Валюта UZS
  • USD

    11 969.66-32.05

  • EUR

    13 927.90-56.49

  • RUB

    152.56-0.31

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +5 C

  • 14:00

    +4 C

  • 15:00

    +4 C

  • 16:00

    +3 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 16-January

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +5 C

  • 14:00

    +4 C

  • 15:00

    +4 C

  • 16:00

    +3 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • Juma, 16

    +5 +20

  • Shanba, 17

    +0 +20

  • Yakshanba, 18

    +1 +20

  • Dushanba, 19

    +0 +20

  • Seshanba, 20

    +1 +20

  • Chorshanba, 21

    +2 +20

  • Payshanba, 22

    +2 +20

  • Juma, 23

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистон эронийлари Эрондаги ҳолат ҳақида қандай фикрда?

208 16:10 | 15.01.2026 16:10

Юртимиз кўп миллатли давлат. Ўзбекистонда, хусусан Самарқандда этник эронийлар ўзбек халқи билан ҳамжиҳатликда яшайди. Уларнинг паспортига «миллати эронли» деб кўрсатилган бўлсада, улар ўзимизники, ўзимизнинг фуқаролар ва дўстларимиздир. Хўш, эронийларнинг бугунги Эрон ҳақидаги фикрлари қанақа? Икки вакил билан шу масаласида суҳбатлашдик.


Илҳом Назаров, Тошкент, муҳандис-технолог:


– Эрондаги вазиятни кузатиб боряпсизми?


– Албатта. Нафақат Эрондаги, балки бутун жаҳондаги нотинчликларни кузатишга ҳаракат қиламан. Айниқса Эрондаги вазият диққат билан кўриб боряпман.


– Эронга ўзингиз борганмисиз?


– Соҳамга оид кўргазма туфайли борганман. Кўрган билганларим, хулосаларимга кўра айтганим шуки – салкам эллик йиллик санкциялар жиддий таъсирини ўтказган. Шунга қарамай ишлаб чиқариш, саноат, қурилиш анча ривожланган. Менга яна маъқул бўлган жиҳат – ҳар бир соҳа, ҳар бир йирик ишлаб чиқариш ташкилотлари таълим билан уйғун олиб бораркан. Бизда ҳам амалиёт бор, «практика» деймиз. Лекин унга шунчаки расмият учун қиламиз. Эронда талабалар ҳар қандай саноатга доим аралашиб, ишлаб туришаркан.


– Бу давлат 1979 йилдан бери Оятуллоҳ бошқарувида яшаяпти. Оддий халқ қандай муносабатда экан?


– Мен кўпроқ киракашлар билан гаплашдим. Сайёҳлар таксидан фойдаланади, бу ўз ўрнида маҳаллий аҳоли билан мулоқот вазифасини бажаради. Лекин мулоқот бўлсада, таксичиларнинг аксарияти норози кайфиятда бўлишади. Эрон ҳукуматини ҳам, Оятуллоҳнинг ўзини ҳам қаттиқ танқид қилишади. Бунда норозилик деярли ҳар бир давлатда бўлади.


Свет, газ масаласига ҳам қизиқдим. Свет ёки газ ўчмас, аҳоли атайлаб ўчирилишини умуман билмас экан.


Бир таксичи кўз олдимда автомобилига бензин қуйди – 40 литр учун 1 доллар тўлади (ҳисобни чиқариш учун долларда айтяпман). Ҳар ой арзонлаштирилган ёқилғи учун 60 литр лимит бериларкан. Ундан ортиғига 20 литр учун 1 доллар. Яна бир киракаш метан газ олди ва бир баллон учун бизнинг пулга 800 сўмга (800 ўзбек сўмига!) тўлдирди. Яна бир жиҳат – Эронда биздаги 80, 92, 95 деган бензинлар умуман йўқ, фақат Евро-5 бензинлар ишлатиларкан. Ўзим ҳам Россияда автобус бошқарганман, Эронда эски автобус миниб кўрдим. Соляркаси шунчалар тоза эканки, автобус глушители умуман тутун чиқармади.


Бу нархлар билан нафақат Ўзбекистон, балки юзлаб давлат ҳавас қилса бўлади.


Оятуллоҳ бўйича, Эрон ҳукумати бўйича фикрим – ислоҳотлар даври келган. Аллақачон қилиш керак эди. Лекин шу билан бирга намойишларни, исёнлар ва қон тўкилишларни қаттиқ қоралайман. Эрондаги вазиятни кўриб, ичим ачийди. Бу Ислом давлатику, шунга қарамай минглаб одамлар ўлди, ўлдирилди. Мачитлар ёқиб юборилди, ҳатто муқаддас Қуръон ёқилгани ҳақидаги маълумотлар тарқалди. Мусулмон нафақат Қуръони Каримни, балки Инжилни ҳам ёқмайди. Кўриб, билиб минг марта шукр қиламан – Ўзбекистонимиз тинч. Раҳбариятимиз ҳам тинчлик тарафдори, икки давлат муносабати ҳам яхши томонга қараб кетяпти.


* * *


Мурод Комилов, АҚШда яшайди:


– Эронга ўзим бормаганман, лекин бориш ва саёҳат қилиш орзуларимдан бири. Шу билан бирга вазиятни кузатиб боряпман. АҚШда Эрон масаласи доим ОАВ диққат марказида туради.


– Америкадаги эронийлар билан қандай муносабатдасиз?


– Мен узим самарқандлик эроний булганлигим сабабли асосан Ўзбекистондаги, Самарқанддаги эронийлар билан дўстлашганман. Улар орасида қариндошларим, танишларим кўп. Фарзандларим АҚШда улғайишди. Шунга қарамай болаларимга Ўзбекистон ватанимиз деган ҳисни сингдирдим. Ўзим ҳам 10 йилдан ортиқ ўша ерда бўлсам ҳам Ўзбекистонга соғинч билан яшайман, деярли ҳар йили баъзан икки йилда бир Узбекистонга оилавий келиб кетамиз.


– Эроннинг бугунги қиёфаси деганда Оятуллоҳ бошқаруви келади. 1979 йилдаги инқилоб қадар Эрон шоҳи ҳақидаги қандай фикрингиз бор?


– Эрондаги инқилобга салкам ярим аср ўтди. Биз ундан кейин туғилганмиз, шоҳ Паҳлавий даврини кўрмаганмиз. АҚШнинг аҳолисининг аксариятида орасида шоҳ даврида Эрон демократик давлат, аёллар ҳуқуқлари юқори бўлган фикр юради. Шу билан бирга афкор омма шоҳ Паҳлавий қашшоқлик, сулола оиласида тасарруфида даҳшатли ҳашамат ва бойлик билан гавдаланади. Айниқса «ўлат олдидаги зиёфат» халқнинг сабр косасини тўлдиргани ҳам бор гап.


Ҳозир АҚШда яшаётган шаҳзода Ризо Паҳлавий кўп кўриниш бериб қолди ва «Эронга қайтамиз, халққа озодлик берамиз» каби шиорлар кўтаряпти. Лекин бу сулола иқтидорга қайтишига кўзим етмайди.


Эрондаги вазият борган сари кескинлашяпти. Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги муносабат сўнгги йиллар анча яхшиланган, ўзаро борди-келди кучаяётган эди. Ўзбек халқи ҳам, давлат раҳбарияти ҳам фақат тинчлик тарафдори сифатида намоён бўлган ва бўляпти.


Аброр Зоҳидов суҳбатлашди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид