Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

-9C

-9C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-9c

  • Hozir

    -9 C

  • 08:00

    -9 C

  • 09:00

    -8 C

  • 10:00

    -5 C

  • 11:00

    -1 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    -0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +0 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -1 C

  • 18:00

    -2 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -4 C

  • 21:00

    -5 C

  • 22:00

    -6 C

  • 23:00

    -7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 22-December

-9C

  • Hozir

    -9 C

  • 08:00

    -9 C

  • 09:00

    -8 C

  • 10:00

    -5 C

  • 11:00

    -1 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    -0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +0 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -1 C

  • 18:00

    -2 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -4 C

  • 21:00

    -5 C

  • 22:00

    -6 C

  • 23:00

    -7 C

  • Yakshanba, 22

    -7 +20

  • Dushanba, 23

    -5 +20

  • Seshanba, 24

    -3 +20

  • Chorshanba, 25

    -1 +20

  • Payshanba, 26

    1 +20

  • Juma, 27

    0 +20

  • Shanba, 28

    0 +20

  • Yakshanba, 29

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мулоҳаза: Кўрсатувлар ва кинолар бизни қаёққа етакламоқда?

Яқинда ижтимоий тармоқларда “Бухоролик эркак “Ёр-ёр” кўрсатуви орқали танишган аёлни ўлдириб қўйди” сарлавҳали хабар тарқалди. Мен бу машъум хабардан даҳшатга тушдим. Сўнгра ўзбек телеканаллари орқали эфирга узатилаётган кўрсатувларни ва бадиий фильмларни бир неча кун кузатдим.
Ўзгача ракурс
1433 14:18 | 26.11.2023 14:18

Пировардида қуйидаги хулосага келдим: баъзи дастурларни ва миллий киноларни оила даврасида кўриб бўлмайди. Уларнинг асосий мавзулари икки хотинлилик ва қайнона-келин можароси, ёстиқдошига хиёнат каби масалалардан иборат.


MY5 каналида берилаётган “Очиқчасига гаплашамиз” шоусида ёш қиз ўзи қандай зўрланганини бемалол сўзлаб берди. Кўрсатувнинг бошқа қисмида қайнота келинининг номусига қай йўсинда теккани очиқ-ошкора баён этилди. Шу тариқа кимларнингдир ахлоқий бузуқлиги халққа намойиш қилинди.


ZO’R TVдаги “Ёр-ёр” кўрсатувида эса 50-70 ёшли қариялар “Менга эр керак!”, “Менга хотин керак!” деб баралла айтишади. Улар тилга олаётган баъзи воқеаларни эшитсангиз, кулишингизни ҳам, куйишингизни ҳам билмай, бошингиз қотади.


Ҳолбуки, телевизорни миллионлаб одамлар, демакки, кенг жамоатчилик кўради. Модомики, шундай экан, бундай бемаъни кўрсатувлар ва тутуриқсиз фильмлар уларнинг онгига қай даражада салбий таъсир қилмоқда? Биз шу хусусда психолог Севара Равшановна билан суҳбатлашдик. Қуйида унинг фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Дарҳақиқат, ҳозирги кинолардан баъзиларининг бадиий савияси паст, айримларида муаммо бўрттириб юборилган ҳолатлар ҳам мавжуд. Инсон эса табиатан ҳиссиётларга берилувчан бўлади. Шу боис баъзи кишилар бундай кинони кўрсалар, ўзи билмаган ҳолда унинг таъсирига тушиб қоладилар. Гоҳида жаҳл отига миниб, ён-атрофидагиларга ўша ҳолатни намоён эта бошлайдилар.


Бизнинг киноижодкорларимиз шуни била туриб, одамларни тинчланишга ёки борига қаноат қилиб яшашга ундовчи асарлар ўрнига ёмон одамлар доим борлигини мияга ҳар бир оилада албатта ёмон келин образи ва ёмон қайнона ёки ёмон эркаклар борлигини онгига сингдириб бориш ҳолатлар юзага келябди бу секин-асталик билан йиллар давомида ўз натижасини корсатади ва айтиб ўтганимдек инсонларни атрофга нисбатан ғазабини ва жахилдорлигини кучайтириб. Кўрсатувлар кўп ҳолларда айнан охирида мақсад нима эканлиги ноаниқ яъни бу кўрсатув орқали нимани тушунтиришмоқчи эди нимани оммага олиб чиқармоқда оммага олиб чиқилаётган нарса шундай бўлиши керакки инсонларга таъсир даражаси қандай яъни кўрсатувларнинг рейтинг даражаси қандйлигига эмас, аксинча уларни сифатига этибор қаратишимиз керак. Баъзи бир кўрсатувларимиз бор албатта улар чиройли яхши ва инсонга маънавий озуқа беришни кўрсатиб беришмоқчи бўлади лекин бунақа кўрсатувлар кам.


Кўп ҳолларда инсонлар киноларни кўрганда эмоция ҳиссиётга берилади ва ўша кино образида яшайди. Ва ўзини ҳаётини ози билмаган ҳолатда ўша образ билан таққослаш тиради ва оилада кейин онгсизлик даражасида жанжал келишмовчиликлар юзага келишни бошлайди. Умуман олганда кино ва кўрсатувларини кўришда қизиқиш борми? демак инсон ундан ўзини эмоциясига чегара қўйишни билиш яни қандай чегара қилиш керак ҳиссиётларга берилмасдан оброзга ўзини қўймасдан мен нима қилган бўлардим, менда ҳам шундай бўлиши керак деган фикрга берилмасдан шунчаки дам олиш ҳордиқ чиқариш мақсадида кўрса бўлади, лекин берилиб кетиб кинода қайсидир образни қоралаб қайсидир образда яшашни орзу қилиш бу онг остига айтаётганимдек агрессор ғазаб шу жаҳлдорлик ҳолатларини ўзи билмаган ҳолларда ёзиб қўяди ва йиллар давомида оиласида кейин тушунарсиз келишмовчиликлар юзага келади. Айтишим керакки, ҳамма нарса муҳитга қараб ўзгаради.


“Якшанба” фильми учун “Шанхай халқаро кинофестивали”да олтин кубоги билан тақдирланган режиссёр Шокир Холиқов суҳбат қилдик.


– Яна шуни айтишимиз керакки, аввалги кинолар билан ҳозирги киноларни ер билан осмонча фарқ бор. “Осмондги болалар”, “Шум бола”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Келинлар қўзголони”... Бу киноларни кўрган сайин кўргингиз келади, соф муҳаббат, дўстлик, инсонийлик туйғулари яққол кўришингиз мумкин. Тепада айтганимиздек, баъзи кинолар очиқчасига фаҳшни одамлар онгига сингдирмоқда.


Бугунги киноларнинг савияси нега аввалгидек қайта-қайта кўриладиган кинолардек емас. Саёз сериаллар кўпайиб кетишиинг боиси нимада?


– Ҳозирги кино ва сериаллларнинг савиясига албатта режиссёрга бориб тақалади, – дейди режиссёр Ш. Холиқов. – Толстойнинг бир гапи бор «Кимни тушунсанг шунга тенгсан» деган. Яъни, ким нима ишлаб чиқарса савияси ҳам шунга тенг бўлади. Бугунги кунда ҳамма кино олиш имкониятига эга, менимча шунинг учун ҳам савиясиз кинолар кўпайиб, муаммоларга дуч келаётганддирмиз. Сиз тепада айтган “Осмондаги болалар”, “Шум бола”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Келинлар қўзғолони”, “Темир хотин” киноларни кучли мутаххассислар томонидан олинган бўлиб. Бу кинолар учун катта маблағ ажратилган ҳар битта касбнинг ўз мутахасисси шуғилланган. Ҳозиргидек дуч келган одам кино ёки сериал олавермаган, дуч келган одам рўл ўйнаб кетавермаган. Ҳозирда кичик маблағга ҳам кино олаётган ва бизнес сифатида қарайдиган одамлар сони кўпайиб кетди. Балки, муаммо ҳам шундадир. Тўғри кино бизнес бўлиши мумкин, аммо унга бизнес мақсадида қараш керак эмас. Кино ишлаб чиқариб ундан фойда олиш мумкин, лекин фойда олиш учун кино олиш ғалати тушунча мен учун.


Томошабин нимани берса, шуни қабул қиладиган қатлам ҳисобланади. Масалан, ёмон нарса берса ҳам кўрадиган томошабин топилади. “Томошабинда айб йўқ, айб бизда” - деган Станиславский. Самимият йўқолиб бораётгани ҳақида айтган экансиз, ҳозирги пайтда ҳаётдда ҳам топиш қийин бўлиб қолди, мени тушунишим бўйича. Авваллари сонга эмас сифатга қаралган бўлса ҳозир эса, унинг тескариси бўлаётганини очиқча айтишимиз керак.


Мадина Пўлат қизи,
Ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Madina

13:30 | 27.11.2023

Yaxshi

Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс