Болаларимиз бизнинг қўлимизда телефон эмас, китоб кўриб улғайса, манфааатли бўлади
Бугун ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Ҳар куни эрталаб уйғонишимиз билан кўп ҳолларда албатта телефонимизни қўлимизга оламиз ва телеграм, инстаграм ёки фаcебук га кирамиз. Биламизки, улардан фойдаланишнинг ҳам ўзига яраша салбий жиҳатлари ҳам бор.
Баъзида тармоқларга шундай шўғнғиб кетамизки, кўп вақтимиз ўтиб кетганини билмай қоламиз. Ёҳуд, айрим оналар мисолида олсак, фарзандларимизни эътиборсиз қолдириб айрим хатоликларга йўл қўямиз.
Куни кеча фарзандимни болалар ўйингоҳига олиб бордим. У ерда уч ёшли қизалоқнинг қўли оғир жароҳатланди. Онаси телефонда видео кўриш билан овра бўлган пайтда болажон яраланди. Ўша тармоқлардаги видеоларни томоша қилишга сарфлаган вақтимизни фарзандларимизга эътиборли бўлиб, назорат қилсак бундай бахтсиз ҳодисалар бўлмайди. Халқимизда “Қуш уясида, кўрганини қилади”, деган нақл бор. Фарзандларимиз бизни доимо телефон тутган, кўп фойдаланаётган ҳолда кўраверса, улар ҳам шу муҳитда улғайиб, биз қилган ишни такрорлайди. Болаларимиз бизнинг қўлимизда телефон эмас, китоб кўриб улғайса, манфаъатли бўлади.
Мафтуна ХУШБОҚОВА,
ЎзЖОКУ талабаси.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0