Мамлакат ичида қатновчи айрим поездлар чипталари нархи ошириляпти
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 1 февралдан мамлакат ичида айрим поездлар чипталари нархи яна оширилишини маълум қилди.
Нархларнинг ўсиши юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поезди учун эконом-класс чипталари нархи 20 фоизга ҳамда VIP ва бизнес-класс чипталари нархи 25 фоизга оширилади.
Яъни:
Тошкент – Самарқанд:
- Эконом – 294 минг сўм;
- Бизнес – 450 минг сўм;
- VIP – 619 минг сўм.
Тошкент – Қарши:
- Эконом – 406 минг сўм;
- Бизнес – 634 минг сўм;
- VIP – 854 минг сўм.
Тошкент – Бухоро:
- Эконом – 484 минг сўм;
- Бизнес – 751 минг сўм;
- VIP – 994 минг сўм.
Шунингдек, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездлари чипталари нархи ҳам 30 фоизга оширилади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0