Суғурта тўлови замон нафасини нега ҳис қилмаяпти?
Автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш мажбурият сифатида белгилаб қўйилган. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган тақдирда, учинчи шахсларга етказилган зарар эса суғурта компанияси томонидан қоплаб берилиши керак. Аммо бу тартиб назаримизда анчайин эскириб қолди.
Негаки, кейинги беш йилда мамлакатимизда истеъмол нархлари индекси 160 фоизга, энг кам иш ҳақи эса 265 фоизга ошган бир шароитда мажбурий атосуғуртанинг ушбу тури максимал тўлови (бундан беш йил илгарги нархда) 40 миллион сўмда қотганича, 2019 йилдан бери қилт этиб ўзгармасдан келаяпти. Ваҳоланки, ушбу йиллар мобайнида автомобилни таъмирлаш, тиббий хизматлар ва эҳтиёт қисмлар харажатлари каррасига ошиб кетди.
Бозор талабларидан мутлақо ортда қолаётган автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тизимидаги тўлов ўзгарганича йўқ. Эгнидан тортсанг этагига етмайдиган бу тўлов тизими йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган фуқаролар жонига қачон аро киради?
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0