Валюта UZS
  • USD

    11 985.1012.75

  • EUR

    13 923.0971.08

  • RUB

    148.861.34

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 12:00

    +15 C

  • 13:00

    +16 C

  • 14:00

    +16 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +15 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +10 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 16-November

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 12:00

    +15 C

  • 13:00

    +16 C

  • 14:00

    +16 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +15 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +10 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +8 C

  • Yakshanba, 16

    +13 +20

  • Dushanba, 17

    +15 +20

  • Seshanba, 18

    +16 +20

  • Chorshanba, 19

    +12 +20

  • Payshanba, 20

    +12 +20

  • Juma, 21

    +12 +20

  • Shanba, 22

    +12 +20

  • Yakshanba, 23

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Меҳнат таътилига чиқмаслик қонунийми?

655 10:15 | 13.11.2025 10:15

Савол: Ассалому алайкум. Ходим таътилга чиқмаслик ҳуқуқига эгами? Иш берувчи ҳам рози, ходим ҳам таътилга чиқмаслик учун тилхат ёзиб берди.


Саволга ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.


— Бу меҳнат қонунчилигига зид ҳисобланади. МК 230-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.


Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг 14 календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.


Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга, ногиронлиги бўлган ходимларга ҳар йилги меҳнат таътилини, шунингдек ушбу Кодекснинг 481 ва 483-моддаларида кўрсатилган ҳар йилги қўшимча таътилларни бермаслик тақиқланади.


МК 225-моддасига кўра, иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида 12 ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади.


Масалан, ходим бугундан 13.11.2025 дан иш бошлади. Унинг иш йили 13.11.2025 дан 12.11.2026 гача бўлади. Бизнинг мисолда ҳар йилги меҳнат таътили таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар яъни 12.11.2026 гача ( шу куни ҳам) берилиши керак. Кўпчилик мана шу ўринда календарь йилга чалғиб кетиб, ходимни 31 декабргача таътилга чиқарсам бўлади деб, хато ўйлашади. Яъни ходимни календарь йил тугагунга қадар эмас, ходимнинг иш йили тугагунига қадар таътилга чиқариш шарт экан.


Демак, юқоридагилардан хулоса қилсак, ходимга иш йили тугагунга қадар (календарь йил тугагунга қадар эмас) таътил берилиши керак экан. Ходим таътилга чиқмасликка тилхат ёзиб бергани ҳам аҳамиятга эга эмас.


Кўпчилик ҳозир ўйлаётган бўлса керак, фалончижон 5 йилдан бери, фалончихон эса деярли 10 йилдан бери таътилга чиқмаганку деб... Бу меҳнат қонунчилигини бузилиши ҳисобланади.


Агар иш берувчи ушбу қоидаларга риоя қилмаса, МЖТК 49-моддасига кўра, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид