Навоийда Cobalt’нинг газ баллони портлаб кетди: 3 ёшли бола ҳалок бўлган
24 декабрь, якшанба куни соат 09:50ларда Қизилтепа туманидаги “Бургер” кафеси олдидаги автотураргоҳда турган, фуқаро Ф.Д. бошқарувида бўлган Cobalt автомашинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.
Натижада ҳайдовчи Ф.Д. ва унинг 3 ёшли фарзанди Р.Ш. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Бироқ вояга етмаган Р.Ш.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, у шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0