Осиё цивилизацияси ва глобализация ғоялари ҳам етарлича «ҳисса» қўшаё­тир. Натижада «ўзбекистонлик» атамасининг фуқаровий ўзлик категориясига айланиши қийинлашмоқда, унинг шаклланиши жаҳонда бўлаётган тарихий жараёнлардан моҳиятан ва мазмунан «кеч» қолмоқда. Яъни «ўзбекистонлик» атамаси ҳаётда шак­лан мавжуд, унинг мазмун-моҳия­­ти устида эса на зиёлилар ва на сиёсатчилар ишлашаётир. Аслида эса, унинг барча ташқи босимларга адекват жавоб-соғлом фикр бериши учун интеллектуал асос бўлиши зарур. Бунинг учун зиёлилар, ижодкорлар, тадбиркору сиёсатчилар жаҳд қилиб, оммага тушунарли тарзда турли характердаги илмий, адабий асарлар яратишлари зарур. Яъни «ўзбекистонлик» атамаси «тепадан» буйруқ орқали эмас, балки «пастдан» эркин манфаатларни ифода қилувчи шахсларнинг уюшган илмий гуруҳлари томонидан яратилган «маҳсулоти» бўлмоғи зарур. Чунки, Бенедикт Андерсон айтганидек, «миллатни босма сўз яратади». Эркинлик, яъни барча соҳадаги ижодий ва илмий эркинлик «ўзбекистонлик» атамасини ҳар бир ватандошимиз манфаати учун ишлашига мажбур қилади. Қуйида шу муаммолар тўғрисида атрофлича фикр юритамиз, оғриқли нуқталарни белгилаймиз ва баҳоли қудрат ечимлар, таклифлар беришга ҳаракат қиламиз.


«Ўзбекистонлик» атамаси анатомиясига бир назар


«Ўзбекистонлик» атамаси тарихи унча узоқ эмас: у тақрибан 2000 йилларда янги бир тушунча сифатида жиддийлик касб этди. Ҳали тўла тадқиқ этилмагани, ҳаётга сингишиб кетмагани учунми, гоҳида у «ўзбек» тушунчасига муқобилдек туюлади. Аммо бу атамалар моҳиятан бир-бирига қарама-қаршимас, ҳатто баъзи ўринларда мазмунан бир-бирини тўлдиради ҳам. Лекин, ўрни келганда шуни ҳам айтиш зарурки, «ўзбекистонлик» атамаси мазмун жиҳатидан «ўзбек» тушунчасидан анча кенгроқ, назаримда. Чунки, «ўзбек» атамаси билганимиздек, кўпинча ягона миллатга ишора қилади ва сиёсий тусга эга.


Мана шу ўринда савол туғилади: «ўзбекистонлик» тушунчаси фақат маданият ва географияга боғланганми?


Бу саволга жавоб беришдан олдин тушунишимиз зарур бўлган бир жиҳат бор. Бу ўзлик ҳар бир инсоннинг дунёқараши, манфаатлари ва эҳтиёжларига боғлиқлиги масаласидир. Кузатиш­ларим натижасида шу ­фикрга келдимки, инсон илмли бўлса, дунё кўрган бўлса, «ўзбекистонлик» атамаси унинг кўнглига яқин бўлади ва манфаатларини кенгроқ акс эттиради. Чунки у янги тушунча ўлароқ, миллатчилик, ирқчилик ва маҳаллийчиликдан холи. «Ўзбекис­тонлик» атамаси замонавий ўзбекнинг фалсафаси ва ҳаёт дастури. Қолаверса, замонавий дунёда ўзликни намоён қилиш усули ва тор география чегараларидан чиқиш имкониятидир. Масалан, Нью-Йорк ёки Парижда истиқомат қилаётган ва ишлаётган ватандошимиз ўзини «ўзбек» дегандан кўра, ўзбекистонликман деганда ўзини янада очиқроқ ифодалаган бўлади, менимча. Аммо, таассуфки, ҳозирча бундай бўлаётгани йўқ. Чунки у ҳали тўла идрок қилинган эмас. Унинг мазмун-моҳияти нафақат оддий жамоатчилик орасида, ҳатто фанда, санъатда ҳам турли иккиланишларга қоришиб ётибди. Бизда скептик (шубҳаланиш) характердаги мазкур тушунча моҳият-мазмунини фикримча, машҳур француз олими Эрнест Ренаннинг мана бу изоҳи яхши очиб беради: «миллат бу – ҳар куни плебисцит (сайлов) дегани». Яъни «ўзбекистонлик» атамаси ривожи бу ижодий жараён ва инсонлар, яъни уларнинг иродасига боғлиқ! Ирода эса эркин танловни англатади. Алалоқибат, яқин эллик йил ичида «ўзбекис­тонлик» атамаси на географияга, на сиёсатга, на мафкурага, на кимнингдир манфаатига хизмат қилади, балки ўз йўлини эркин танлаган ва ҳаётда ўзини топган маданиятли, илмли ва жонкуяр инсон ўзлиги сифатида шаклланади! Ҳозирча эса, «ўзбекистонлик» атамаси фуқаровий позицияни белгилаяпти. Яъни, айни тушунча кўпроқ совет байналмилалчилик мафкураси тусида намоён бўлмоқда. Мен буни яхши маънода айтяпман, албатта. Умумий маънода олганда, маданий контекстда «ўзбекистонлик» тушунчаси жаҳон санъатидан ва фалсафасидан бохабар ва айни пайтда ўз адабиёти ва мусиқасини унутмаган шахсдир. Менинг тасаввуримда «ўзбекистонлик» баайни қадимги сўғдийлар каби Евро­осиё маданиятининг барча ютуқларини ўзида мужассам этган бағрикенг ва танти шахс тимсолида намоён бўлади.


«Ўзбекистонлик» тушунчаси археологияси


Фанда миллий ўзлик (identity) ҳақида иккита йирик рақобатчи назария мавжуд: примордиализм ва конструктивизм. Примордиалистлар фикрича, миллат тарихда доимо бўлган ва миллатнинг қандайдир ўзгармас белгилари (тил, маданият, қадриятлар) мавжуд. Конструктивистлар фикрича эса, бунинг акси, яъни миллат олимлар ва сиёсатчилар томонидан шакллантирилади ва ижтимоий реалликка қараб моҳияти ўзгариб боради. Машҳур антрополог Сергей Абашин таъкидлашича, «Замонавий Ўрта Осиё миллатлари ва ўзлиги шаклланиши илдизларини қадимги тарихдан эмас, балки яқин ўтмишдан қидириш зарур». Тарихий нуқтаи назардан ўзбек миллати негизини туркий қабилалар ташкил этади. Туркий қабилалар намояндалари милоддан аввалги 1 минг йиллик бошида бу ерга кириб келиб, бошқа турли ерли халқлар билан аралашиб-чатишиб кетишган. Туркий қабилаларнинг Марказий Осиё ҳудудига кириб келиши ва ўтроқлашишининг бир нечта тўлқинлари мавжуд. Булар қуйидагилар: Турк ҳоқонлиги даври (VI-VIII асарлар), Қорахонийлар даври (X-XII асрлар), Мўғуллар даври (XIII-XIV асрлар), Шайбонийхон ва Аштархонийлар ҳукмронлиги (XVI-XVIII асрлар) даврларидир. Кўриниб турибдики, Ўзбекистоннинг охирги уч минг йиллик тарихида миграция жуда катта роль ўйнаган ва бу жараёнлар ўзликка жуда катта таъсир ўтказган.


Биз қувватлаётган «ўзбекистонлик» тушунчасида айнан ана шу тарихий тажриба мужассам бўлиб, у ўзида бутун Евроосиё маданияти ва қадриятларини акс эттиради. Хўш, бунинг тарихий жиҳатдан қандай афзаллиги бор? Аввало, Евроосиё цивилизацияси бу барча янгиликларга очиқ бўлиш ва технологик инновацияларга доимо йўл очишдаги либерал табиати билан характерлидир. Яъни, бу цивилизация асосида ­диалог-мулоқот ётади. Бу мулоқотни кенг тушуниш лозим, масалан, инсоннинг табиат билан мулоқоти, динлараро, маданиятлар­аро ёки коммуникациялардаги мулоқот... Шу маънода айтадиган бўлсак, «ўзбекис­тонлик» атамаси Евроосиёда яқин уч минг йилда кечган кенг маънодаги диалог-мулоқот маҳсулидир.


XVI асрдан бошлаб тарихий манбаларда Марказий Осиёнинг сиёсий ландшафтини 92 қабила (уруғ) уюшмаси ташкил этади, деб уқтирилади. 92 та қабила бу ҳуддудда ўзаро тотув яшаши ва ривожланиши учун, албатта, мулоқот шарт эди. Нафақат маҳаллий шароитни қамраган ўзаро мулоқот, балки халқаро миқёсда ҳам мулоқот зарур бўлган. Ўтмишга синчиклаб назар ташласак, айнан сиёсий ва ижтимоий мулоқот XVI аср тарихида кескин бурилиш ясади. Унинг натижасида минтақамизда сиёсий ва иқтисодий коммуникация кучайди ва бу жараёнлар сиёсий элиталар онгида маданий ва сиёсий транзитни вужудга келтирди. Масалага умумтарих нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, бунга ўхшаш жараёнлар бутун жаҳон бўйлаб кечганига гувоҳ бўламиз. Масалан, Ғарбий Европада ижтимоий мулоқот (диалог) XVI асрда Реформация кўринишида содир бўлди ва натижада юз эллик йил давомида диний урушлар авж олди. Марказий Осиёда эса айни мулоқот самараси ўлароқ, бу даврда янги сиёсий тизим ва сиёсий онг вужудга келди. Эҳтимол, шу боис машҳур археолог Фарҳод Мақсудов 1506 йилдан бош­лаб Марказий Осиё тарихини Ўзбекистон даври деб аташни таклиф қилди. Яъни, айнан ўша XVI аср бошида Муҳаммад Шайбонийхон янги геосиёсий дас­турни илгари сурди. Бу модель негизида ягона миллий макон, ягона иқтисодиёт, ягона маданият ва қўшни давлатлар билан конструктив диалог-мулоқот қилиш ғояси ётарди. Шайбонийлар таклиф қилган ушбу сиёсий тутум ва маданий онг XIX асргача ишлади ва самарали натижа берди. Афсуски, мазкур модель динамик жиҳатдан турғунликка юз тутди ва давр муаммоларига жавоб беролмагани учун инқирозга учради. Натижада, Марказий Осиёда ўзлик модели XX асрга келиб европалашиш ва модернизация жараёнларига боғланиб қолди.


Ўзбек миллати: социализм ва модернизация қоришмаси(ми)?


XX аср бошида Марказий Осиёда мус­тамлака шароитида маданий ва сиёсий модернизация жараёни бошланди. Бу жараён бошида жадидлар турди. Улар замонавий ўзлик ҳақида сўз юритиб, хонликлардаги мавжуд ўзлик масаласини қаттиқ танқидга олишди. Жадидлар учун европача ўзлик устувор намуна эди. Масалан, Туркистон жадидларининг йирик намояндаси Маҳмудхўжа Беҳбудий миллат категорияси муҳимлиги хусусида 1914 йил «Ойина» журналида мана бундай деб ёзган эди: «асримиздаги ёврупойилар қошида «миллият» масаласи «дин» масаласидан муҳим ва муқаддам тутилган бир замонда ... миллиятимизин хотирлаб тургонда зарар кўрмасмиз». Кўриниб турибдики, жадидлар «эски» ўзликдан воз кечиб, ягона сиёсий ўзликни – миллатни ихтиро қилишга интилдилар. Шу маънода, жадидлар «ўзбек» тушунчасини бойитишди ва унинг сиёсий атамага айланишига катта ҳисса қўшишди. Аммо бу жараёнлар осон кечган, деб ҳеч ким айта олмайди.


Ўша пайтда уларга муқобил бўлган куч – большевиклар эди. Большевиклар миллат тушунчасини майда савдогарлар орзулари деб тушунишар ва байналмилалчилик ғоясини олға суришарди.


Аммо нима бўлганда ҳам XX асрнинг 20-йилларида миллат шаклланиши бўйича кечган баҳс ва мунозаралар орқали (жадидларимиз хатти-ҳаракати билан) Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси тузилди. Ва айнан шу омил сабаб миллат тушунчаси энди тарихга, географияга ва сиёсий иродага боғлиқ бўлиб қолди. Ҳолбуки, ўтган асрнинг 20-йилларида Марказий Осиёни ташлаб чиқиб кетган ватандошларимиз бир пайтда ўзларини «туркистонлик» деб аташарди. Яъни бу тарихий ҳодиса «туркис­тонлик» ва «ўзбек» атамаларини бир-биридан кескин фарқланадиган қилиб қўйди...


Миллатни яратиш, барпо қилиш ҳақида гап кетар экан, бизда 20-йиллардан кейин ҳам бу борада анча «тер тўкилгани»ни кўришимиз мумкин. Хусусан, тарихни варақласангиз, XX асрнинг 60-йиллари, яъни Никита Хрушчёв даврида ўзбек социалистик миллати вужудга келди, деб ёзилган кўп асарларга кўзингиз тушиши мумкин. Бу иддаоларга кўра, Ўзбек социалистик миллати асосида саноатлаштириш ва маданий инқилоб – советча модернизация ётади. Яъни, мафкурачилар ва коммунистлар томонидан ўзбек ўзлиги «шаклан миллий, мазмунан байналмилал» бўлиши зарур, деб уқтирилар ва айни вақтда замонавий совет ўзбек миллати бутун Шарққа социализм ғолиб бўлган давлатнинг тимсоли сифатида тараннум этиларди. Барчамиз яхши билганимиздек, бу модель ўтган асрнинг 80-йилларига келиб инқирозга учради. Ва бунинг энг катта сабаб­ларидан бири, айнан миллатлар – миллий ўзликлар масаласидаги нотўғри тасаввурларда эди.


«Ўзбекистонлик» бўлиш учун қайси модель зарур?


Замонавий миллатларнинг вужудга келишида ва шаклланишида тарихий тажриба ҳам катта таъсирга эга. Масалан, АҚШда «америкалик» тушунчаси классик Европа миллатларидан айри барча миллатлар қоришуви натижасида вужудга келган, дейилади. Яъни бу талқинга кўра, АҚШда америка миллати «ёввойи» Ғарбни ўзлаштириш жараёнида тобланган ва шаклланган халқдир. Европа миллатлари 1789 йилги Буюк Француз инқилобидан сўнг вужуд­­га келди.


Марказий Осиё халқларининг ҳам бу борада бой тарихий тажрибаси мавжуд. Айнан Ўзбекистон аҳолиси ҳозир мавжуд тарихий имкониятни қўлдан бермаслиги шарт, деб ўйлайман. Бизда ўзликни ­шакллантириш учун бир нечта моделни танлаш имконияти бор. Менимча, миллат бу биргалашиб нимани эсдан чиқариши ва нимани хотирлаши жараёни ҳисобланади. Демак, миллат шаклланиши тарихий хотира билан бевосита ва чамбарчас боғлиқдир.


Агар кўпчилик шу мулоҳазага қўшилса, энди асосий масалага ўтаман. Бу қуйидагича: мен «ўзбекис­тонлик» атамасига энг мос келувчи модель сифатида қадимги сўғдий моделини айтган бўлардим. Чунки у геосиёсий жиҳатдан милодий III-VI асрларни ҳозирги давр дунёси билан ҳамоҳанг кўришда кўп ўхшашликларга эга. Тарихнинг айнан ўша даврларига назар ташласангиз, сўғдийларни (Яъни Марказий Осиё ҳудудини) Шарқдан Хань империяси (ҳозирги Хитой), жанубдан Эронда сосонийлар империяси, ғарбдан Византия империяси, шимолдан Турк ҳоқонлиги қуршаб олганини кўрасиз. Шимолий Евроосиёда эса қабилаларнинг Ғарбга буюк кўчиши кетаётган эди. Ана шу мураккаб вазиятда сўғдийлар барча давлатлар, элатлар ва қабилалар билан келишиб савдо-сотиқ қилишарди. Сўғд савдогарлари орқали бутун Евроосиёга маданият ва динлар тарқаларди. Улар Шарқ ва Ғарб халқлари орасида кўприк вазифасини бажариб, жуда кўп урушларнинг олдини олишгани манбалардан маълум. Сўғд тили халқаро савдода кенг қўлланилар, айнан ўша аждодларимиз Буюк Ипак йўлида ­кўплаб шаҳарларга асос солишганди. Христианлик, буддизм ва монийлик сўғдийлар томонидан Евроосиё бўйлаб тарқатилгани ҳам бугун ҳеч кимга сир эмас. Масалага шундай ёндашарканмиз, «ўзбекистонлик» атамаси мазмун-моҳиятини сўғдийларнинг тарихдаги миссияси билан уйғунлаштириш фойдадан холи бўлмайди, назаримда. Чунки ҳозирги даврда биз, яъни «ўзбекистонлик» деб аталадиган ўзлик эгалари Евроосиёда сўғдликлар каби маданий, сиёсий ва иқтисодий медиатор (боғловчи маъносида) бўлишлари лозим. Бу жараён яқин эллик йил ичида ҳар бир ­ўзбекистонлик онгида ва хатти-харакатида (этосида) намоён бўлиши зарур.


Ана ўшанда биз, ўзбекистонликлар аждодларимиз бўлган сўғдийларнинг Евроосиёдаги устунлигини яна қайтариб олган бўламиз!


Бахтиёр АЛИМЖАНОВ,
тарих фанлари номзоди, Абу Райҳон Беруний номидаги
Шарқшунослик институти катта илмий ходими


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

3

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (3)

Фазлиддин.

14:32 | 13.01.2024

Сиз сўғд моделини таклиф қилибсиз, аммо мен соф северный ўзбекман. Менга сўғдийлар умуман алоқадор эмас. Шунда мен "ўзбекистонлик"ка мос тушмайманми?

Ravshanbek

20:47 | 22.01.2024

Assalomu alaykum.Men esa Oʻzbekistonlikdan koʻra Turkiy Atamasini maʼqul koʻraman.Zero butun Turkiylar yagona etnik asosga ega.

Жасур

20:49 | 24.01.2024

Тугри мавзу танланган мени анчадан буён киенаб келади шу савол масалан атрофимиздаги кишлокларда 60 дан ортик миллат яшаеди лекин улар узбек эмас фикримча узбеклар афгонистонда куп мен минг милатиман ёнимда наеманлар чубатлар мугуллар ковчинлар оератлар барлослар жузлар ва хокозо лар тожиклар помирликлар вагашли тожиклар киргизлар яшаеди хамма узбекча гапирадиган узбекистолик менга ёкди фикрингиз

Mақолага баҳо беринг
5/5

3

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2103 16:57 | 05.08.2023