Фотогалерея ва махсус репортажлар
«Ishonch.uz»нинг энг сара фоторепортажлари ва фотосуратлар тўплами
Эъзоза Умр
«Ishonch.uz» фотомухбири томонидан олинган махсус фоторепортажлар тўплами

Тошкент «Wорлд Ақуатиcс Сwимминг Wорлд Cуп 2026»га мезбонлик қилмоқда
Дунёнинг 40 давлатидан 400 га яқин спортчи қатнашаётган, умумий соврин жамғармаси 1,2 млн доллардан иборат ушбу Жаҳон кубоги учун ўтказилаётган мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов сўзга чиқиб, иштирокчиларга омадлар тилади.

“Меҳрибон” ёстиқ ва қуроқдўзлик ёхуд унутилаётган қадриятлар ҳақида фотоҳикоя
Ўзлик ва қадриятларнинг йўқолиб бориши миллатни емирувчи жараёндир. Ўзбек халқи қирқ кечаю қирқ кундуз тўй қиладиган, ҳашаматсевар халқ экани рост, бироқ асрлар оша яшаб келаётган ва чуқур маъно ташийдиган баъзи урф-одат ҳамда қадриятлар миллат илдизининг янада мустаҳкам бўлишига, ёшларда миллий анъаналарга нисбатан меҳр уйғонишига сабабчи бўлади.

Ҳар йили шу мавсумда меҳнат таътилига чиқаман – пахта даласидан фотоҳикоя.
Кузни икки хил тоифадаги одамлар кутади. Бири ёмғир остидаги сайр ва сарғиш дарахтларга муҳаббати сабабли бўлса, иккинчи тоифадагилар учун куз пахта даласидан бошланади. Бугунги фотоҳикоямизга ўзбекнинг меҳнаткаш инсонларини қаҳрамон деб топдик.

Қишлоқда ёз
Ёзда ҳаёт қайнайди. Болалар таътилда, далалар тўкин, маҳаллада кунда тўй, карнай-сурнай саси тинмайди. Қуёшни уйғотган одамлар саҳар бошлаган юмушини шомда адоғига етказолмасдан, тағин яна бир иш топишади. Бу гўшада вақтнинг қадри зарга тенг.

