"Onix" ҳайдовчиси одам уриб қочди, жабрланувчи вафот этди
Кеча соат 21-00 лар атрофида Янгийўл тумани бозори яқинидаги Файзобод кўчасида Onix русумли автомашина ҳайдовчиси бир фуқарони уриб юборгани, лекин унинг жабрланганга ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетгани айтилмоқда.
Фуқаро 1993 йилда туғилган А.И – тумандаги "Оила" шахсий клиникасида фельдшер бўлиб ишловчи кўчада бир соат давомида қаровсиз қолиб кетган. Йўлда учраган йўловчи машина уни Шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб борган, лекин фуқаро олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Айни пайтда қоидабузар ҳайдовчи қўлга олинган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага олиб кетилган. Тафсилотлар ва ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0