Валюта UZS
  • USD

    12 692.42100.85

  • EUR

    14 511.24-34.54

  • RUB

    158.444.62

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 03-August

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • 23:00

    +25 C

  • Yakshanba, 03

    +26 +20

  • Dushanba, 04

    +27 +20

  • Seshanba, 05

    +27 +20

  • Chorshanba, 06

    +26 +20

  • Payshanba, 07

    +27 +20

  • Juma, 08

    +27 +20

  • Shanba, 09

    +28 +20

  • Yakshanba, 10

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Касаба уюшмаси тил сертификати бўлмаганларни ишдан бўшатмаслик масаласида чиқиш қилди

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдимнома киритди.
Меҳнат ҳуқуқи
296 16:28 | 01.08.2025 16:28

Тақдимномада қайд этилишича, Касаба уюшмаси Республика кенгашига педагоглар билан тузилган меҳнат шартномасини В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга ега бўлмаганлиги туфайли бекор қилинишидан норозилик билдирилган мурожаатлар келиб тушмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 312-сон қарорининг 9-бандида: давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси бўйича 2025-2026 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.


Аммо, Касаба уюшмасининг таъкидлашича, ушбу қарорда меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича кўрсатма берилмаган.


Шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 16 майдаги 159-сонли буйруғига асосан, умумий оорта таълим мактаби, айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари (мактаб-интернати) ўқитувчиси лавозимининг малака тавсифида олий, бакалавр дипломига эга бўлиши (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради) кўрсатилган. Шу билан бирга, фан ўқитувчиси - фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатганлиги ёхуд фан йўналишига (хусусиятига) тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатганлиги ушбу ўқитувчининг мутахассис доб тан олинишига асос бўлиши белгиланган. Бу ерда, ҳатто, меҳнат стажи талаб қилинмаяпти.


“2025-12026 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар йўналишлари бўйича мутахассислар камида В2 даражадаги ёки халқаро тан олинган сертификатларга эга бўлиши шартлиги эса қўшимча талаб сифатида киритилган, бу асосий талаб эмас! Меҳнат кодексида айнан сертификат ёки малака тавсифига қўшимча талаб туфайли меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби белгиланмаган. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 11- моддасига мувофиқ, “олий таълим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланишини таъминлайди. Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича чуқурлаштирилган билим, малака ва кўникмалар берадиган, ўқиш давомийлиги камида уч йил бўлган таянч олий таълимдир”, – дейилади Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тадимномасида.



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Меҳнат ҳуқуқи
Меҳнат ҳуқуқи