+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Марказий банк ва Рақобат қўмитаси инфляцияни пасайтириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди

Икки ташкилот ўртасида “Нархлар барқарорлигини таъминлаш, бозорларда рақобат муҳитини шакллантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида” Меморандум имзоланди.
Иқтисод
282 15:30 | 21.01.2026 15:30

Бунда ушбу ҳужжат мамлакатда нархлар барқарорлигини таъминлаш, инфляцияни пасайтириш ҳамда товар ва хизматлар бозорларида рақобат муҳитини ривожлантиришга қаратилган самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини ифода этади.


Меморандум инфляцияга таъсир қилувчи бозор механизмларини илмий асосланган тарзда таҳлил қилиш, асоссиз нарх ошиши ва монополь мавқе суиистеъмол қилинишига қарши курашиш, шунингдек, тармоқлар кесимида нарх шаклланиши жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ўзаро маълумот алмашишни кўзда тутади. Истеъмол бозорида таклиф омилларини биргаликда ўрганиш ва хатарларни олдини олиш йўналишида ҳаракатлар мувофиқлигини таъминлашга қаратилган.


Томонлар ҳамкорликнинг:

– инфляцияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлашда институционал ҳамкорликни кучайтириш;
– товар ва хизматлар бозорларида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;
– нарх шаклланишига таъсир этувчи монополь шароитларни тезкор аниқлаш бўйича ўзаро маълумот алмашинуви тизимини йўлга қўйиш;
– бозордаги концентрация даражаси, ягона тармоқ иштирокчилари, монополь ҳолатлар ва бозор ҳукмронлиги ҳолатларини таҳлил қилишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, молия бозорларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари бўйича фикр алмашиш мақсадларини белгилайдилар.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод