Валюта UZS
  • USD

    12 676.11-18.86

  • EUR

    14 975.5697.06

  • RUB

    161.56-0.04

+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+27c

  • Hozir

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 02-July

+27C

  • Hozir

    +27 C

  • Chorshanba, 02

    +27 +20

  • Payshanba, 03

    +28 +20

  • Juma, 04

    +29 +20

  • Shanba, 05

    +31 +20

  • Yakshanba, 06

    +30 +20

  • Dushanba, 07

    +27 +20

  • Seshanba, 08

    +24 +20

  • Chorshanba, 09

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мувозанат қонуни: ҳаётдаги тенглик сирлари

Ҳаётда кўзга кўринмас, аммо ҳар бир қадамимизда намоён бўлиб турадиган бир қонун бор. Бу – мувозанат қонуни. Мувозанат – тенглашиш, адолатнинг намоён бўлиши демак.
284 10:28 | 30.06.2025 10:28

Табиатда ҳам, оилада ҳам, инсоннинг руҳиятида ҳам ушбу қонун амал қилади:


Ерда оғирлик маркази бўлмаса, ҳамма нарса ағдарилиб кетади. Таомда, уйқуда, ишда меъёр бузилса, соғлик издан чиқади.
Мунтазам шукур қилиб яшамасак, қалбимизда ҳам, ҳаётда ҳам ноқулай вазиятлар кўпаяди.


Дейлик, оиладаги мувозанат:


Оилада фарзандлар орасида тенглик йўқолса, мувозанат бузилади. Масалан, ота-она бир болага ортиқча эътибор, совға, меҳр берса, бошқа фарзанд эса эътибордан четда қолдирилса, шу заҳоти унинг қалбида озор, хафа бўлиш, ўзига ишонмаслик пайдо бўлади, руҳи синади. Ҳатто кўп эътибор кўрган фарзанднинг ўзи ҳам оиладаги бу совуқликни ҳис қилади, ака ёки укасининг норози нигоҳидан эзилади, тўлиқ бахтли бўлолмайди. Зотан, баробарлик ва адолат уларнинг қалбига осойишталик бахш этади.


Мувозанат қонуни ҳаётда қандай ишлайди?


Жамиятда бир гуруҳни ортиқча кўтариш, қолганларни эътибордан қолдириш нафақат адолатсизлик, балки руҳий мувозанатнинг бузилишига олиб келади.


Ишда бир кишини кўтариб, бошқаларни кўрмаслик, умумий самарадорликни пасайтиради.
Дўстликда бир дўстга кўп, бошқасига кам вақт ажратиш муносабатларни совутади.
Агар тенглик бузилса, кўнгилларда ранжиш пайдо бўлади.
Барча ўзаро муносабатларда совуқлик юзага келади.
Мувозанат қонуни шундай ишлайдики, кимдир қай бир йўналишда бўлмасин тенгликни бузса, у ўз ҳаётидаги мувозанатни ҳам йўқотади.


Яъни қайси жабҳада адолатсизлик қилса, худди ўша жабҳада ўзи ҳам адолатсизликка учрайди.


Бу жазо эмас. Бу психологик дунёда ҳаёт тарозисининг қайта тенглашиши, мувозанатнинг тикланиши деб таърифланади.
Хулоса шуки, мувозанат қонуни – ҳаётнинг кўзга кўринмас тарозиси.


Бу тарози адолат, самимият, тенглик билан тўлдирилганда, инсоннинг ҳам қалби, ҳам атрофи нурга тўлади. Агар бир томон оғирлашса, бошқа томон енгиллашади. Шунинг учун ҳар бир ишда меъёр ва мувозанатни сақлаш осойишта ҳаётнинг калитидир.


Дилдора ИБРОҲИМОВА
"Ishonch.uz"


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид