Ishonch PAPARATSI - муҳокамалар марказидаги Маданият вазирлиги ва Туризм қўмитасида
Фотосуратдарда мамлакатнинг санъат ва маданияти, туризм барқарорлиги учун хизмат қилаётган давлат ходимларининг тонгги иш кайфияти акс этган.
Уларни объектив қаршисига олган «Ishonch PAPARATSI» инсон омилини, позитивлик ва очиқликни асосий қадрият сифатида илгари сурадиган медиа ташаббусдир.
Ishonch.uz суратлар изоҳини бироз юмор билан уйғунлаштирган.
— "Тезроқ ичкарига кирай, ҳозир папарациялар тутиб олади" деб ўйлаган эдим, кечикибман. Майли, кулиб тушайлик, машҳурман-да кўпчилик танийди. Машҳурликнинг бадали шу!
— Дўстим, демак, режа шундай: ҳозир ичкарига кирамиз, ҳамма сезиб қолмасидан тезгина ишни бошлаймиз. Энг муҳими — костюмга сув тегмасин, дазмоли бузилади.
Ишхона йўлагими ёки Милан мода ҳафталиги? Тонгги кофе ҳали ичилмаган бўлса-да, "Style" юқори даражада. Папарациялар эса бундай кадрни асло ўтказиб юбормайди!
«Ишга киришдан олдинги кичик, аммо зарарли одат. Соғлиқни асранг!».
Уйғунлик! Гўзаллик ва улкан тажриба уйғунлиги ишхона остонасида суратга муҳрланди.
Қўнғироқлар тинмайди қара...
Бу ходимлар нигоҳида — кунлик режа, портфелида — масъулият, юрагида — ишга бўлган садоқат. Буни тонгги папарация тасдиқлайди!
— Ана, "Ишонч папарацияси"! Тезроқ чиройлироқ кулайлик.
— Ҳа, худди энг бахтли ходимлардек! Аслида ҳам шундай-ку, тўғрими?
"Эй вақт, тўхтаб тур..."
— Ҳа, тушундим. Демак, кофе машинаси ишламаяптими? Бу жуда жиддий стратегик муаммо! Ҳозир кириб, зудлик билан тезкор штаб тузамиз. Назоратга олдим!
— Нигоҳлар — ўткир, қадамлар — шахдам. Идорага киришдан олдинги сўнгги текширув. Ҳаммаси жойида, кетдик!
— Эй... Папарация? Майли, лекин бутилкамнинг "қулашини" шунчалик профессионал тарзда суратга оласиз деб ўйламагандим. Энди буни янги санъат асари сифатида маданият кўргазмасига қўйиш керак!
Дунё шодликлари йиғилса бутун,
Бизнинг кулгумиздан бўлолмас устун...
"Бир қамар сиймони кўрдим балдаи Кашмирда,
Кўзлари масхуру юз жоду эрур тасхирда..."
— Дўстим кеча чойхона қандай бўлди?
— Эй, жуда мазза қилибмиз...
— Тўғри, лекин ҳозир раҳбар биздан чойхонани эмас, кечаги берган вазифасини сўрайди-да...
"Мени ҳечким танимасин..."
"Эхх, бугун ҳам ишлар кўп..."
— Ҳаммаси назоратда. Келаман, ишлайман, кетаман.
"Биз учун иш куни ҳар куни шундай бошланади..."
Раҳбар:
— Эътибор берма, бизни ўзимизни ҳам ишимизни ҳам доим шундай кузатишади.
Тонгги қаҳрамонларимиз сурати-ю, сийратида доим табассум, қатъиятлик, интизом. Давлат ташкилотларида ходимлар ҳар дам бунга амал қиладилар.
Бугунги лойиҳамиз сўнгги лавҳаси шу эди. Кейинги манзил қаер бўлишини эса вақт кўрсатади...
Қувонч ТЎРАЕВ,
Эъзоза УМРЗОҚОВА
ishonch.uz




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0