Олимлар динозаврларни ўлдирган метеорит зарбасидан омон қолган ҳайвонларни топишди
Америкалик олимлар 66 миллион йил аввал динозаврларни йўқ қилган метеорит зарбасидан омон қолган калтакесакларни топишди. Улар ҳали ҳам Шимолий ва Марказий Американинг айрим ҳудудларида яшашади. Тадқиқот Biology Letters илмий журналида чоп этилди.
Гап Xantusiidae оиласининг майда тунги калтакесаклари ҳақида кетаяпти. Молекуляр соат усулидан фойдаланиб, мутахассислар замонавий тунги калтакесакларнинг охирги умумий аждоди тахминан 90 миллион йил олдин пайдо бўлганлигини аниқладилар. Уларнинг иккита эволюцион чизиғи ҳозирда 180 километрлик Чиксулуб кратери жойлашган Юкатан ярим оролидаги таъсир эпицентри яқинидаги фалокатдан омон қолишга муваффақ бўлди.
«Бу калтакесаклар, эҳтимол, астероид зарбасининг энг чеккасида бўлган», дейди бош муаллиф Чейз Браунштейн.
Судралиб юрувчиларнинг омон қолиши ҳамон сирлигича қолмоқда, аммо олимлар суст метаболизм ва яширин ҳаёт тарзи асосий рол ўйнаганини тахмин қилмоқдалар. Уларнинг тана узунлиги 10 сантиметрдан ошмайди, тош ёриқлари ва дарахтларнинг қобиғи остида яшайдилар.
Бу кашфиётнинг ўзига хослиги шундаки, тунги калтакесаклар фалокатдан кейин бу минтақада омон қолган ягона қуруқликдаги умуртқали ҳайвонлардир. Бошқа тирик қолган турлар кўчиб кетишган ёки кейинроқ нобуд бўлган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0