Валюта UZS
  • USD

    11 963.2350.85

  • EUR

    13 970.6697.5

  • RUB

    155.351.96

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 07:00

    +4 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +5 C

  • 11:00

    +7 C

  • 12:00

    +8 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +9 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +9 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 07-December

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 07:00

    +4 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +5 C

  • 11:00

    +7 C

  • 12:00

    +8 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +9 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +9 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Yakshanba, 07

    +5 +20

  • Dushanba, 08

    +6 +20

  • Seshanba, 09

    +4 +20

  • Chorshanba, 10

    +3 +20

  • Payshanba, 11

    +0 +20

  • Juma, 12

    +7 +20

  • Shanba, 13

    +7 +20

  • Yakshanba, 14

    +5 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Болам етти йил аввал оққонга чалинди, иложсизликдан пойтахтда қолиб кетдим

Икки боласи, ўзи ҳам дардга чалинганига қарамай тинмай ишлайдиган 38 ёшли уста – Ҳурмат Абдуллаев ҳикояси: “32 ёшимгача Тошкентга келмаганман. Ўзи уста эмасдим, болам оққонга чалииниб қолганидан кейин гематологиянинг ёнида юравериб тушундимки, бу ерда ҳали кўп қоларканман. Жой йўқ, иш йўқ, бемор болага дори етказиб туриш керак. Иложсизликдан нима иш бўлса қилавердим...
Жамият
328 11:19 | 04.12.2025 11:19

Нега Хоразмга қайтмадим?


Ўз юртимга, қишлоғимга қайтмаётганим ҳақида кўпчилик сўрайди. Ўзим ҳам жуда соғинаман. Ўғлим Иззатбек шифохонадан чиққанимдан кейин яхши бўлиб, “бўлди, кетамиз” дедик. Боламни олиб поездда кетдик. Чўлнинг ичида оғирлашиб қолди, бурни қонаб кетди. На олдинга юра оламан, на орқага қайта оламан. “Скорий” кутиб турди, уйга эмас, больницага тушдик. Сал яхши қилиб: “Сен Тошкентда даволат” дейишди.


Тошкентга қайтиб, яна даволатдим. Ижара олдим, ишладим. Бир йилдан ортиқ эзилиб кетдим, яна Хоразмни соғиндим. “Поездда кета олмагандир, энди самолётда борамиз” дедим. Бориб қўниши билан барибир кўкаришни бошлади. Яна кетдик...


Катта ўғлим 11 ёшга кирди, оққонга назоратда туради. 3 ёшли ўғлим ҳалигача гапирмайди


“Эр-хотин қариндош бўлганмисизлар?” деб сўрашади. Йўқ, бегона бўлганмиз, севиб олганман ва бахтли қиламан деб ваъда берганман. Ҳалигача боламнинг кўзига қараб титраб тураман, оққон устига тутқаноғи қийнаб турибди. Синов ҳам кўп эканда – битта буйрагини ҳам олиб ташлаш керак. Кичкина боламда ҳам дард илашди, уч ёшга кириб қолди, ҳалигача гапирмайди. Кўп текширтирдим. Доим даволаниши керак экан. Икковиниям назорат қилиб туриш керак. Ишда пайтимда уйдан телефон бўлса ич-ичимдан қўрқиб кетаман...


Орзуим?.. Орзуларим кўп


Энг муҳими шу икки болам соғ-саломат бўлса бас. Ижаралардан кўчганимизда болаларим жуда тушкунликка тушиб қолади. Кўп ижарада яшадик, тўрт марта уйдан уйга кўчдик. Ё сотади, ё чиқариб юборади... “Энди нима бўлса ҳам уй олмасам бўлмайди” деб Англияга кетдим. Роса қарз-ҳавола қилдим. Биз чўл одамларимизда. Уёқда ёмғир эзиб ташларкан, ҳужжатлаш ишлари ҳам кўп экан. Унга ҳам чидардим, лекин болаларим жуда ичикиб кетди. Иложсиз қайтдим, қарзларимни амаллаб уздим. Англия қаёқда, ишлайдиган жойларимда ҳам ётиб қола олмас эканман. Болам боргунимча ухламай ўтиради. Кўзига қарашим керак, кўзимга қараши керак...


Ўзимда ҳам касаллик бор


Кўпчилик “Акрогамалия деган касал бўлгансиз шекилли” дейишди. Дўхтирларга учрашдим, гипофиз патологияси бор экан. Қўлларим, қулоқларимни кўриб ҳайрон бўлишади. Ўзим ҳам қўрқдим.


Яқинда совуқда ишлаб юзим осилиб қолди, анча қийналдим. Лекин ишлайвердим. Мен ишлаб чарчамайман, лекин болаларимни ўйлаб эзиламан. Шукр, бу синовлар ҳам бор эканда...


Ўзим таъмирлаган уйларни кўриб ҳавас қиламан


Ўзи ветврач эдим, сантехник бўлиб кетдим. Унгача ҳар хил ишларни қилдим. Ҳозир ҳаммасини ўрганиб олдим, тўлиқ ишлаяпман. Яхши пул топса бўлади, Тошкентда 10-15 млн пул топаман, лекин харажатлар ҳам кўпда. Ижара, иккита болани даволаш, рўзғор... Юзлаб уйларни таъмирладик. Ҳаммасини кўриб ҳавас қиламан. Худо хоҳласа бизга ҳам етказади, яхши ниятдаман. Шунисига ҳам шукр, ҳаммаси яхши бўлади...


Аброр Зоҳидов суҳбатлашди


(Ҳурмат Абдуллаев билан суҳбатимиз жуда оғир кечди – устани гапиртириш қийин бўлди. Видеосини қўлдан келганча сайқалладик, мақолани эса маълумотлар билан тўлдирдик ва бадиийлаштирдик)


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5356 16:57 | 05.08.2023