Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 966.3819.18

  • EUR

    14 213.75-8.75

  • RUB

    150.23-3.15

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 08-April

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • Seshanba, 08

    +22 +20

  • Chorshanba, 09

    +20 +20

  • Payshanba, 10

    +22 +20

  • Juma, 11

    +25 +20

  • Shanba, 12

    +25 +20

  • Yakshanba, 13

    +21 +20

  • Dushanba, 14

    +20 +20

  • Seshanba, 15

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Синов муддати билан ишга олинган ходимни муддатидан олдин бўшатса бўладими?

Жамият
337 12:21 | 19.12.2024 12:21

Савол: Дастлабки синовдан ўтолмаган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича тушунтириш берсангиз.


Жавоб: Ходимни ишга қабул қилишда синов муддати уч ойдан ошмаслиги керак (МК 85-модда). Синов даври ходим учун ҳам, иш берувчи учун ҳам ўзаро муносабатларни давом этишига ишонч ҳосил қилиб олиш учун белгиланадиган расмий-ҳуқуқий жараёндир.


Меҳнат кодексининг 84-моддаси мазмунига кўра, меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин:


  • биринчидан, иш берувчи томонидан ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш учун;
  • иккинчидан, ходим шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши учун.

Савол туғилиши мумкин, агар ходим дастлабки синов муддати давомида иш берувчининг синовидан ўта олмаса, нима бўлади? Меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкинми, агар мумкин бўлса, қандай асосга кўра бекор қилинади?


Меҳнат кодексининг 87-моддаси 1-қисмига кўра, дастлабки синов муддати тугагунига қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин.


Демак, ходим белгиланган синов муддати давомида қониқарсиз натижа кўрсатаётган бўлса, иш берувчи токи синов муддати тугагунига қадар, бу ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Бунда энг асосий омил, синов натижаси қониқарсиз эканлиги, яъни ходимнинг топширилган ишни бажара олмаслигини асословчи фактлар расмий ҳужжат билан тасдиқланиши керак ҳамда ходим камида уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантирилиши лозим.


Меҳнат шартномасини дастлабки синов натижаси муносабати билан МКнинг 87-моддаси асосида бекор қилиш, шартномани бекор қилишнинг қолган бошқа асослари (МКнинг 89, 97, 99, 100, 105, 106-моддалари)дан алоҳида жарёндир. Булар ҳаммаси, бир-биридан алоҳида-алоҳида асослар эканлигини утунмаслик керак.


Айнан шунинг учун ҳам, бу жараёнга, масалан, МКнинг 100-моддаси, яъни меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш жараёнидаги қўшимча мураккаб талаблар (касаба уюшмаси розилигини олиш, ҳомиладор ва боласи 3 ёшга тўлмаган аёларни бўшатиб бўлмаслиги, ходимни аввал бўш бўлган бошқа ишга ўтказиш кабилар) татбиқ этилмайди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3758 16:57 | 05.08.2023