Валюта UZS
  • USD

    12 634.34-18.98

  • EUR

    14 821.34-0.76

  • RUB

    162.370.48

+37C

+37C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+37c

  • Hozir

    +37 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 13-July

+37C

  • Hozir

    +37 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • Yakshanba, 13

    +37 +20

  • Dushanba, 14

    +38 +20

  • Seshanba, 15

    +37 +20

  • Chorshanba, 16

    +38 +20

  • Payshanba, 17

    +40 +20

  • Juma, 18

    +42 +20

  • Shanba, 19

    +42 +20

  • Yakshanba, 20

    +39 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мустаҳкамланаётган дўстликнинг ёрқин намунаси

Куни кеча Қирғиз Республикаси Иссиқкўл вилояти Тон тумани Каджи-сай қишлоғида “Bo‘ston resort” дам олиш масканининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарияти, кенгаш ва тармоқлар раислари, ижодкор-зиёлилар ҳамда Қирғиз Республикасидан фахрий меҳмонлар иштирок этди.
123 12:15 | 13.07.2025 12:15

Улар урф-одатларимизга кўра, карнай-сурнай, доира садолари остида тантанали кутиб олинди. Шу асно дам олиш масканининг рамзий лентаси қирқилди. Жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди. Йиғилганлар икки мамлакатнинг истиқболли ҳамкорлиги, халқлар ўртасидаги биродарлик, оға-ини, ака-укачилик, қуда-андалик абадий бўлишини тилаб, дуога қўл очдилар.


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, сенатор Қудратилла Рафиқов сўзга чиқиб, Иссиқкўл соҳилида қад ростлаган “Bo‘ston resort” пансионати биринчи босқичининг тантанали очилиши билан самимий муборакбод этди.


– Шуни алоҳида мамнуният билан таъкидлашни истардимки, бугун дунёда турли геосиёсий ва иқтисодий муаммолар авж олаётган беқарор паллада неча-неча асрлар синовидан ўтган ўзбек-қирғиз дўстлиги янгича шакл ва мазмун касб этиб, янада мустаҳкамланиб бормоқда, – деди Қудратилла Рафиқов. – Мана шу мустаҳкамликни ҳар қандай ички ва ташқи ёт қарашлардан авайлаб-асраш икки қардош халқ зиёлиларининг, сизу бизнинг асосий вазифаларимиздан бири бўлиши лозим, деб ўйлайман. Ҳозир гувоҳи бўлиб турганимиз, катта тарихий воқеа – “Bo‘ston resort” пансионатининг дастлабки босқичида фойдаланишга топширилаётган муҳташам мажмуа ҳам давлатларимиз раҳбарларининг сўнгги йилларда олиб борган фаол, ўзаро ишончга асосланган ташқи сиёсати, қардошлик ва яхши қўшничилик руҳидаги фаол саъй-ҳаракатларнинг узвий давомидир. Шу ўринда мен юқоридаги объектнинг фойдаланишга топширилиши нафақат минтақа туризмини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, балки иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқларимизнинг янада жипслашувига хизмат қилишини ҳам алоҳида қайд этишни истардим.


Шунингдек, маросимда сўзга чиққанлар кейинги йилларда икки давлат ўртасида олиб борилаётган дўстлик алоқалари, мамлакатлар раҳбарларининг саъй-ҳаракати билан катта ўзгаришлар, хусусан, чегаралар очилгани, бунинг натижасида халқлар ўзаро борди-келдини қайта тиклашганини мамнуният билан қайд этишди.


“Бўстон” пансионати бир вақтлар Ўзбекистоннинг “Ташселмаш” заводига қарашли бўлган. Ўтган асрнинг 1970 йилларида қурилиши бошланиб, бир муддат мавсумий фаолият кўрсатган. Ўша вақтда 6 та коттеж, ошхона, 2 та 3 қаватли бино ва йўлнинг қарама-қарши томонида хўжалик бинолари бўлган. 1984-1986 йилларда 7 қаватли бино қурилиши бошланиб, якунига етмай қолган. Йиллар ўтиши билан мазкур объектда аҳвол ёмонлашиб, барча бинолар тиклашга яроқсиз ҳолга келиб қолган. Узоқ йиллар умуман фаолият юритмаган.


