Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+15C

+15C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+15c

  • Hozir

    +15 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +19 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+15C

  • Hozir

    +15 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +19 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +15 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +14 +20

  • Seshanba, 21

    +14 +20

  • Chorshanba, 22

    +14 +20

  • Payshanba, 23

    +15 +20

  • Juma, 24

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ҳисоботингиз ҳаётий эмас

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти эълон қилган нарх-наво хусусида мулоҳазалар
Иқтисод
583 11:15 | 26.10.2023 11:15

Ўтган ҳафта Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар ­институти (МҲТИ) озиқ-овқат маҳсулотлари нархини эълон қилди.

Унга кўра, мутахассислар 7 сентябрь ҳамда 12 октябрь кунлари пойтахтдаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат нархини ўрганган. Мониторинг натижалари 8 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганини кўрсатган. Хусусан, оқ карам 61,5 фоиз, олма 15,4 фоиз, сариқ пиёз 10,3 фоиз, макарон 4,7 фоиз, мол гўшти (филе) 4,6 фоиз, ўсимлик мойи 3,1 фоиз, лимон 1,6 фоиз, бодринг 1,3 фоизга арзонлаган. Гуруч, шакар ва маргарин нархлари ўзгаришсиз қолган. 10 номдаги маҳсулот нархлари эса ошган. Айниқса, помидорнинг энг арзони 5950 сўмдан 9990 сўмга кўтарилган. Банан ва сут нархида ҳам ўсиш бор – мос равишда 3000 сўм ва 2110 сўмга қимматлаган.


Институт мутахассислари нарх-наво ҳолатини ўрганишда қайси омилларга эътибор қаратгани тушунарсиз. Чунки улар эълон қилаётган ҳисоботлар мантиққа тўғри келмаяпти.


Аслида, супермаркетда маҳсулотлар бозордагига нисбатан бирмунча қиммат сотилади. Буни ҳамма билади. Лекин мутасаддилар таҳлиллари гўёки супермаркетларда арзончилик деган муждани бераётгандек.


Ҳақиқатан ҳам шундайми? Асл ҳолатни билиш учун пойтахтнинг бир нечта бозорини айландик. Иложи борича, арзонроқ ва гавжумроқ бозорлардаги нарх-навони ўрганиб, уларни умумлаштирдик.


Масалан, пойтахтнинг энг арзон бозори – «Қўйлиқ» деҳқон бозоридаги нарх-наволарни кўриб чиқайлик.


Мазкур бозорда мутахассислар арзонлашди деб айтаётган озиқ-овқат маҳсулотлари – карам (1 кг. – 4 минг, донага – 8 минг сўм), олма (1 кг. 10 мингдан 30 минг сўмгача), пиёз (1 кг. 3-5 минг сўм), мол гўшти (1 кг. суякли – 65-85 минг сўм), бодринг (10-15 минг сўм), ўсимлик ёғи ярмаркада (1 литри – 14 минг 500 сўм, бошқа расталарда – 19 минг сўм)дан сотилмоқда.

Сотувчиларнинг айтишича, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти «арзонлади» деяётган маҳсулотлар нархи яқин орада қимматласа-қимматлаган, асло пасаймаган.


– Тўғри, сентябрь ойида карам бироз қимматроқ эди, – дейди «Қўйлиқ» деҳқон бозоридаги сотувчилардан бири. – Чунки унга талаб кўп, маҳсулот эса етарлича эмасди. Ҳозир карам айни пишиб етилган пайт. Лекин кўпчилик уни тузлашга улгурди. Шу боис, ҳақиқатан ҳам, ҳозир бозорда карамнинг нархи бироз пастлади. Лекин сиз айтаётган ­бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсишда давом этмоқда. Умуман олганда, октябрь ойида нарх-наволар анча кўтарилди.


– Кўп йиллардан буён шу соҳадаман, – дейди бозордаги қассоб. – Бозорда гўшт сотаётганимга анча бўлди, лекин бирон марта нархи арзонлаганини эслолмайман. Мутахассислар гўштнинг нархи тушибди, деган ҳисоботларни қаердан оляпти, билмадим. Масалан, ҳозир биз новвос гўштининг килограммини 75 минг сўмдан сўйиб олиб, бозорда 85 мингдан сотяпмиз.



Пойтахтнинг «Эски жўва», «Машинасозлар», «Юнусобод» каби деҳқон бозорларидаги нархлар эса «Қўйлиқ» бозоридагидан 10-15 фоизга фарқ қилади.


– Ҳар ҳафта «Қўйлиқ» деҳқон бозоридан рўзғорлик қиламан, – дейди Анвар Пардаев. – ­Бошқа бозорларга нисбатан анча арзон. Онда-сонда ижтимоий тармоқларда тегиш­ли ташкилотларнинг нарх-наво борасидаги ҳисоботларига кўзим тушиб қолади. Очиғи, улар келтираётган рақамлардан ҳайратга тушаман. «Фалон ойда фалон маҳсулотнинг нархи шунчага арзонлади», деган гапга ўзларидан бошқа ҳеч ким ишонмаса керак.


Хуллас, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти арзонлади, деган маҳсулотлар бозорларда бундан олдинги ойга нисбатан ошган бўлса, ошганки, арзонлашмаган. Ҳар ҳолда, буни халқ ўз ҳаётида сезаётгани йўқ.

Шундай экан, мутахассислар кимни алдаяпти? Халқ ҳаётига дахлдор бўлмаган ҳисоботни эълон қилишдан мақсад нима? Ҳарқалай, халқнинг турмуши, кундалик ҳаёти билан боғлиқ масалаларда фақат уч-тўртта супермаркетдаги нарх-навони ўрганиш билан чекланиб, ақл бовар қилмас рақамларни эълон қилиш одамларни чалғитишдан ўзга нарса эмас. Ваҳоланки, асл вазиятни кунда-кунора бозор оралайдиган одамлар жуда яхши кўриб-билиб турибди. Бу каби ҳисоботлар эса жамият равнақи, халқ ишончига путур етказади, холос.


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ
«ISHONCH»




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид