Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 971.00-1.08

  • EUR

    13 308.2584.51

  • RUB

    126.04-0.57

+0C

+0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+0c

  • Hozir

    +0 C

  • 09:00

    +1 C

  • 10:00

    +2 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-January

+0C

  • Hozir

    +0 C

  • 09:00

    +1 C

  • 10:00

    +2 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • Chorshanba, 15

    +0 +20

  • Payshanba, 16

    +1 +20

  • Juma, 17

    +3 +20

  • Shanba, 18

    +3 +20

  • Yakshanba, 19

    +0 +20

  • Dushanba, 20

    +1 +20

  • Seshanba, 21

    +1 +20

  • Chorshanba, 22

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Педагоглар тиббий кўрикдан қачон ўтади?

Жамиятнинг муҳим қатламларидан бири бу ўқитувчилардир. Ренессанс яратувчи локоматив, дея таъриф берилаётган соҳа вакилларининг саломатлиги эса ҳар қачонгидан ҳам зарурроқ мавзу.
Жамият
938 10:17 | 18.08.2024 10:17

Улар меҳнати, саломатлигини муҳофазалашнинг бир қатор қонуний асослари ҳам яратилган. Шулардан бири педагог ходимларни мажбурий, бепул тиббий кўрикдан ўтказиш масаласидир.


— Меҳнат кодексининг 360-моддасида умумий ўрта, мактабгача таълим ташкилотларининг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш, бу соҳа вакилларининг мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши муносабати билан чиқимдор бўлмаслиги белгилаб қўйилган, — дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилояти Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси Ориф Мизомов. — Қолаверса, “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг бир қатор моддалари, соғлиқни сақлаш, мактаб ва мактабгача таълим вазирликларининг қатор буйруқлари айни мавзуга йўналтирилганлигининг ўзиёқ соҳа вакиллари учун бу масаланинг ғоят долзарблигидан далолат.


Аммо етарлича қонун ва қонуности ҳужжатлари билан асослантирилган бепул тиббий кўрик негадир муттасил мунозара ва баҳсларга сабаб бўлаяпти.


Ҳар йили мактабларда қўнғироқ садолари янграшига саноқли кунлар қолганида устозлар тиббий кўрик муаммосига дуч келишади. Маблағ, турнақатор навбатлар муаммосини “оёқларини қўлларига олиб” югуриш билан ҳал этмасликнинг сира иложи бўлмаяпти. Аслида тиббий кўрикдан ўтиш тартиб, қоидалари қандай?


Халқ таълими (ҳозирги мактаб ва мактабгача) вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 200 сонли буйруғида бу жараённи ташкил этиш механизмлари аниқ-тиниқ кўрсатиб қўйилган. Унга кўра, иш берувчи, яъни мактаб директори, мактаб бошланғич касаба уюшма ташкилоти календар йилининг 1 декабригача (августнинг қоқ ўртасида эмас) тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ва тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасига тақдим этилиши белгиланган.


Аммо бизда бари тескари кетмоқда. Янги ўқув йили бошланиши арафасида кўпчиликнинг “пайтавасига қурт тушади”.


Ўқитувчи тиббий кўрикдан ўтиши шартми? 2023 йилда илк бор мамлакат бўйича ўқитувчилар ойлиги ўтказилди. Ойлик доирасида Самарқанд вилоятида тиббий кўрикдан ўтган 67 минг 850 нафар ўқитувчилар ва 18 минг 799 нафар мактабгача таълим муассасалари ходимлари орасидаги 10 минг 424 нафари турли хасталикка чалинганлиги аниқланган.


Дардга чалинганларнинг 1 минг 49 нафари туман, вилоят ва республика тиббиёт муассасаларида соғломлаштирилиб, ўн нафарида турли даражадаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилган.


Аммо жорий йилда ҳаммаси эски қолипга тушиб олди. Зўрма зўраки ўтаётган мажбурий (бепул) тиббий кўрик натижаларида соҳа ходимларининг барчаси соппа-соғ. Буни тасдиқловчи шапалоқдек ҳужжатга ҳам эга.


Юқоридагилардан ҳам англайсизки, шу кунларда ўқитувчилар зўппа-зўраки йўналишли соғлиғи тўғрисида бир қатор таҳлиллар топшириш бўйича “имтиҳон” қаршисида тер тўкишмоқда.


Нурилла Шамсиев,
Ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2672 16:57 | 05.08.2023