Ҳудуд ҳақида маълумот: Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридан 278 километр жануби-шарқда, денгиз сатҳидан 1610 метр баландликда жойлашган ҳудуд мўътадил иқлимга эга бўлиб, ёз ойларида максимум 32, ўртача 23 градус иссиқ, қиш ойларида эса максимум -10, ўртача -5,5 градус атрофида совуқ, намлик йил давомида ўртача 50 фоиз атрофида бўлади.


Иссиқкўл курорт-рекреацион зонасида дам олиш уйлари, меҳмонхоналар, кўнгилочар жойлар кўп, лекин санаторийлар кам. Мазкур объект Иссиқкўлнинг жанубий қирғоғида жойлашгани сабабли бу жойда санаторий ташкил этиш айни муддао бўлади.


Бугун: Икки мамлакат ўртасидаги бугунги илиқ муносабатлар, икки давлат раҳбарларининг самимий ҳамкорлиги барча соҳалар қатори бу жабҳада ҳам ўз натижаларини намоён этмоқда.


Айни вақтда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ушбу ҳудудда даволаш ва дам олиш комплекси ташкил қилиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа бўйича комплекс икки қисм – мавсумий дам олиш маскани ва йил давомида узлуксиз фаолият кўрсатадиган (санаторий)дан иборат бўлади.


Ҳозир мавсумий ишлайдиган қисмида – “Bo‘ston Resort” дам олиш масканида қурилиш-монтаж ишлари якунланган. Бу ерда 2 та 3 қаватли бино тўлиқ реконструкция қилиниб, 200 ўринли ётоқ ва маъмурият биноси, 250 ўринли ресторан, катта очиқ чўмилиш ҳавзаси, очиқ воллейбол ва футбол, болалар майдончаси, ташқи тренажор майдонлари, объектдан 500 метр узоқликда ташқи оқова сувни тозалаш иншооти қурилган. 500 метрга тенг пляж ташкил қилинган. Кўлга чиқиш учун 54 метрли пристон ўрнатилиб, сув саёҳати учун кемалар сотиб олинган.


Йил давомида хизмат кўрсатадиган асосий қисми – санаторийда эса 7 қаватли 200 ўринга мўлжалланган эски бино реконструкция қилиниб, маъмурият, қабулхона, ёпиқ сузиш ҳавзаси, даволаш биноси, 200 ўринли ресторан, бар ҳамда кафе, очиқ сузиш ҳавзаси бунёд этилади. Шунингдек, сиҳатгоҳ учун қоровулхона ҳамда автомобиллар турар жойи, кўл бўйида кемалар ва катамаран учун тураргоҳ ва пляж ташкил қилинади.


Резиденция қисмида эса 3 қаватли бино, очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзаси, хизматчилар уйлари, автомобиль ва вертолётлар тураржойлари, денгиз бўйида очиқ айвонли причал ва пляж бунёд этилади.


Ушбу дам олиш ва даволаш мажмуаси умумий 400 ўриндан иборат бўлиб, илиқ ва иссиқ кунларда 400, қиш фаслида эса 200, йил давомида қарийб 5 минг нафарга яқин кишини қабул қилиш имконига эга бўлади.


Лойиҳага кўра, янги сиҳатгоҳ гастроэнторология, кардиология, неврология, эндокринология, урология, таянч ҳаракат, нафас йўллари каби хасталикларни даволашга ихтисослаштирилади.


Мухтасар айтганда, мазкур объектнинг фойдаланишга топширилиши нафақат минтақа туризмини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, балки иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқларимизнинг янада жипслашувига хизмат қилиши, шубҳасиз.


Тадбир чоғида Санатор курортлар бош бошқармаси бошлиғи Анвар Аҳмедовга рамзий калит топширилди. Шунингдек, қурилиш жараёнларида фаол иштирок этган масъуллар ва қурувчилар тақдирландилар. Уларга миллий урф-одатларимизга кўра, чопон кийдирилди. Маросим ўзбек-қирғиз санъаткорларининг концерт дастури билан давом этди.


Ғуломжон Мираҳмедов,
Қирғиз Республикаси, Иссиқкўл вилояти, Тон тумани


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид