Янги Ўзбекистоннинг "Сангардак" мўъжизаси
Бугун Сурхондарёда тарихий кун. Яқинда Сариосиё туманининг тоғли Сангардак қишлоғида муҳташам дам олиш маскани қад ростлади. Пурвиқор тоғлар бағрида олмосдек ярақлаб турган 8 қаватли бино денгиз сатҳидан қарийб бир ярим минг метр тепаликда барпо этилди.
Мазкур сиҳатгоҳ 3,2 гектар ҳудудда жойлашган бўлиб, 250 ўринга мўлжалланган. Уч йил олдин қурилиши бошланган“Сангардак санаторийси” бугун меҳмонларни кутиб олишга шай.
Айни пайтда масканнинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбирга Ўзбекистон касаба Уюшмалари Федерацияси масъуллари, ҳукумат ва жамоат вакиллари, фахрийлар, таниқли шахслар, элимиз севган шоиру адиблар, санъаткорлар ташриф буюришган.
Тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов очиб берди.
— Алоҳида таъкидлаш лозимки, бу муҳташам кошона, ҳеч шубҳасиз, Муҳтарам Шавкат Миромоновичнинг Сиз — азму шижоати баланд Сурхондарё аҳлига, қолаверса, бутун Ўзбекистон меҳнаткашларига муносиб байрам совғаси десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Мазкур санаторий Президентимизнинг халқчил инсонпарвар ғояси — “Инсон қадри учун” тамойилининг яна бир амалий ифодаси бўлди!
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0