+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ўзбекистон тарихи давлат музейи қайта очилди

57 19:19 | 24.07.2026 19:19

Қарийб икки йил давом этган реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланиб, Ўзбекистон тарихи давлат музейи яна ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очди. Янгиланган қиёфа, замонавий экспозициялар ва такомиллаштирилган инфратузилма билан музей эндиликда меҳмонларни янада қулай ва мазмунли тарихий саёҳатга чорлайди.


1876 йилда ташкил этилган Ўзбекистон тарихи давлат музейи бу йил ўзининг 150 йиллик юбилейини нишонлаш арафасида турибди. Бир ярим асрлик тарихга эга ушбу илмий-маърифий маскан мамлакатимиз тарихини энг қадимги даврлардан то замонавий тараққиёт босқичларигача ёритиб берувчи Ўзбекистондаги энг йирик тарихий музей ҳисобланади.


Музей фондида 350 мингдан ортиқ ноёб тарихий, археологик, этнографик, нумизматик ва маданий мерос намуналаридан иборат бебаҳо коллекциялар сақланади. Ушбу бой хазина нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёнинг энг йирик ва энг қимматли музей фондларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Музей экспонатлари юртимиз ҳудудида қадимдан шаклланган сивилизациялар, давлатлар, маданият ва миллий қадриятлар ҳақида ноёб маълумотларни ўзида мужассам этган.


24, 25 ва 26 июль кунлари “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари доирасида Ўзбекистон тарихи давлат музейига мамлакатимиз фуқаролари учун бепул ташриф ташкил этилади. Ушбу кунларда ташриф буюрувчилар янгиланган экспозициялар билан танишиш, юртимизнинг бой тарихий ва маданий мероси акс этган ноёб экспонатларни томоша қилиш ҳамда музейнинг замонавий имкониятлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўладилар.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид