+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

БОЁВУТДАГИ 35-БОҒЧАДА БОЛАЛАРГА АЧИГАН НОН БЕРИЛГАНИ АЙТИЛМОҚДА

Жамият
1725 15:47 | 26.08.2026 15:47

Вазиятга ким жавоб беради?

«Ishonch.uz»га боғча болалари билан боғлиқ жиддий мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани Янгиобод МФЙ ҳудудида жойлашган 35-давлат мактабгача таълим ташкилотида 25 август куни болаларга сифатсиз, янаям аниқроғи, ачиган ва ейиш учун яроқсиз ҳолга келган нон маҳсулоти берилгани айтилмоқда. Ота-оналар эса бу ҳолат юзасидан мутасаддилардан изоҳ ва чора кутишмоқда.


Маълум бўлишича, боғчада ишловчи ходимлардан бири нонларнинг айрим қисмлари сифатсиз, истеъмолга яроқсиз ҳолатга келганини кўриб, уларни кесиб, видео тасвирга олган ва ота-оналар гуруҳига юборган. Кейинчалик ота-оналар билан бўлган йиғилишда айтилишича, мазкур нон маҳсулотлари боғчага якшанба куни олиб келинган. Шунга қарамасдан, сешанба куни ҳам болаларга берилган. Бу боғчада сифатсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан боғлиқ илк ҳолат эмаслиги ҳақида ҳам гап-сўзлар бор. Ота-оналар ўтган йили ҳам боғчада болаларга ҳидланган гўшт маҳсулотидан овқат тайёрлаб берилгани ҳақида эшитишган, аммо унда қўлларида жиддий асос бўлмагани боис юқори ташкилотларга мурожаат қила олмаганини айтишди. Ўшанда ошпазлар ва тарбиячилар раҳбариятга эътироз билдириб, болаларга сифатли маҳсулот етказиб бериш зарурлигини таъкидлашган. Аммо, боғча мудираси томонидан ходимларга «Ҳар ким ўз иши билан шуғуллансин» қабилида муносабат билдирилган.


Шундан сўнг ходим бу сафар ҳам болалар саломатлиги ҳақида қайғуриб, ҳолатни ота-оналар эътиборига ҳавола қилишга қарор қилган. Ishonch.uz журналисти билан суҳбатлашган оталардан бири Темур Ражабов бу ҳолатдан жиддий ташвишга тушганини билдирди.
– Шу пайтгача фарзандларимни боғчага хотиржам юбориб келаётган эдим. Лекин ота-оналар гуруҳига ташланган видеони кўриб, жуда хавотирландим. Болаларимга шундай сифатсиз маҳсулот берилиб, уларнинг соғлиғига зарар етса-чи? Биз болаларимизнинг хавфсизлигига ишониб, хотиржам юрган эдик. Нега уларга бундай маҳсулот берилишига йўл қўйилмоқда? Таъминотчи билан тузилган шартномани бекор қилиш ёки сифатсиз маҳсулот етказиб бергани учун чора кўриш имкони йўқми? Охир-оқибат бунинг учун кимдир жавоб бериши керак-ку?, – дейди Т. Ражабов.


Ота-оналарни қийнаётган асосий савол ҳам шу: мактабгача таълим муассасаларига болалар истеъмоли учун етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ким томонидан ва қай тартибда назорат қилинади?


Агар маҳсулот ҳақиқатан ҳам яроқсиз ҳолда етказиб берилган бўлса, уни қабул қилишга ва болалар дастурхонига чиқаришга қандай йўл қўйилган? Таъминотчи ташкилотнинг масъулияти қани? Боғча раҳбарияти маҳсулот сифатини текширишда қандай чора кўрган? Бу саволларга масъул ташкилотлар аниқ жавоб бериши керак. Чунки гап оддий нон ҳақида эмас, ота-оналар ишониб топширган болаларнинг саломатлиги ҳақида кетмоқда. Бир марталик эътиборсизлик ҳам бола саломатлиги учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.


Айни ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиш ўтказилиб, нон маҳсулотининг сифати, унинг боғчага қачон ва ким томонидан етказиб берилгани, қабул қилиш жараёнида қандай назорат амалга оширилгани ҳақида ҳуқуқий баҳо берилиши керак.


«Ishonch.uz» мазкур ҳолат юзасидан масъул ташкилотларнинг муносабатини ҳам кутади.


Зебо Намозова
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7610 16:57 | 05.08.2023