Валюта UZS
  • USD

    12 025.2234.69

  • EUR

    13 969.7010.32

  • RUB

    149.36-1.35

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 02-November

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • Yakshanba, 02

    +12 +20

  • Dushanba, 03

    +9 +20

  • Seshanba, 04

    +5 +20

  • Chorshanba, 05

    +1 +20

  • Payshanba, 06

    +3 +20

  • Juma, 07

    +6 +20

  • Shanba, 08

    +8 +20

  • Yakshanba, 09

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Билл Гейтс 70 ёшда: ўқишни ташлаган, 15 йилдан ортиқ рекордчи бўлган миллиардер

Билл Гейтс исмини эшитмаган инсон дунёда кам топилади. Миллиардер, бой, тадбиркор деган сўзларни ишлатганимизда кўз олдимизга беихтиёр у келади. Чунки, Гейтс дунёдаги энг машҳур бойлардан саналади, у умуман олганда 15 йилдан ошиқ рейтингларда дунёнинг энг бой кишиси ҳисобланиб келган. Фақат 2016 йилга келиб Amazon асосчиси Жефф Безос Гейтснинг йиллар давомидаги яккаҳукмронлигига чек қўйди. Сўнгра майдонга Илон Маск, Марк Цукерберг каби ёшлар чиқди. Лекин ҳозир ҳам Билл жаҳоннинг давлатманд кишилар рўйхатида камида ўн бешталикда туради. Ваҳоланки, у миллиардер рутбасига анча аввал, 1987 йилдаёқ (32 ёшида) эришганди.
82 14:42 | 01.11.2025 14:42

Билл Гейтс 1955 йилда Вашингтон штатининг Сиэтл шаҳрида туғилиб ўсган. Унинг отаси Уилям Генри Гейтс Иккинчи адвокат бўлиб, ўз компаниясига эга бўлган ва нафақага чиққанидан кейин ўғлига хайрия жамғармасини бошқаришда ёрдам берган. Унинг онаси Мэри Максвелл Гейтс фарзанд кўришдан олдин ўқитувчи бўлиб ишлаган, кейинчалик кўплаб йирик компаниялар кенгашларида хизмат қилган, шунингдек, Вашингтон университетининг васийлик кенгаши аъзоси бўлган. Гейтснинг иккита синглиси бор эди: катта опаси Кристи ва синглиси Либби. Ўсмирлик чоғида у дастурлаш тилларини ўрганишни ва дастурлар ёзишни бошлади. Гейтс Сиэтлдаги нуфузли Lakeside мактабида ўқиди, у ерда талабалар компьютер лабораториясидан фойдаланишлари мумкин эди. 13 ёшида у ўзининг биринчи дастурини - BASIC тилида ўйин ёзди.


Бўладиган бола бошидан маълум деганларидек, 16 ёшида у дўсти Пол Аллен билан иш бошлаб, Сиэтл ҳудудидаги транспорт оқимини ўлчаш дастуридан 20 000 доллар ишлаб олди. Сўнгра ўрта мактабни аъло баҳолар билан тугатди ва 1973 йилда Гарвард юридик факультетига ўқишга кирди ҳамда асосий эътиборни математика ва информатика фанларига қаратди. Ўқишнинг учинчи йилида ўз компаниясини ривожлантириш учун ўқишни ташлади. 2007 йил июнь ойида Гейтс ниҳоят университет маъмурияти томонидан Гарвард дипломини олди. Диплом топшириш маросимида сўзга чиққан 51 ёшли миллиардер ҳазиллашди: “Мен буни 30 йилдан ортиқ кутганман: “Дада, мен сизга доим қайтиб келиб, диплом оламан, деб айтганман”.


Билл Гейтс и Пол Аллен, 10 февраля 1982 года


1975 йилда Гейтс ва унинг дўсти Пол Аллен Нью-Мексикода ўзларининг дастурий таъминот ишлаб чиқиш компаниясига асос солишди, кейинчалик у Microsoft номи билан машҳур бўлди (“микропроцессорлар” ва “дастурий таъминот” сўзларининг бирикмаси). Улар биргаликда Micro Instrumentation & Telemetry Systems (MITS) компаниясининг Altair 8800 компютери учун операцион тизим яратдилар. 1976 йилда Microsoft тўлиқ мустақил компанияга айланди. 1980 йиллар бошида Гейтс компанияси IBM билан ҳамкорликда шахсий компютерлар учун PC DOC операцион тизимини яратди. 1981 йилда Гейтс Microsoft директорлар кенгашининг президенти ва раиси бўлди.1985 йилда у Windows операцион тизимининг биринчи талқинни тақдим этди, унинг авлодлари бугунги кунда ҳам чиқарилмоқда. Microsoft фаолиятининг дастлабки кунларида Гейтс дастурий таъминотни ишлаб чиқишда фаол иштирок этган. 1989 йилдан кейин миллиардер фаолиятида бурилиш ясаб, биринчи навбатда бошқарув масъулиятини ўз зиммасига олди. 2006 йилда у хайрияга кўпроқ вақт ажратиш ниятини эълон қилди; у 2008 йил июнига қадар компаниядаги ўз мажбуриятларини ўз ворисларига тўлиқ ўтказди. 2014 йилда Билл Microsoft бош директори лавозимини тарк этди, техник маслаҳатчи бўлиб қолди. Хайрия, иқлим ўзгаришини ҳимоя қилиш ва венчур капиталига инвестицияларга эътибор қаратди.


Bill Gates reveals 3 times in his life that he's felt successful


Билл Гейтс 1987 йилда, 32 ёшида миллиардерга айланди.1993 йилда Форбес маълумотларига кўра АҚШнинг, 1995 йилда эса дунёдаги энг бой одамга айланди. У 2007 йилгача дунёнинг энг бой одами унвонини эгаллаб келган. 2008, 2010-2013 ва 2018-2019 йилларда эса иккинчи ўринни эгаллаган. 2024 йилда Форбес 128 миллиард доллар бойлиги билан Гейтсни миллиардерлар рўйхатида еттинчи ўринга қўйди. Нашрнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилда Гейтснинг бойлиги 108 миллиард долларга тушиб, дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 13-ўринни эгаллаган. Гейтс келажакда деярли барча бойликларини хайрия ишларига бериш ниятида эканини айтди. “Мен дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида пастга томон силжитиб, охир-оқибат уни тарк этаман”, деб ёзганди у 2022 йилда.


Bill Gates and wife Melinda's modest parenting style: the Microsoft  centibillionaire's kids go to church and will inherit 'only' US$10 million  each | South China Morning Post


Гейтснинг шахсий ҳаёти. Билл Гейтснинг ўзи ҳам, оиласи ҳам камтарона ҳаёт кечириши билан эътиборга тушган. Ҳатто интернетда миллиардернинг оддий емакхонада навбатда тургани сурати машҳур бўлиб кетганди. 1987 йилда Microsoft матбуот брифингида Гейтс компанияда бир неча йил савдо бўйича менежер бўлиб ишлаган Мелинда билан учрашди. Улар 1994 йилда турмуш қуришди. Афсуски, бу турмуш 2021 йилда ниҳоясига етди, шу йилда оила ажрашишини эълон қилди. Bloomberg маълумотларига кўра, Мелинда ажрашгандан кейин тахминан 3 миллиард долларлик акцияларни олган. У, шунингдек, собиқ эри билан 2024 йил июнигача қўшма хайрия жамғармасида ишлашни давом эттирди.


Собиқ эр-хотиннинг учта фарзанди бор: қизи Женнифер Кэтрин (1996 йилда туғилган). У Колумбия университетини тамомлаган ва Нью-Йорк шаҳрида педиатр бўлиб ишлайди. 2021 йилда у профессионал чавандоз Наел Нассарга турмушга чиқди. 2023 йилда уларнинг Лейла исмли қизи туғилди. Гейтснинг ўғли Рори Жон 1999 йилда туғилган. У 2022 йилда Чикаго университетини тамомлаган. Америка матбуотига кўра, йигит анча камтарона ҳаёт кечиради. Миллиардернинг кичкина қизи Фиби Адел (2002 йилда туғилган). У 2021 йилда ўрта мактабни тугатди ва Стенфорд университетига ўқишга кирди ва у ерда анатомия бўйича таҳсил олади.


Гейтс ўз бойлигини фарзандларига топширишдан маъно кўрмаслигини айтиб келади. Унинг фикрича, бундай ҳаракат уларга ҳам, жамиятга ҳам ҳеч қандай фойда келтирмайди.


Bill Gates | Microsoft Cofounder, Philanthropist, & Author | Britannica  Money


Билл Гейтс фаолияти ва шахси бўйича турли конспирологик фаразлар юради. Жумладан, 2020 йил январ ойида миллиардер қандайдир тарзда коронавируснинг пайдо бўлиши ортида тургани ва ундан фойда кўриши ҳақида назариялар тарқала бошлади. Ушбу маълумотни тарқатаётганлар унинг 2015 йилдаги баёнотларини келтиришди, ўшанда миллиардер замонавий дунёда инсоният учун энг катта таҳдид миллионлаб одамларнинг ҳаётига таҳдид солиши мумкин бўлган юқумли касалликнинг тарқалиши эканлигини айтганди. Миш-мишларга Гейтс жамғармасининг COVID-19 га қарши курашиш ва вакциналарни ишлаб чиқиш учун катта миқдорда маблағ ажратгани ҳам сабаб бўлди - 2020 йил сентябрига қадар у ушбу мақсадлар учун 650 миллион доллар хайрия қилди.


Тадбиркор оммавий иммунитетига эришиш учун аҳолининг камида 80 фоизини эмлашга чақирди. Гейтсни эмлаш ниқоби остида одамларни “чиплаш” истагида айблашди.


Билл Гейтс ҳақида қизиқ фактлар бисёр. Миллиардер таом тайёрлашга жуда нўноқ саналади, у фақат тухум қовуришнигина эплай олади. Ёшлигида Билл Гейтс беш йил давомида мусиқа тинглаш ва телевизор кўришдан воз кечган. “Бу аҳмоқликдек туюлади, лекин мен буни қилдим, чунки бу дастурий таъминот ҳақида ўйлашдан чалғитишини англадим”, деди у. 1979 йилда Гейтс биринчи марта ўз компанияси билан катта пул ишлашни бошлаганида, у биринчи бўлиб 150 000 долларлик ипотекани тўлади. Кейин ҳашаматли Porsche 911 машинасини сотиб олди.


Гейтснинг тан олишича, у Microsoft компаниясининг бош директори сифатида ишлаган дастлабки кунларида ходимларининг ҳар қандай хатосига қаттиқ муносабат билдирган ва жуда инжиқ раҳбар бўлган. “Компанияни бошқарганимда, мен, албатта, яхши одам эмас эдим”, дейди Гейтс интервьюсида. Раҳбар тез-тез ўз ходимларига танқидий ва кинояли сўзлар билан электрон почта хабарларини юбориб турган. Ходимлар ўз хўжайинидан келган бундай хатларни “ўт ўчириш почтаси” деб аташган. Билл, шунингдек, қайси ходимлар энг узоқ вақт ишлаганини ҳам кузатиб борарди. “Мен барча ходимларимнинг давлат рақамларини билардим. Машиналар тўхташ жойига қараб, ишчилар қачон келиб-кетаётганини кўрардим”, деганди Гейтс интервьюларидан бирида.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид