АҚШда “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китоби тақдимоти ўтказилди
16 сентябрь куни АҚШ Конгрессининг энг йирик ва муҳим офис мажмуаларидан бири – “Rayburn House Office Building” биносида “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти ўтказилди.
Тадбирнинг мазкур мажмуада ташкил этилгани ушбу тақдимотга бўлган юқори эътибор ва сиёсий аҳамиятни янада оширди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги мулоқотнинг энг юқори институционал даражада мустаҳкамланаётганидан далолат бермоқда.
Тақдимотда Америка томонидан 70 дан зиёд меҳмонлар – Давлат департаменти, Конгресс ходимлари, етакчи таҳлил марказлари раҳбарлари, бизнес, илм-фан, маданият ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Расмий қисмни Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчиси Фурқат Сиддиқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев очиб берди.
Улар ўз нутқларида Президент Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳотларнинг янги даври амалга оширилаётганини таъкидлаб, мазкур китоб ушбу тараққиёт йўлини ўзида таҳлилий акс эттирганини қайд этди.
Шунингдек, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби биринчи ўринбосари, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов ҳамда сенатор Ҳусан Эрматов сўзга чиқиб, ҳозирги кундаги ислоҳотлар тизимли ва қамровли тусга эга эканини, улар мамлакатнинг мутлақо янги қиёфасини шакллантираётганини таъкидлади.
Тадбир иштирокчиларига китобнинг мазмуни ҳақида батафсил маълумот берилди. Китоб муаллифи – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ҳақида хорижий меҳмонларга маълумот берилди. Китобда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги саккиз йилда амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва босқичлари ёритилган бўлиб, уларнинг мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ривожланишига таъсири таҳлил қилинган.
Шунингдек, сўзга чиққан АҚШнинг етакчи академик алмашинув муассасаларидан бири ҳисобланган “American Councils” президенти Лиза Чоат ўз нутқида Президент Ш.М.Мирзиёев сиёсатининг асосий тамойили таълим ва ёшларни қўллаб-қувватлаш эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда ушбу соҳада мисли кўрилмаган институционал ва қонунчилик тизимидаги ўзгаришлар амалга оширилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида халқаро академик алмашинуви сифат жиҳатдан янги босқичга чиққанлигини айтиб ўтди.
“Caspian Policy Center” таҳлилий маркази ижрочи директори Эфган Нифти ўз чиқишида китоб Ўзбекистондаги ислоҳотлар моҳиятини чуқурроқ англаш имконини бераётганини қайд этди.
У Ўзбекистон Раҳбарининг демократик институтларни мустаҳкамлаш ва фаол ташқи сиёсат юритишга қаратилган саъй-ҳаракатлари мамлакатнинг халқаро нуфузини ошириш, минтақавий ҳамкорлик ва яқин қўшничилик муносабатларини ривожлантиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.
“Америка – Ўзбекистон Савдо палатаси” ижрочи директори Елена Сон ўз нутқида Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида мамлакат иқтисодиётида амалга оширилган кенг қамровли ўзгаришларни алоҳида эътироф этди. “Бизнес муҳитини либераллаштириш, инвестициялар жалб қилиш, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш, юқори қийматли маҳсулотлар экспортини кенгайтириш каби саъй-ҳаракатлар миллий иқтисодиётга янги нафас бағишлади ва уни жаҳон бозорига интеграциялашувини тезлаштирди”, – деб урғулади.
Бу эса Америка компаниялари учун янги имкониятлар эшигини очаётганини, хусусан, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва авиация соҳаларида лойиҳаларга қизиқиш ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
“Boeing” авиақурилиш корпорациясининг сотувлар бўйича директори Марио Эбким Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг стратегик аҳамиятига эътибор қаратди.
У Президент томонидан транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва авиация соҳасини ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар янги лойиҳаларни амалга ошириш, авиапаркни янгилаш ва замонавий технологияларни жорий этиш учун катта имкониятлар яратаётганини қайд этди.
«Diplomatic Watch» таҳлилий журнали ижрочи директори Винсент Готевбе Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшлар сиёсатига берилаётган устувор аҳамиятни юқори баҳолади. Унинг фикрича, Ўзбекистонда ёшлар давлатнинг стратегик захираси сифатида кўрилмоқда ва ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ишонч билан қарашга асос яратади.
Тақдимот доирасида АҚШ расмийлари, экспертлар ва бизнес вакиллари иштирокида мазмунли мулоқот ҳам бўлиб ўтди. Улар Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳамияти ва икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Китобнинг электрон нусхалари Конгресс, таҳлилий марказлар ҳамда Вашингтондаги сиёсий қарор қабул қилиш жараёнларига таъсир кўрсата оладиган доираларга кенг тарқатилди.
Тадбир шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШдаги ижобий имижини янада мустаҳкамлаш ва халқларимиз ўртасидаги узоқ муддатли алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилувчи самарали оммавий дипломатия намунаси сифатида баҳоланди.
АҚШ Конгресси биносида ўтказилган “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган ислоҳотларни муҳокама қилиш ва юқори баҳолаш учун муҳим мулоқот майдонига айланди.

Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0