Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган такси ходимлари сони 777 мингдан ошди
Сўнгги йилларда платформали бандлик кенгайиб бормоқда. Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони 5,5 миллиондан ошди. Энг кўп ўзини банд қилганлар – 2,2 миллиондан ортиқ фуқаро – маиший хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритмоқда. Шунингдек, 1,5 миллионга яқин киши қишлоқ хўжалигида ишламоқда.
2025 йил бошидан буён такси хизмати кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилганлар сони кескин ўсиб, 184,2 минг нафарга кўпайди ва жами 777,1 мингга етди.
Бу ҳақда кеча Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган “Муносиб меҳнат – муносиб ҳаёт асоси” номли конференцияда Федерациянинг Меҳнат инспекцияси бошлиғи Қобилжон Қирғизалиев маълум қилди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0