Валюта UZS
  • USD

    12 500.01-14.33

  • EUR

    14 471.26-129.22

  • RUB

    151.96-4.45

+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+33c

  • Hozir

    +33 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +36 C

  • 15:00

    +36 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 30-July

+33C

  • Hozir

    +33 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +36 C

  • 15:00

    +36 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +27 C

  • Chorshanba, 30

    +33 +20

  • Payshanba, 31

    +33 +20

  • Juma, 01

    +31 +20

  • Shanba, 02

    +31 +20

  • Yakshanba, 03

    +31 +20

  • Dushanba, 04

    +33 +20

  • Seshanba, 05

    +32 +20

  • Chorshanba, 06

    +33 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қашшоқ ота, Америкага билет ва муваффақият: Google раҳбари қандай бойиди?

Сундар Пичаи ҳозирда Alphabet`нинг бош директори ва Google раҳбари каби иккала лавозимни ҳам эгаллаб турибди. Унинг 2019 йилдаги йиллик маоши 650 минг долларни ташкил қилди. 2020 йилдан буён у 2 миллион долларга ошган. Унинг бу компаниялардаги акциялари қийматини ҳисобга олсак, Пичаининг бойлиги 2025 йил майгача салкам 1,5 миллиард долларга етиб қолганди.
188 16:35 | 29.07.2025 16:35

Google деярли барчамизга маълум ва машҳур қидирув хизмати саналади. У дунё тарихидаги энг омадли лойиҳалардан бири бўлиб қолмоқда. Ана шу ташкилотнинг раҳбари саналган киши бир пайтлар қашшоқ ҳаёт кечирар, ҳаёт қулайликлари унга бегона эди. Аммо ёш истеъдод тинимсиз ўқиб-изланди ва жаҳондаги энг йирик компаниялардан бири бошқарувига келишга муваффақ бўлди.


Ҳиндистоннинг қашшоқ қишлоғидан чиққан Сундар Пичаи 2015 йилдан буён Google компаниясининг бош директори лавозимида ишлаб келмоқда. 2019 йил декабрида у лойиҳа асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин ўз лавозимидан кетганидан сўнг қидирув тизимининг бош компанияси Alphabet`нинг бош директори этиб тайинланган эди. Пичаи ҳозирда иккала лавозимни ҳам эгаллаб турибди. Унинг 2019 йилдаги йиллик маоши 650 минг долларни ташкил қилди. 2020 йилдан буён у 2 миллион долларга ошган. Унинг Alphabet акциялари қийматини ҳисобга олсак, Пичаининг бойлиги 2025 йил майгача салкам 1,5 миллиард долларга етиб қолганди.



Хўш, камбағал болакай қандай қилиб бундай муваффақиятга эришди?


Сундар 1972 йил 12 июлда ўрта синфга тегишли бўлган оилада туғилган ва технологияга бўлган муҳаббатни мерос қилиб олди: унинг отаси Рагҳунат Пичаи электротехник бўлиб ишларди. Отанинг 63 долларлик маоши оддий қулайликлар учун етарли эмас эди – оилада оддийгина музлаткич йўқ эди, Ҳиндистонда қурғоқчилик тез-тез бўлгани учун бўлажак бош директор бир шиша сувни ёнига қўйиб ухларди. Лекин, Сундар ажойиб хотирага эга эди: болакай 50 тагача телефон рақамларини мукаммал эслаб қолганида қариндошлари ҳайратда қолишди. Бу қобилият унга Жавоҳар Видялая университетини имтиёзли диплом билан тугатишга ёрдам берди.


Ўқиш учун етарли маблағга эга бўлмаган Сундар қатъиятини ишга солиб технологияга бўлган муҳаббат туфайли миллий аҳамиятга эга бўлган муассасадан (Харагпурдаги Ҳиндистон Технология Институти) жой олишга қарор қилди. Шундай қилиб, 1993 йилда у металлургия муҳандислиги бўйича BTech`(битехнология)ни ўрганишни бошлади.



Сундар Пичаининг таълим йўлидаги муҳим босқич кумуш мукофот стипендияси бўлди, бу унга Стенфордга бориш ва муҳандислик ва материалшунослик бўйича магистрлик даражасини олиш орзусига эришиш имкониятини берди. Бу 1995 йилда юз берди, лекин уни яна бир синов кутиб турарди, АҚШга авиачипта отасининг йиллик маошига тенг эди. Аммо ота ўғлига ишонди ва парвоз пулини тўлади.


Унинг илмий ютуқлари шу билан тўхтаб қолмади: Сундар докторлик диссертацияси устида ишлаётган пайтда Стенфордда PhD даражасини олди. Аммо у ўқишни ташлаб, маҳсулот менежери ва муҳандис сифатида ишлашга мажбур бўлди. Савдо-сотиқ ва саноатда кўп вақт ўтказгандан сўнг, Сундар ўзининг мақсадларига эришиш учун MBA илмий даражаси (бизнес бошқаруви мутахассиси) муҳимлигини тушунди ва шунинг учун йўналишини нуфузли Уортон мактабида “фан”дан “бизнес”га ўзгартирди.


Google`даги интервьюдан олдин йигит Applied Materials ва Mc Kinsey & Cо каби кичик чип ишлаб чиқарувчи компанияларда ишлади. Ниҳоят 2004 йил 1 апрелда Сундар “Силикон водийсининг юрагига” суҳбатга таклиф қилинди ва унга “янги Gmail хизматида нимани яхшилаш керак?” топшириғи берилди. Синовдан муваффақиятли ўтган йигит шиддат билан ишга киришиб кетди.


Компанияга ишга киргач, унинг энг катта ютуқларидан бири Chrome браузерининг яратилиши бўлди. Раҳбарият бу ишга унчалик ҳам қизиқиш билдирмади, шунинг учун Сундар ва 10 нафар муҳандисдан иборат кичик гуруҳ браузерни партизанча шароитда ишлаб чиқишга мажбур бўлди. Шундан сўнг Пичаи мансаб пиллапояларида кўтарила бошлади, унинг даромади ҳам мос равишда ошиб борди. Жумладан:


  • 2008 йил - маҳсулот ишлаб чиқиш бўйича вице-президент лавозимига кўтарилди;
  • 2009 йил - Твиттер Сундарни ўзига оғдириб олишга ҳаракат қилди, Google эса унга катта мукофот (бир неча миллион доллар) бериб, осонликча қўйиб юбормаслигини кўрсатди.
  • 2012 йил — Google Chromeва бренд иловалари вице-президенти бўлди.
  • 2013 йил — Энди Рубин ўрнига Android раҳбари бўлди.
  • 2014 йил – энди Microsoft Сундарга “кўз олайтира бошлади”. Google кетиш хавфини тушунди, шунинг учун унга компанияга содиқлиги учун 50 миллион доллар таклиф қилди. Аслида Сундарнинг содиқлигига ҳеч ким шубҳа қилмасди.

“Раҳбар сифатидаги ишингизнинг катта қисми бошқа одамларни муваффақиятли қилишдир. Бу ўзингиз муваффақият қозонишингиз эмас, асосий вазифангиз улар қилаётган ишида ютуққа эришиши учун тўсиқларни олиб ташлашдир", деган эди Пичаи. Унинг ходимлар ичида обрўси жуда яхши экани, ишчилар унга ҳавас билан қараши бот-бот такрорланади. Тармоқда Google ходимларидан бири шундай деб ёзган эди: “Унга катта ҳавас билан қарашади. Муҳандислар, маҳсулот менежерлари уни яхши кўрадилар. Бизнес ҳам уни яхши кўради”.


3 female former Google employees seek class action status over pay  discrimination | CBC News

Бошқа бир Google ходими шундай деб ёзган эди: “У ажойиб жамоани ёллади, ўқитди ва сақлаб қолди. Сундарнинг маҳсулот менежерлари энг яхшилар сифатида обрўга эга эди. У душманлар орттиришдан эҳтиёт бўлган”.


Ҳиндистонлик иқтидорнинг раҳбарлиги остида Google аввалгидан кўра кўпроқ интизомли ва тартибли ҳисоблана бошлади. Бироқ, Пичаининг консерватив йўналишдаги етакчилик услуби уни ички муаммолардан ҳимоя қила олмади. 2018 йилда Пентагоннинг сунъий интеллект бўйича учувчи Мавен лойиҳаси, шунингдек, компаниянинг жинсий зўравонликка муносабатига норозилик сифатида ходимларнинг оммавий иш ташлашлари бўйича можаро келиб чиқди. 2020 йилда Google`нинг сунъий интеллект бўйича етакчи тадқиқотчиси Тимнит Гебрунинг баҳсли тарзда ишдан бўшатилиши корпорация ходимлари ўртасида норозиликларга сабаб бўлди.


Лекин норозиликлар фақат шу эмасди. 2021 йил июн ойида Google`нинг 15 нафар амалдаги ва собиқ раҳбари The New York Times газетасига аноним тарзда бир қатор муаммолар ҳақида шикоят қилди. Уларнинг айтишича, Google ҳажми ва бозор капиталлашуви ошгани сайин, доминант компаниялар каби одатий муаммоларга дуч келмоқда: секинлашув, бюрократия, эҳтиёткорлик, жамоатчилик фикрига эътибор қаратиш ва бошқалар.


Миллиардер ҳақида айрим фактлар:


  • Пичаи футбол ўйнашни яхши кўради. У Испаниянинг Барселона жамоасига мухлислик қилади.
  • Googleраҳбари ёшлигида крикетчи бўлишни орзу қилган. Пичаи 1970-80-йилларда Ҳиндистонда машҳур бўлган спортчилар Сунил Гаваскар ва Сачин Тендулкарларнинг мухлисидир.
  • Инглиз классикаларини ўқишни ва Дўстлар” (Friends) сериалини томоша қилишни ёқтиради.
  • 2014 йилда Пичаи номи Сатя Наделла билан бирга Microsoft бош директори лавозимига номзод сифатида таклиф қилинган эди.
  • Эрта тонгда Пичаи ҳар доим бир пиёла чой билан TheWallStreetJournal газетасини ўқийди. Газета ва чой унинг тўлиқ уйғониши ва ҳаракатланишига ёрдам беради.
  • Google раҳбари вегетариан ҳисобланади.
  • Пиёда юришни яхши кўради. Кўпинча иш учрашувларини йўл устида ўтказади.

Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид