Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 880.35-29.8

  • EUR

    14 535.47-125.3

  • RUB

    156.68-3.1

+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+28c

  • Hozir

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 12-May

+28C

  • Hozir

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +21 C

  • Dushanba, 12

    +28 +20

  • Seshanba, 13

    +29 +20

  • Chorshanba, 14

    +29 +20

  • Payshanba, 15

    +31 +20

  • Juma, 16

    +33 +20

  • Shanba, 17

    +32 +20

  • Yakshanba, 18

    +26 +20

  • Dushanba, 19

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
185 00:08 | 07.05.2025 00:08

Савол:
— Ассалому алайкум, биз сиртқи таълимда ўқиймиз. Амалиёт даврида ҳам иш ҳақимиз сақланиб қоладими?


Ушбу саволга меҳнат ҳуқуқлари бўйича эксперт Муҳаммадамин КАРИМЖОНОВ жавоб беради.


– МК 385-моддасига кўра, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътиллари берилади.


Демак, эътибор беринг, биринчидан, 385-моддадаги ушбу кафолатлар барчага эмас, айнан кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга берилади.


Иккинчидан эса, лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этиш учун ўқув таътиллари берилади.
Малакавий амалиёт эса лаборатория-имтиҳон сессияси ҳисобланмайди.


Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарорига 1-илова “Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом бандига кўра, сиртқи (махсус сиртқи) таълим талабаларининг малакавий амалиётлари ишчи ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади. Одатда, битирув малакавий иши олди амалиётидан бошқа амалиётлар (таълим йўналишига мос бўлган ҳолда) талабанинг ишлаб турган иш жойида мустақил равишда ўтказилади.


Битирув малакавий иши олди амалиёти талабанинг иш жойи таълим йўналишига мос бўлмаган ҳолда, шунингдек, ишламаётган талабалар учун барча малакавий амалиётлар олий таълим муассасаси томонидан белгиланган объектда, белгиланган тартибда амалга оширилади.


Малакавий амалиётларнинг ҳисоботлари ўқув сессияси даврида белгиланган тартибда ҳимоя қилинади.


Юқоридагилардан хулоса қилсак, малакавий амалиёт даврида сизнинг ўртача ойлик иш ҳақингиз сақланмайди, ҳаттоки амалиётни ўзингиз ишлаб турган иш жойида ўтасангиз ҳам. Чунки малакавий амалиёт ишчи ўқув режасига мувофиқ ўқув жараёнининг бир қисмидир.


МК 383-моддасига кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт. Демак, амалиётдан бўш вақтда ташкилотда МК 186-моддасига кўра тўлиқсиз иш вақтида ишлашингиз мумкин. Ёки МК 193-моддасига кўра мослашувчан иш вақти режимида ҳам ишлашингиз мумкин.


Масалан, малакавий амалиёт соат 9.00дан 14.00га қадар дейлик. Мана шу вақт оралиғида сизга ҳақ тўланмайди. Чунки, сиз ўқув жараёнининг бир қисми бўлган малакавий амалиётдасиз. 14.00дан сўнг эса тўлиқсиз иш вақтида ишлаб (0.5 ставка ёки 0.75 ставка), ишлаб берган вақтингизга мутаносиб равишда ҳақ оласиз.


Долзарб мавзулар

Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3976 16:57 | 05.08.2023