+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Кечиктирилган тўлов қимматга тушди

206 09:39 | 24.04.2026 09:39

Чиноз тумани тиббиёт бирлашмасида 2023 йилдан буён архив ходими бўлиб ишлаб келаётган Мадинабону Баҳромовага тегишли оддийгина моддий ёрдам пули охир-оқибат миллионлаб сўмлик қарзга айланди.


Гап шундаки, 2024 йил 1 май куни иш берувчи томонидан чиқарилган буйруққа асосан, бир қатор ходимларга, жумладан, Мадинабону Баҳромовага ҳам бир ойлик маош миқдорида моддий ёрдам бериш белгиланган. Ушбу маблағ қарийб 2 миллион сўмни ташкил этган.


Бироқ иш берувчи томонидан мазкур маблағ ҳатто икки йил давомида ҳам тўлаб берилмади. Ходима турли идораларга мурожаат қилди, натижа бўлмагач, касаба уюшмаси орқали ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Қонунга кўра, иш берувчи тўловларни ўз вақтида амалга ошириши шарт ва кечиктирилган ҳар бир кун учун компенсация тўланиши лозим.


Суд қарорига мувофиқ, Мадинабону Баҳромова фойдасига 1 млн 997 минг сўм асосий маблағ ҳамда 18 млн 204 минг сўм компенсация ундирилиши белгиланди.


Муҳаммаджон Рўзметов,
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг
Тошкент вилояти бўйича меҳнат-ҳуқуқ инспектори.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид