Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 968.38-4.93

  • EUR

    14 343.0314.01

  • RUB

    152.371.18

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 13-April

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • Yakshanba, 13

    +26 +20

  • Dushanba, 14

    +25 +20

  • Seshanba, 15

    +27 +20

  • Chorshanba, 16

    +20 +20

  • Payshanba, 17

    +24 +20

  • Juma, 18

    +15 +20

  • Shanba, 19

    +14 +20

  • Yakshanba, 20

    +18 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Бу сизнинг видеонгизми?”: фирибгарликлар шиддат билан тарқалмоқда

Ҳодиса
187 11:09 | 11.04.2025 11:09

Замон тез ривожланиб кетди: авваллари ўғри ё фирибгарда деганда, кўчада алдаб ёки билдирмай пулни олиб қочадиган, “кисса-кармон” билан шуғулланадиганларни тушунардик. Ҳозир эса дунёнинг бошқа бир чеккасида уя қурган, сиз мутлақо танимайдиган киши ҳам турли йўллар билан шахсий маълумотлар, банк карталари ва бошқаларга йўл топиб, бор-йўғингизни шилиб олмоқда. Тижорат банклари, расмий ташкилотлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари минг бонг урмасин, онлайн ўғирлик ва фирибгарлик таг-туги билан чопиб ташланганича йўқ.


Афсуски, Ўзбекистонда барча турдаги онлайн фирибгарликлар ва уларнинг қурбонлари кўпайиб бормоқда. 4 ёшли хаста боласини даволатиш учун ҳаракат қилиб юрган онанинг мана бу сўзлари юрагингизни титратади:


Менинг 4 ёшли ўғлим оққон касаллигига чалинган. Учта фарзандимн ёлғиз катта қиляпман. Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган гематология шифохонасида икки ойдан бери даволаняпмиз. Боламнинг касалига Европанинг қиммат дорилари ишлатилади. Афсуски, саховатпеша инсонлар томонидан йиғилган маълум миқдордаги пулни фирибгарлар ечиб олишди. Улар менга қўнғироқ қилиб, телефонимга келган кодни айтиб юборишимни сўрашди, шундан сўнг пул юборишларини айтишди. Бу тузоқ экан. Кодни айтишим билан пластик картамдаги бор маблағни ечиб олишди”.


Фирибгарлар пул учун ҳатто хаста болажоннинг ҳаққидан ҳам тап тортишмаяпти.


Рақамларга мурожаат қиламиз: 2024 йилда фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқлари бўйича 6 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 9 фоизини фирибгарлик ҳолатлари ташкил этади. Марказий банк томонидан ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2024 йилда фуқаролар номига онлайн тарзда берилган сохта кредитлар бўйича 463 та ҳолатда 15 миллиард сўмга яқин моддий зарар етказилган. Аниқланишича, алдов йўли билан кредит олган шахсларнинг 60 фоизи ўзини Click компанияси ёки Марказий банк ходимлари сифатида кўрсатган. Фирибгарлар ўз қурбонларининг шахсий маълумотларидан фойдаланиб, интернет орқали кредит олишган. Айрим ҳолларда бир фуқаро ўз номига турли тижорат банкларидан 5-6 тадан кредит олган. Фирибгарлар айрим тижорат банклари сайти ёки иловасининг ўхшаш шаклларини ишлаб чиқадилар ва молиявий ва интернет саводхонлиги бўлмаган фойдаланувчи бунга лаққа тушиши қийинмас.


Фирибгарлар асосан кредит омилидан фойдаланиши сабаб, Марказий банк, онлайн кредит олиш бўйича жараёнларни қатъийлаштирди. Масалан, телефон қўнғироғи вақтида аксарият банк иловаларидан фойдалана олмайсиз. Баъзи банклар кредит олингач, маблағни маълум муддат блокировка ҳолатига туширади ва мижозга қўнғироқ қилиб, уни текширган ҳолда, сўнгра тақиқни ечадилар.


