Кеча Тошкентда метро бекатида, Самарқандда эса йўлда чақалоқ дунёга келди
Пойтахтимизнинг "Ғафур Ғулом" метро бекатида чақалоқ дунёга келди. Поездларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходима — Наима Махамаджанова вазият ҳақида ички ишлар ходимидан маълумот олган. У бир зумда ҳолатни баҳолаб, ўзидаги тиббий билим ва кўникмаларни ишга солган ҳолда биринчи ёрдам кўрсатган.
Ходима чақалоқнинг киндигини боғлаб, нафас олиш рефлексини фаоллаштирган. Бу вақтда тез ёрдам хизмати ва аёлнинг яқинлари чақирилган. Тахминан 10 дақиқа давомида бекат ходимлари она ва чақалоқ ҳолатини назоратда ушлаб турган.
Ҳозирда она ва чақалоқ шифохонага етказилган бўлиб, уларнинг соғлиги яхши.
Самарқанд вилоятининг Нуробод туман тез тиббий ёрдам станцияси “Оқсой” шохобчасига чақриқ келиб тушади. Шошилинч ҳолатда йўлга чиққан тиббий бригада чақириқ жойида ҳомиладор беморга ёрдам кўрсатар экан, туғруқ жараёни бошланганини аниқлашди. Уларнинг тезкор ва аниқ ҳаракати туфайли чақалоқ тез тиббий ёрдам автомашинасида соғ-саломат дунёга келди.
Ҳозирда она ва бола соғ-саломат, аҳволлари яхши, шифокорлар назоратида.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0