Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +16 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +12 +20

  • Seshanba, 21

    +13 +20

  • Chorshanba, 22

    +16 +20

  • Payshanba, 23

    +13 +20

  • Juma, 24

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистонда сифатсиз бензин муаммоси: минглаб одамлар жабр кўрмоқда

«Ўзэнергоинспекция» диққатига!
Иқтисод
599 17:06 | 23.10.2023 17:06

Ўзбекистон жамоатчилиги баъзи бензин қуйиш шохобчаларида асосан Аи-92 ҳамда Аи-95 бензинлари сифатининг пастлиги, натижада машиналарнинг эҳтиёт қисмлари ишдан чиқаётгани борасида ўз эътирозларини билдирмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳам бонг урилаяпти.

-Айни кунларда “CHERRY Tiggo-7”, “Tiggo-8”, Arizo-6 автомобилларидан ташқари “EXEED” ва “JETOUR” каби автомобилларнинг сотуви ҳам амалга оширила бошланди, - деб ёзмоқда ижтимоий тармоқдаги фейсбук саҳифаси фойдаланувчиси Ғофуржон Пўлатов. – Ўзим май ойидан буён “CHERRY Tiggo-7 Pro” автомобили соҳибиман. Лекин бу автомобилнинг бугунги кунимизга мос келмайдиган бир жиҳати борки, у ҳам бўлса, турбо двигателли бўлгани учун бензин танлайди ва биздаги нокаслар ишлаб чиқараётган сифати паст, ифлос бензинга дош беролмас экан. Мабодо адашиб, сифати паст бензин қуйиб қўйгудек бўлсангиз, машина “қалтирай” бошлайди. Ўзим билан ҳам икки марта шундай ҳолат содир бўлди ва устига “Аи-95” бензинини қуйиб, вазиятдан чиқиб кетдим.


–80 йўқ, нархи ошмайди, нима фарқи бор, ошадими-ошмайдими? 92 нинг нархи баланд, лекин сифатига ҳеч ким кафолат бермайди. Фақат 92 қуйиб юрилган хизмат машинамизнинг бутун ёқилғи айланиш тизимини икки кун тозалатдик. Оғайнилар, салгина инсоф ҳам керак, ҳеч қурса ХУДОдан қўрқинглар-е! Бизнинг заправкалардаги 95 гаям ишонолмай қоляпмиз-ку! – деб ёзади яна бир ижтимоий тармоқ фаоли.


Шу ўринда Энергетика вазирлиги шу йилнинг 13 октябрида эълон қилган маълумотга юзлансак. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 ойи давомида “Узэнергоинспекция” хусусий ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўтказган текширувларда 9, 15 млн. литр бензин сотилишининг олди олинган. Назорат тадбирларида 225 та ҳолатда сифатсиз нефть маҳсулотлари сотилаётгани аниқланган. Бунда жами 179 млн. 39 минг литр нефть маҳсулотларининг 9 млн. 150 литри сифатсизлиги сабабли истеъмолга чиқарилмаган.
Тармоқларни кузатсангиз, республикамиздаги баъзи АЁҚШларда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқлангани ва бунга чек қўйилгани ҳақидаги хабарлар тез-тез учрайди.


Ажабо, ҳолат аниқ, кўрилган чоралар аниқ. Аммо нега бу каби нохуш ҳолатлар ҳануз давом этяпти?


- Ҳозир ишлаб чиқарилаётган замонавий автомашиналар, албатта, сифатли бензинни талаб қилади, - дейди автомобиль устаси Акмал Эгамбердиев. – Сабаби, уларда ҳавога заҳарли моддаларнинг камроқ ажратилиши, бензиннинг тежалиши, ички двигателнинг янада самарали ишлаши каби омиллар ҳисобга олинган.
Ҳар қандай автомашинанинг двигатели замонавийлашгани сари унинг фойдали иш коэффициентини ошириш, самарали ишлашини таъминлаш учун ёқилғининг маромида ва тўлиқ ёниши муҳим аҳамиятга эга. Бундай автомашиналарга сифатли бензин қуйилмаса, двигателга салбий таъсир қилади. Бундай ҳолатларда ички қисмда жойлашган, бензинни ёқиб берувчи махсус “свеча”га учқун узатилмай туриб, бензиннинг ёниб кетиши кузатилади. Бу ҳолат “детонация” дейилади. Натижада тепага ҳаракаталанаётган поршенда, двигатель ишидаги сиқиш, “портлаш”, чиқариш функцияларида бузилиш содир бўлади ва у ишдан чиқади.


Ҳозир замонавий ва қимматбаҳо машиналарда кўп кузатилаётган ҳолат бу. Сабаби, машиналар замонга мослаб чиқарилган ва у, албатта, сифатли ёқилғини талаб қилади. Энг ачинарли ҳолатлардан яна бири, сифатсиз бензин қуйилиб, машинаси эҳтиёт қисмлари ишдан чиққан ҳайдовчи 300-400 АҚШ доллари миқдорида зарар кўряпти. Чунки эҳтиёт қисмлар жуда қиммат.


Хўш, нима сабабдан орзусидаги машинани минаётган минглаб фуқаролар кимларнингдир ноинсофлиги, масъулиятсизлиги ва назоратнинг сустлиги боис азият чекиши керак? Бу ҳолатларнинг олдини олишга масъул ташкилотлар нега жим?


Холида ЭГАМБЕРДИЕВА,
“ISHONCH”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод