Валюта UZS
  • USD

    12 831.81-25.54

  • EUR

    14 606.45-66.36

  • RUB

    163.750.3

+37C

+37C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+37c

  • Hozir

    +37 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 05-June

+37C

  • Hozir

    +37 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +26 C

  • Payshanba, 05

    +37 +20

  • Juma, 06

    +26 +20

  • Shanba, 07

    +29 +20

  • Yakshanba, 08

    +33 +20

  • Dushanba, 09

    +31 +20

  • Seshanba, 10

    +31 +20

  • Chorshanba, 11

    +34 +20

  • Payshanba, 12

    +27 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ғазодан тортиб Қримгача: уруш ва келишмовчиликларга сабаб бўлаётган ҳудудлар

Афсуски, инсоният XX асрдаги қонли урушлардан етарли хулоса чиқармагани маълум бўлиб қолмоқда. Дунёнинг турли чеккаларида ҳудудлар учун уруш ва зиддиятлар тинмаяпти. Уларнинг айримлари очиқ ва қонли уруш кўринишида (Украина ва Ғазо) кетаётган бўлса, айримлари вақти-вақти билан ўт олиб туради (Кашмир). Маълум бир ҳудуд учун йирик давлатлар ўзаро қирпичоқ бўлаётгани ҳолатлари тобора кўпайиб бормоқда.
Ҳодиса
325 08:51 | 02.06.2025 08:51

Жўлон тепаликлари: Сурия-Исроил


Расман Сурия тасарруфида бўлган Жўлон тепаликларинг муҳим қисми ярим асрдан ортиқки амалда Исроил назоратида турибди. Тепаликларнинг мудофаа тизимидаги стратегик аҳамиятидан ташқари катта миқдордаги чучук сув манбаси эканлиги чўлли ҳудудлардаги давлатлар учун аҳамияти жуда ошириб юборади.


2024 йил декабрида Сурияда ҳокимият алмашди. Ҳозирча янги Сурия ҳукумати Жўлон тепалиги бўйича бирон кескин ҳаракатни амалга оширгани йўқ. Қайтанга Исроил томони, Башар Асад ҳокимияти ағдарилгач, Сурия ичкарисига юриш қилишгача журъат этди. Исроил тепаликларга фаол равишда яҳудий аҳолини кўчирмоқда, маълумотларга кўра, 2024 йил декабрида уларнинг сони 30 минг кишидан ошган. Суриянинг оғир аҳволи ва Исроилнинг кучайиб бораётган агрессияси фонида Жўлон тепаликларининг ўз эгасига қайтиш эҳтимоли ҳозирча имконсиз.


Ҳиндистон ва Покистон "катта шахмат тахтасидаги оддий пиёда"ми?


Кашмир: Покистон ва Ҳиндистон


Бу муаммо ҳар лаҳзада лов этиб ёниб, катта урушга айланиб кетиши мумкин. Буни 2025 йил май ойида кўрдик.


Тоғлардан иборат бу ҳудуд гўзал табиати билан бирга стратегик аҳамияти билан ҳам можароларга сабаб бўлади. Кашмир муаммосини бемалол баҳсли ҳудудлар ичидаги энг зиддиятлиси, энг оғири ва хавфлиси деб аташ мумкин. Сабаби, шу пайтга қадар ҳам икки қудратли давлатнинг тўлақонли урушига сабаб бўлган бу ҳудуд атом урушига туртки бўлиши мумкинлиги истисно этилмайди. Янада аянчлиси, Кашмир можароси ортида асрларга сингиб кетган ҳинд-мусулмон зиддияти ётадики, буниси энди энг аянчли натижаларга олиб келиши мумкинлигини тарих исботлаб бўлган. 1947 йилда бошланиб тинчиган уруш 1971, 1975, 1980, 1984, 1989 йилларда ҳам кузатилди. 1999 йилдаги йирик тўқнашувда ҳар икки томон мингдан ортиқ аскаридан айрилди. 2025 йил майида Кашмирда сайёҳлар ўлдирилиши ортидан Ҳиндистон Покистонга зарба берди, нариги томон ҳам қараб турмади. Қақшатқич тўқнашувлардан сўнг, АҚШ икки томонни вақтинча яраштириб қўйди.


Озарбайжон-Арманистон ўртасидаги урушга нима сабаб бўлди? - Ogoh.uz


Тоғли Қорабоғ: Арманистон-Озарбайжон


Бу можаро деярли якунланган, аммо асоратлари сақланиб қолаётган муаммо десак бўлади. СССР тарқалганидан сўнг жуда кўп баҳсли ҳудудлар муаммоси очилди. Лекин уларнинг бирортасидаги зиддият Тоғли Қорабоғчалик бўлган эмас. Сабаби, бу можарода икки қўшни миллат, икки дин вакиллари, икки принципиал рақиблар қўлларига қурол олдилар ва аямай қон тўкдилар. 2020 йилда Озарбайжон ҳудуднинг катта қисмини озод қилди, сўнгра ўртага Россия тушиб, можаро яна музлатиб қўйилди. 2023 йил сентябрида Озарбайжон ҳужумга ўтиб, Қорабоғнинг қолган-қутган ҳудудларини тўла-тўкис эгаллади. Можаро де-факто якун топди. Аммо арман жамияти буни силлиқ қабул қила олмади. Амалдаги бош вазир Никол Пашинян уни қабул қилишга ва тинчлик ўрнатишга уринмоқда, аммо ҳануз якуний келишув имзоланганича йўқ.


Ҳиндистон Хитой қўшинларининг ўз ҳудудига киришига тўсқинлик қилган


Жанубий Тибет: Хитой-Ҳиндистон


Энг хавфли ва йирик тўқнашувларга дебоча бўлиши мумкин бўлган баҳсли ҳудуд. Бу икки йирик давлатнинг ҳар бири ўта қудратли армияга эга. Шу боис музлатилган бўлса-да, бу можаронинг ҳар қандай учқун натижасида ўт олиш эҳтимоли бор. Англия колонияларининг озод қилиниши кўпчилик ҳудудларнинг келажаги мавҳумлигига олиб келган. Шулар орасида Жанубий Тибет муаммоси ҳам туғилган ва Хитой ҳамда Ҳиндистоннинг ҳам ана шундай ҳужжатларни турлича талқин қилишларига сабаб бўлган. Масала фақат музокаралардаги тортишувларда қолиб кетмай, 1962 йилда ҳақиқий қуролли тўқнашувларга айланган. 322 кишининг ўлими, 2140 кишининг бедарак йўқолиши ва кўплаб ярадорларга сабаб бўлган бесамар урушдан кейин Хитой ўт очишни бир тарафлама тўхтатиш бўйича эълон қилган. Бунга СССРнинг Хитойни қўлламагани, АҚШ, Буюк Британия каби давлатлар Ҳиндистонга қурол етказиб беришга киришгани сабаб бўлган.


Украина объявит о готовности подписать мирный договор с Россией - WSJ


Қрим ва Украинанинг тўрт вилояти: Россия-Украина


Бу ҳудудлар учун жанглар айни кунларда ҳам давом этмоқда. Қрим Россия томонидан тўлиқ эгалланган бўлса, тўрт вилоятнинг катта қисми руслар томонидан аннекция қилинган. Россия Қрим ярим ороли ва Севастополни 2014 йилда ўз таркибига қўшиб олди. Бунинг учун аҳоли ўртасида ўтказилган референдум натижалари асос сифатида кўрсатилди. Аммо жаҳон ҳамжамияти бу референдум натижаларини тан олмагани ҳолда, Россиянинг бу ҳаракатларини аннексия (бошқа давлат ҳудудини зўрлик билан тортиб олиш), Украина томони эса оккупация (ўзга суверен давлат ҳудудида қуролли кучлар ишлатиш) деб баҳолади. Кўпчиликнинг қаршилигига қарамай Кремль позициясини ўзгартирмади ва Қрим қайтарилмади. Шундан сўнг етакчи давлатлар навбат билан Россияга қарши турли-туман санкциялар қўллай бошладилар. 2022 йил февралида кенг кўламли босқин бошлангач, Россия Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже вилоятларининг ҳам катта қисмини эгаллади. 2022 йил 30 сентябрда бу ҳудудлар аннекция қилинди. Эндиликда Россия Украина билан тинчлик шартномасини имзолаш учун улардан ушбу тўрт вилоят ҳудудидан тўлиқ чиқиб кетишни талаб қилмоқда.


Исроил-Фаластин можароси: қайси давлатларнинг фуқаролари ҳалок бўлди? -  xabar.uz


Ғазо сектори: Исроил-Фаластин


Яна бир қонли уруш кетаётган ҳудуд. 2023 йил 7 октябрдан кейин Исроил ҲАМАС ҳужумига жавобан Ғазода кенг кўламли уруш бошлади.


Ғазо сектори ҳудуди Миср тарафдан бетон тўсиқлар билан, Исроил тарафдан симтўрлар билан ўралгани, доимий блокада ва назоратда турганига қарамай у ердаги ҲАМАС ташкилоти (кўпчилик давлатлар томонидан террористик деб тан олинган) доимий равишда қаршилик кўрсатиб келади. Бунинг учун етарли ресурслар бор – узунлиги атиги 40, эни 6-12 кмни ташкил қилувчи тор ҳудудда тахминан 1,8 млн аҳоли яшайди ва уларнинг деярли ҳар бири Исроилга қарши курашни муқаддас бурч ҳисоблайди.


7 октябрдан кейин бошланган уруш Ғазо учун энг ҳалокатлиси бўлди. Ҳозиргача 51 мингдан ошиқ тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлди, улардан 20 минг нафари болалардир. Энг қизиғи, Исроил ҲАМАСни ҳануз мағлуб эта олганича йўқ. Бу яҳудий давлатининг ҳужумларини кучайтиришга сабаб бўлмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп ғазоликларни кўчириш ҳудудни бошқатдан қуриш ғояси исроилликларга ёқиб тушди. Аммо секторда ҳамон миллионлаб оддий аҳоли гуманитар инқироз ёқасида қолмоқда.


The Falklands War: A chronology of events - The History Press


Фолкленд ороллари: Буюк Британия ва Аргентина


Бу ороллар амалда Буюк Британия томонидан бошқарилади ва Аргентина ҳам уни ўз ҳудуди деб билади. 1982 йилда ороллар атрофида Англия-Аргентина можароси бошланди. 2 апрел куни Аргентина ороллар устидан назорат ўрнатиб, ҳарбий операция бошлади. Бироқ, Буюк Британия бунга жавобан оролларга катта денгиз флоти ва қуруқликдаги кучларини юборди. Май-июнь ойларида бўлиб ўтган жангларда Буюк Британия ороллар блокадасини ўрнатди, десант қўшинларини жойлаштирди ва оролдаги аргентиналик қўшинларни таслим бўлишга мажбурлади.


Икки томондан жами мингга яқин аскар ҳалок бўлди. Аргентина мағлубиятга учради, аммо оролларнинг номи ва уларнинг ҳудудий мансублиги ҳақида баҳслашувлар давом этмоқда.


Israel Accused Of 'Apartheid' Crimes By Human Rights Watch : NPR


Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи, Шарқий Қуддус, Исроил-Фаластин


Бу можаро узлуксизлиги ва амалда ечими йўқлиги билан эътиборга молик. Дунё янгиликларининг бирортаси бу мавзуга оид лавҳасиз ўтмайди, дейилса муболаға бўлмайди. Тор ҳудуддаги икки душман томоннинг зиддияти шу қадар тарихийки, инсоният яратилгандан бошлаб қиёматга қадар давом этувчи дея таърифланишда асос бордек туйилади. Ғазо секторидаги уруш сабаб бу масала иккинчи даражага тушгандек кўринди, бироқ онда-сонда давом этаётган тўқнашувлар натижасида жабрланганлар ва қурбонлар бўлиб туради.


Фаластиннинг ҳамон мухторият мақомидан қутилмагани, тўлақонли давлатга айлана олмагани, Исроилнинг ўз ҳудудини душманлари томон қадамба-қадам кенгайтириб бораётгани, етакчи давлатлар, хусусан АҚШнинг Исроилга бевосита ёки билвосита хайрихоҳлик билдираётгани ҳудуддаги яҳудийлар давлати позицияси мустаҳкамлигини таъминлайди. Ҳарбий салоҳият, иқтисодий қудрат бўйича ҳам Исроил анча илгарилаб кетган ва ён бергиси келмайди. Масаланинг яна бир нозик жиҳати, Қуддус шаҳрининг ҳар икки дин вакиллари учун ҳам ниҳоятда муқаддас саналишида. Фаластин бир биридан узоқда бўлган икки йирик қисмга бўлиб ташланган ва уларни боғловчи йўл Исроил ҳудудидан ўтади. Мазкур жараён минтақадаги муаммоларни деярли ҳал этиб бўлмайдиган ҳолатга келтирди.


Хитой ва Тайван — 70 йиллик душманлик тарихи


Тайван: Хитой-Тайван


Гарчи уруш чиқмаган бўлсада, хавотир ва қўрқувларга сабаб бўлаётган масалалардан бири айнан Тайван ороли масаласи саналади. Барча муаммо 1949 йилда Хитойнинг коммунистлар томонидан эгалланиши ва Гоминдан ҳукуматининг Тайван оролига қочиши билан бошланганди. Қизиқ томони, Тайванни тан оладиган давлатлар бармоқ билан санарли. Дунёнинг мутлақ катта қисми Тайванни ХХРнинг бир қисми сифатида билади (жумладан, Ўзбекистон ҳам). Улар орасида Тайванни қўллаб келадиган АҚШ ҳам бор. Бироқ Тайван амалда Хитойдан мустақил равишда сиёсат юритиб келмоқда ва унга бўйсунмайди. Россиянинг Украинага ҳужуми ва дунёдаги талотўплар Хитойнинг Тайванга эҳтимолий ҳужуми бўйича хавотирларни вужудга келтирди. Хитой гоҳ-гоҳида Тайван атрофида йирик ҳарбий машғулотлар ўтказиб, рақибларининг кўнглига ғулғула солиб туради.


The Best Things To Do In Northern Cyprus: The Ultimate Tourist Guide


Шимолий Кипр


Кипр оролидаги ягона давлатнинг иккига ажралиб кетиши ўтган асрнинг 70-йилларига тўғри келади. Оролдаги бўлинишнинг асосий сабабларидан бири унда грек ва турк кипрликларнинг истиқомат қилишидир. Оролнинг грек қисмида яшовчилар куч билан мамлакатни бирлаштиришга интиладилар, аммо Туркиянинг ҳарбий-сиёсий таъсири бунга йўл бермайди. Айни пайтда Шимолий Кипрни расмий Анқарадан бошқа биронта давлат тан олгани йўқ. Оролга БМТ тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган. Яқин истиқболда давлатнинг бирлашиш аломатлари кўзга ташланганича йўқ.


Хулоса қилиб айтганда, баҳсли ҳудудлар бугун уруш оловини ёқувчи асосий сабаб бўлиб қолмоқда. Марказий Осиё ҳам баҳсли ҳудудлардан ҳоли эмас. Аммо мазкур масалада сўнгги вақтларда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Жумладан Ўзбекистон ва Қирғизистон ва 2025 йилги Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги келишувлар бунга мисол бўла олади. Томонлар дипломатия билан чегаралардаги баҳсли ерларга ўзаро нуқта қўймоқдалар.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 2407 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса