Валюта UZS
  • USD

    12 831.81-25.54

  • EUR

    14 606.45-66.36

  • RUB

    163.750.3

+35C

+35C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+35c

  • Hozir

    +35 C

  • 12:00

    +36 C

  • 13:00

    +37 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +38 C

  • 17:00

    +37 C

  • 18:00

    +37 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 05-June

+35C

  • Hozir

    +35 C

  • 12:00

    +36 C

  • 13:00

    +37 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +38 C

  • 17:00

    +37 C

  • 18:00

    +37 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +26 C

  • Payshanba, 05

    +35 +20

  • Juma, 06

    +28 +20

  • Shanba, 07

    +26 +20

  • Yakshanba, 08

    +31 +20

  • Dushanba, 09

    +30 +20

  • Seshanba, 10

    +32 +20

  • Chorshanba, 11

    +32 +20

  • Payshanba, 12

    +33 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистонда иссиқми? Унда мана бу шаҳарларга бориб кўринг

Саратон яқинлашмоқда, юртимиз ҳар доимгидек ҳақиқий жазирама бўлади. Дунё статистикаси олиб қаралса, Ўзбекистон шаҳарлари иссиқ ўлкалар ўнлиги тугул элликталигига ҳам кира олмайди. Аввало, умуман Ўзбекистонда, кейин пойтахтимиз Тошкентдаги мутлақ рекордни бир эслаб олсак ва ана шунга қараб солиштириб кўрсак. Демак, Ўзбекистонда энг юқори ҳарорат Қизилқум чўлида ва Термиз шаҳри яқинида қайд этилган (50°С), Тошкент шаҳрида ёз мавсумининг абсолют максимуми 44.6 даража иссиққа тенг (1997 йил 18 июль).
354 16:11 | 03.06.2025 16:11

Эътиборли жиҳат – энг юқори ҳарорат рейтингини тузишда кўплаб услублардан фойдаланилган. Кимдир йил давомида кечувчи ўртача ҳароратни олса, яна қайсидир тадқиқотчи энг иссиқ пайтларда қайд этилган еттилик абсолют рекордларни рўйхатга олган.


7. Африка... Жазирама... Қоҳира...


Африка қитъасида абсолют кўрсаткичларда Қоҳирадан ҳам иссиқроқ ҳудудлар бор. Аммо юқорида айтганимиздай, бугун биз йирик шаҳарлар ва улардаги табиат билан бирга инсон омили туфайли юзага келган юқори ҳарорат ҳақида гапирмоқдамиз. Тахминан 20 млн аҳолига эга улкан шаҳар аҳолисининг фақат 2 млн нафарга яқинигина Нил дарёсининг шабадасидан баҳра олишади. Қолганлар бу неъматдан маҳрум, ёз ойларида иссиқда қовуриладиган бу шаҳарда ҳарорат 48-49 даражагача чиқиши мумкин.


6. Феникс ва Лас-Вегас АҚШ


Бу шаҳарда ёз ойларида кечувчи даҳшатли жазирамага қарамай, Феникс АҚШнинг йирик шаҳарларидан бири, ўзига яраша осмонўпар биноларга, ривожланган саноатга эга. Бу шаҳар ёғингарчиликлардан деярли мосуво, қуруқ ва қуёшли иқлимда ҳарорат 49-50 даражага кўтарилиб туради. “Гуноҳлар шаҳри” дея аталувчи, казиноларга бой Лас-Вегас шаҳри ҳам айни шу кўрсаткичлар бўйича Феникс қаторида туради.


5. Муқаддас Макка шаҳри


Ўз аҳолиси 2 млн атрофида бўлган бу шаҳар йилига ўртача 15 млн нафар зиёратчиларни қабул қилади ва табиийки кичик ҳудудда ўта кўпчилик тўпланиши, шаҳарнинг ўз ҳаёти ва шундоқ ҳам қуёшли иқлим ҳарорат рекордларига сабаб бўлади. Бу шаҳарда 40 даража иссиқлик салқин ҳисобланади, ҳароратнинг 50-51 даражага бориши ҳеч кимни ажаблантирмайди.


4. Мельбурн, Австралия


Мельбурннинг ўзига хос хусусияти бу йирик шаҳарда деярли йил бўйи иссиқ ҳаво ҳукмрон. Жанубдан келадиган гармсел, мунтазам кузатилувчи ўрмон ёнғинлари аҳоли зич бу шаҳардаги ҳароратни 51 даражага кўтариб юборади.


3. Гонконг ва Бангкок


Кўпчилик Гонконг ва Бангкокни адаштиришади. Уларнинг ўхшаш жиҳатлари бор, иккиси ҳам Осиёда, сайёҳлари жуда кўп. Ундан ташқари яна бир умумийлиги бор – юқори ҳарорат.


Бир вақтлар Британия колонияси бўлган Гонконг Хитой тасарруфига ўтганидан кейин ҳам ўз юқори турмуш тарзини, жозибасини йўқотмади. Аммо уни оғир муаммо – иқлим ўзгаришлари қийнайди. Ўта ривожланган саноат, юқори автотирбандлик, зич аҳоли, қуёшли ва нам иқлим таъсирида ёз ойларида ҳақиқатан ҳам нафас олиш оғирлашиб қолади. Бу омиллар бирлашиб баъзан термометрлар 52° С кўрсаткични намоён этишади.


Пойтахти Бангкок шаҳри бўлган Таиланд ёзи кўпчилик сайёҳларни ўзига чорлайди. Аммо Бангкок йирик саноат шаҳри ҳамдир. Ёзнинг уч ойида ҳарорат 50 даражадан ошиши бир неча марталаб қайд этилиши мумкин. Баъзан 53 даражали рекордлар ҳам қайд этилади.


2. Мехикали, Мексика


Мексиканинг Мехикали шаҳрини “қуёш асирлигидаги шаҳар” дея таърифлашади ва бу бежиз эмас. Денгиз сатҳидан 8 метр баландликдаги тепаликларда жойлашган бу шаҳар сайёрамизнинг йирик аҳоли мунтазам яшовчи энг қайноқ нуқталаридан биридир. Бу ҳудудда 54° С кўрсаткич билан бировни ажаблантириб бўлмайди.


1. Сан-Луис-Рио-Колорадо, Мексика


Чорак миллионлик йирик аҳоли пункти бўлган, Мексика саҳроларида жойлашган бу шаҳарни кўпчилик билмайди. Аммо абсолют рекорд қайд этилган Калифорния Ўлим водийсига яқин жойлашган бу шаҳарда ҳақиқий жазирама бор бўйи билан намоён бўлади. Шимолий Африка, Саудия Арабистони, Ироқ каби ўта иссиқ ҳудудлар билан бир минтақада жойлашган бу шаҳарда шунга қарамай аҳоли мунтазам яшайди, ўзига яраша саноат ривожланган ва ҳатто сайёҳлар ҳам талайгина. Ҳароратнинг юқори чўққиси 55,5-56,5° С даражагача боради.


Диққат қилинг, бу рўйхат билан танишганлар дарҳол Африка жазирамалари кирмаганлиги учун уни шубҳа остига олишлари мумкин. Аммо юқорида таъкидланганидек, аввало айнан йирик шаҳарлар танлаб олинган ва улардаги инсон омили ҳароратга ҳам таъсир қилган. Бундан ташқари, Африка чиндан ҳам иссиқ қитъа бўлса-да, ундаги ҳарорат йиллик кўрсаткичлар бўйича, яъни мунтазам давом этиши, қиш бўлмаслиги билан юқори ҳисобланади. Аммо абсолют кўрсаткичларда йирик шаҳарлар бўйича бу қитъа етакчилик қила олмайди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид