Қизиқарли фактлар
• Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари энг кўп рақамлар кетма-кетлигини (масалан, 12345) парол сифатида ишлатишади.
• 2001 йилда чиққан “Laundry Service” альбоми Шакирани бутун дунёга машҳур қилиб, 13 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.
• Таомни тез чайнаш ва ютиш семириш хавфини 2,5 баробар оширади.
• Самимият қондаги холестеринга ижобий таъсир қилиб, иммун ҳужайраларининг фаоллигини оширади.
• Америкалик олимларнинг фикрича, одамнинг ёшини қўлларига қараб бемалол аниқ айтиш мумкин.
• Ривожланган мамлакатларнинг 30 фоиз аҳолиси аллергиянинг турли шаклларига чалинган.
• Картошка чипслари ва ширин газли ичимликлар эрта қаришга сабаб бўлади.
• Болливуд юлдузи Мадхури Дикшит-Нененинг ҳайкали Тюссо хоним музейига 2012 йилда ўрнатилган.
• Уитни Хьюстон “Тансоқчи”дан ташқари, “Нафас чиқариш илинжида” ва “Руҳонийнинг хотини” фильмларида суратга тушган.
• Дунёда энг кенг тарқалган тиллар орасида учинчи ўринда карлар тили туради.
• Нидерландиянинг “Het Wilhelmus” миллий мадҳияси илк бор 1574 йилда ижро қилинган.
• Европадаги энг катта қабристон — “Zentralfriendhof” Австрияда жойлашган. 1874 йилда очилган мозор ҳудудида 3 миллиондан ортиқ одам дафн қилинган.
• 1939 йилгача Тайланд Сиам деб аталган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0