Умуман олганда, интернетда фирибгарликнинг турлари жуда кўп, урчиб кетган. Уларни турли қисмларга бўлиш мумкин. Масалан, ишга таклиф қилиш орқали фирибгарлик. Ушбу турдаги фирибгарлик, айниқса, COVID-19 пандемияси даврида машҳур бўлди. Ғоя шундан иборатки, сизга нотаниш одамдан одатда мутахассислигингиз билан боғлиқ бўлмаган иш таклиф қиладиган электрон хат келади: масалан, “сирли харидор” ёки шунга ўхшаш иш таклиф этилади. Агар сиз таклифни қабул қилсангиз, сизга чек ёки пул ўтказмаси орқали олдиндан келишилган суммадан бироз юқорироқ миқдорда ҳақ тўланади. Шундан сўнг сиздан фарқни қайтариш сўралади. Албатта, чек ёки пул ўтказмаси сохта бўлиб чиқади ва сиз сохта иш берувчига юборган пулингизни йўқотасиз.


“Салом, бу сизнинг видеонгизми?” – Ўзбекистонда телеграмдай оммалашган тармоқ бўлмаса керак. Истаган одамингизни бу мессенжерда топа оласиз. Яқинда ўзим бир пайтлар гаплашган рақамдан “Салом, бу сизнинг видеонгизми?” дея иддао ёзилган файл келиб қолди. Албатта, биринчи инсониннинг миясига турли ўй ва хаёллар келади. Эҳтиёткорликка амал қилиб, файлни очмасликка қарор қилдим. Кейин билсам, apk форматдаги ушбу файлни очган киши фирибгарлик қурбонига айланар экан. Уни очгач, турли шахслар сизнинг аккаунтингизга киришга, ёзишмалар ва шахсий маълумотларни олишга муваффақ бўлади. Яна бир ёмон томони, сизнинг номингиздан бошқа танишларингизга ҳам ушбу “қармоқ” тарқатила бошлайди. Хуллас, “занжир реакцияси” юз беради.


Яна бир оммалашган услуб бу онлайн лотереялар. Баъзи маълумотларга кўра, лотерея фирибгарлиги 2020 йилда Қўшма Штатларда фирибгарликнинг тўртинчи энг оммабоп тури бўлган. Оддий сценарий: сизга номаълум лотереяда катта сумма ютганингиз ҳақида электрон хат оласиз. Ютуқларингизни олиш учун сиздан пул тўлашингиз сўралади. Бу суғурта тўлови, даромад солиғи, банк комиссияси ёки курьер етказиб бериш хизматлари учун тўлов эканлиги даъво қилинади. Шунингдек, сиздан шахсингизни тасдиқлаш учун маълумотларни юбориш сўралади ва ҳатто сиз шахсий маълумотлар хавфсизлигини ҳам йўқотасиз.


Бу схеманинг яна бир варианти бор: фирибгар ўз қурбонининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтига кириш ҳуқуқига эга бўлади, уларнинг дўстлари ва қариндошлари билан боғланиб, ҳаммасига пул ютиб олганликларини айтади. Кейин у ютуқни қандай қабул қилиш бўйича кўрсатмалар учун электрон почта манзилини юборади. Бу, айниқса кўпроқ натижа берадиган ҳийла-найранг саналади, чунки фирибгар дўстлар ва оила аъзолар ўртасидаги ишончдан фойдаланиб, уларнинг пулларини қўлга киритиш имконига эга бўлади. Бундай вазиятда мутахассислар лотереялар бўйича маълумотни интернетдан қидиришни тавсия қилишади. Ҳа айтганча, ҳеч қачон ўзизга алоқаси бўлмаган давлатдан пул кутманг, ҳеч қачон ўйнамаган лотереянгиздан ютуқ ҳам умид қилманг.


Яна бир кенг тарқалган фирибгарлик, айниқса хавфли: кенг миқёсли табиий офатлар ва бошқа шов-шувл фожиалардан сўнг, одамлар жабрланганларга имкон қадар ёрдам беришни хоҳлашади ва фирибгарлар бундан қандай фойда олишни билишади. Улар сохта хайрия сайтларини яратадилар, аккаунтлар очадилар ва кейин жабрланганларга ҳеч қачон етиб бормайдиган пул йиғиш учун ҳиссий чақириқларга йўғирилган электрон почта хабарларидан фойдаланадилар. Фирибгарлар бунда катта муваффақият қозонишади, чунки кўпчилик инсонлар ҳиссиётга берилиб, раҳм-шафқат омили таъсирида уларни камроқ текширадилар. Шу сабабли пул йиғиш сайтлари ва аккаунтларни текшириб кўринг, улар ҳақиқатан ҳам белгиланган мақсадлар учун пул йиғаётганига ишонч ҳосил қилинг.


Шунингдек, оммабоп ижтимоий тармоқлардаги фирибгарликлар кенг тарқалиб ва турли шаклларга эга бўлиб бормоқда.


Мана бир нечта мисоллар: сизга ижтимоий тармоқда тестдан ўтишни таклиф қилишади: шахсият турини аниқлаш ёки қайси машҳур одамга ўхшашлигини билиш ёки улар викторинада ғалаба қозониш учун жозибали совринни ваъда қилишади. Иштирок этиш шартлари одатда сиз тақдим этган маълумотларни учинчи шахсларга сотишга рухсат берувчи бандни ўз ичига олади. Бундан ташқари, тест ишлаб чиқарувчиси сизнинг профил маълумотларингиз, дўстлар рўйхати ва IP манзилингизга кириш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.Шундан сўнг, у сизга зарарли веб-сайтга олиб борадиган фишинг ҳаволасини юборади. Ижтимоий тармоқдан сиз оддий деб ҳисоблаган иловани юклаб оласиз, лекин аслида қурилмангизга зарарли дастурларни ўрнатган бўласиз.


Фирибгарлик жиноятининг урчиб бораётганининг яна бир сабаби унинг етарли даражада жазоланмаётгани сифатида ҳам изоҳланади. Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов эса фирибгарлар реестрини тузишни таклиф этади: “Олий суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, кейинги пайтларда мамлакатимизда фирибгарлик жиноятлари сони кескин ортган. Фирибнинг қурбони бўлаётган, алданаётган ҳамюртларимизга етказилган зарарларни ундириш билан боғлиқ катта муаммолар қаршисидамиз. Ҳатто 5-6 марталаб жавобгарликдан сўнг ҳам бу жиноятларни бемалол содир этаётганлар бисёр. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг аппеляция судлов ҳайъати қибрайлик эр-хотинга нисбатан фирибгарликка оид ишни кўрмоқда. Эркак қуйи инстанция суди томонидан 8 йилга, хотин эса 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Аёлга қўлланилган жазо 3 йиллик синов муддатига алмаштирилган. Бироқ иш синчиклаб ўрганилса, фирибгарликда айбланган бу хонадон вакилларининг ўзи фириб қурбони бўлгани кўринади.


Муқаддам фирибгарлик, товламачилик жиноятлари билан судланган шахслар эр-хотиннинг ишончига кириб, уй қуриш учун қарз беради. Ўзларини бизнес шерик қилиб кўрсатиб, эски-туски қурилиш материаллари билан ёрдам берган бўлишади. Сўнг қарзни қайтара олмаган хонадон эгаларидан “пулни қайтармасам, уйимни бераман” мазмунидаги тилхат олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишади ва содда одамларни қаматишади.


Фирибгарликда айбланган эр-хотин Тошкент вилояти судида мусичадек ўтирган бу жабрланувчиларнинг ягона ўлжаси эмас. Аввал ҳам худди шу сценарий асосида бир неча хонадонни қон қақшатган “жабрланувчи”лар бундан кейин ҳам ўз фаолиятини давом эттирса керак”, дея ёзади ҳуқуқ ҳимоячиси. “Матбуотдаги чиқишларимизда педофилларнинг, коррупционерларнинг, умуман, оммалашаётган жиноятларнинг “қора рўйхати” — реестри тузилиши кераклиги ҳақида кўп гапирдик. Менимча, фирибгарларнинг реестри ҳам тузилиши вақти келди. Бу ҳуқуқбузарликларнинг улуши ортиб бораётган экан, буни бартараф этиш юзасидан маъмурий ричаглар ҳам қўлланилиши зарур”, дейди у.


Хуллас, талотўпга тўлган дунё шиддат билан ривожланар экан, инсоният бир-бирига шафқат қилмаяпти. Шундай экан, энг аввало интернет орқали молиявий ва техник билимларингизни ошириш пайида бўлинг. Асосийси, шахсий маълумотларингизни бегона шахслар билан бўлишманг. Айниқса, трансчегаравий жиноятлар кўпайган пайтда, йўқолган пулларингиз ва соғлингизни тиклаш деярли имконсиз бўлиб қолади.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 2166 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса