+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Дунё мамлакатларида битирув тадбирлари қандай ўтади?

116 10:54 | 25.05.2026 10:54

Ҳар йили 25 май куни Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқ жаранглайди. Бу кун битирувчилар учун нафақат байрам, балки болалик билан хайрлашув рамзи ҳисобланади. Аммо дунёнинг бошқа давлатларида ҳам бу кун шундай ўтадими?


Мақоламизда шу саволга жавоб берамиз.


Россия


Россияда мактабни битириш маросими “Последний звонок” деб аталади ва у ҳар йили 26 май санасида ўзига хос тарзда ўтказилади. Бу куннинг энг муҳим белгиларидан бири — рамзий қўнғироқдир. Одатда кичик синф ўқувчиси қўнғироқ чалади, унинг ёнида эса битирувчи туради. Бу ҳолат болаликдан катталик сари ўтиш жараёнини ифодалайди. Қизлар кўпинча оқ фартук ва ленталарда, ўғил болалар эса расмий костюмларда қатнашади. Шунингдек, битирувчилар томонидан тайёрланган саҳна чиқишлари, рақс ва қўшиқлар ҳам тадбирдан жой олади.


Япония


Японияда битирув маросими одатда март ойида жуда расмий ва тартибли тарзда ўтказилади. Ўқувчилар мактаб залида йиғилишади, директор ва ўқитувчилар нутқ сўзлайди. Тадбирда ҳар бир битирувчига расмий диплом тантанали тарзда топширилади ва мактаб қўшиғи охирги марта биргаликда куйланади. Японияда битирув маросими баҳорда сакура гуллаш даврига тўғри келади ҳамда бу унга алоҳида рамзий оҳанг бағишлайди.


АҚШ


АҚШда эса битирув маросимлари одатда май–июнь ойларида ўтказилади. Энг машҳур анъаналардан бири махсус қора либос ва квадрат қалпоқча кийишдир. Маросим давомида битирувчилар “Помп анд Cирcумстанcе” марши остида тантанали юришади, саҳнада диплом олишади ва қалпоқчадаги ипни ўнгдан чапга ўтказиш орқали ўз мақомининг ўзгарганини билдиради.


Таиланд


Таиландда мактаб битирув маросимлари одатда март–апрель ойларида диний ва расмий руҳда нишолланади. Унда ўқувчилар буддист анъаналарига амал қилиб, роҳибларга ҳурмат кўрсатади ва “мерит-макинг”, яъни савоб йиғиш маросимида қатнашади. Тадбир давомида битирувчиларга дипломлар топширилади, баъзи ҳолларда эса қироллик оиласи вакиллари ҳам иштирок этади. Маросимда миллий либослар, қўшиқлар ва тантанали юришлар муҳим ўрин тутади. Бу кун нафақат битирув, балки ёшларнинг жамият олдида масъулиятли шахс сифатида тан олиниши ва келажак ҳаёти учун савоб йиғиш рамзи ҳисобланади.


Дунёнинг турли мамлакатларида битирув маросимлари шаклан фарқ қилса-да, уларнинг мазмуни барча ёшларнинг ҳаётидаги муҳим бурилиш нуқтаси ҳисобланади. Қаерда бўлишидан қатъи назар, бу кун болалик билан хайрлашиб, мустақил ҳаёт сари қўйилган қадам сифатида қадрланади.


ЎзЖОКУ талабаси Сарвиноз Муроджонова тайёрлади


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид