Завод фаолиятини тўхтатса, ишчи-ходимлар муддатидан олдин пенсияга чиқиши мумкинми?
Савол: Пенсияга чиқишимга 8 ой 23 кун қолди, заводда ишлайман, завод ўз фаолиятини тугатмоқчи, мени муддатидан олдин пенсияга чиқаришадими, шундай ҳолатда қонунчиликда нималар дейилган?
Наргиза Абдуназарова, Қашқадарё вилояти.
Ушбу саволга Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси инсон ресурслари шўбаси бошлиғи Тўлқин Имомбердиев жавоб беради.
Жавоб: Агар ташкилот тугатилаётган бўлса муддатидан олдин пенсияга чиқишингиз мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 49-моддаси 8-хат бошига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусияти ўзгаришига олиб келган иш ҳажмлари қисқарганлиги ёҳуд ташкилот тугатилганлиги муносабати билан бўшатилган, ишсиз деб эътироф этилган, қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин (қонун ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил аввал) пенсияга чиқиш ҳуқуқи берилади.
Шу қонунга асосан Сиз бандликка кўмаклашиш марказига мурожаатқиласиз.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0