Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 890.4311.47

  • EUR

    14 720.87-80.92

  • RUB

    156.04-2.35

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 13:00

    +25 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +26 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 24-April

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 13:00

    +25 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +26 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • Payshanba, 24

    +24 +20

  • Juma, 25

    +28 +20

  • Shanba, 26

    +30 +20

  • Yakshanba, 27

    +34 +20

  • Dushanba, 28

    +38 +20

  • Seshanba, 29

    +27 +20

  • Chorshanba, 30

    +25 +20

  • Payshanba, 01

    +29 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Парламентлараро Иттифоқ 150-юбилей ассамблеяси нега айнан Тошкентда ўтказилди? - Бош котиб Мартин Чунгонг билан юзма-юз

Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг сенатор, «Ишонч» ва «Ишонч-Доверие» газеталари Бош муҳаррири Ҳусан Эрматовнинг «Yuzma-yuz+» лойиҳаси учун интервью берди.
546 15:16 | 12.04.2025 15:16

Мартин Чунгчонг, жумладан, журналистнинг Парламентлараро иттифоқ Ассамблеяси, глобал дунё ва парламентаризм тўғрисидаги саволларига жавоб берган.


– Ҳурматли Чунгонг жаноблари! Суҳбатимиз аввалида Ўзбекистон Республикасининг олий давлат мукофоти – «Дўстлик» ордени билан тақдирланганингиз муносабати билан Сизга самимий табрикларимизни изҳор этамиз. Бу юксак эътироф Сизнинг Ўзбекистон ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, парламент дипломатиясини ривожлантириш, муҳим қўшма дастурларни амалга оширишдаги кўп йиллик самарали фаолиятингиз, шунингдек, мамлакатимиз халқаро нуфузини оширишга қаратилган амалий саъй-ҳаракатларингиз натижасидир. Айтингчи, мукофотни қабул қилаётганда кўнглингиздан қандай ҳис - туйғулар кечди?


– Аввало, Сиз яратиб бераётган суҳбатлашиш имкони учун миннатдорлик билдираман. Бугун анчадан бери бутун вужудим билан ҳис этаётган, аммо дилимдан тилимга кўчмаган айрим фикрларни ифода этиш бахтига муяссар бўлиб турибман.


Мен учун Ўзбекистон – наинки жўғрофий макон, балки маънавий яқинлик, самимият тимсоли. Заминингиз билан боғлиқ ҳар бир мулоқот, ҳар бир ташриф, ҳар бир қадам қалбимда илиқ из қолдириб келади. Бу юрт ва унинг раҳбарияти билан мулоқотларим – мен учун катта шараф. Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган юксак баҳо, менга кўрсатилган дўстлик ва ҳамжиҳатлик рамзи сифатидаги эътибор қалбимда чексиз фахр-ифтихор туйғусини уйғотади.


Назаримда, бу эътироф фақат шахсий хизматларим эмас, балки Парламентлараро иттифоқ ва Ўзбекистон ўртасидаги яқин ҳамкорлик самарасининг ёрқин ифодасидир. Биз парламентлар орқали тинчлик, тараққиёт ва мулоқот маданиятини мустаҳкамлашдек улкан мақсадлар сари биргаликда қадам ташламоқдамиз.


2014 йилда ушбу ташкилот Бош котиби лавозимига сайланганимда, ўз олдимга барча аъзо парламентлар билан холис ва тенг мулоқот ўрнатишни мақсад қилиб қўйгандим. Парламентлараро иттифоқни дунёда тинчлик, тараққиёт ва инсон қадр-қимматини улуғлайдиган майдонга айлантириш мен учун энг асосий вазифа, бурчга айланган.


Бу мақсадларим Президент Мирзиёевнинг сиёсий қарашлари билан ҳамоҳанг эканини кузатдим. У киши 2016 йилда Ўзбекистон Президенти этиб сайланган бўлса, мен икки йил аввал ҳозирги лавозимдаги фаолиятимни бошлагандим. Бир қарашда, вақт нуқтаи назаридан фарқ бор, аммо бир мақсад йўлидаги қарашларимиз ўта яқин.


Президент Мирзиёевнинг ташаббуслари, парламентаризмни ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлари, инсон манфаатларини олий қадрият сифатида эътироф этадиган халқчил сиёсати – барчаси мен учун илҳом манбаидир. Ва мен ўз ишим, ўз минбарим ана шу юксак йўналиш­ларга хизмат қилаётганидан мамнунман.


Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистон дунёда ўрнак бўладиган давлатга айланиб боряпти. Биз эса юртингизнинг ана шу имижини бутун жаҳонга етказиш учун биргаликда ҳаракат қиляпмиз. Менга кўрсатилган эътиборни айнан шу умумий саъй-ҳаракатларимиз эътирофи, деб ҳисоблайман. Ва бу менга янги куч, янги масъулият бахш этади.


– Тошкент қарийб бир ҳафта мобайнида глобал мулоқот майдонига айланди. Айтинг-чи, Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясидек йирик анжуманни ўтказиш учун пойтахтимиз танланишида қайси омиллар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди?


– Ҳақиқатан, жуда тўғри таъриф бердингиз. Тошкентдаги 150-Ассамблея – катта сиёсий воқелик. Биз уни «юбилей Ассамблеяси», деб атадик. Чунки у нафақат ривожланиш марраси, балки янги босқичга ўтиш рамзи ҳамдир. Эътибор беринг: Парламентлараро иттифоқ тарихида 149 та мажлис бўлиб ўтган бўлса-да, бу – Марказий Осиёда илк бор ўтган Ассамблея.


«Нега айнан Тошкентда ўтказилди?», деган саволингизга эса менинг жавобим аниқ. Президентингизнинг парламентаризмга бўлган садоқати, давлат раҳбариятининг замонавий, очиқ ва инклюзив сиёсат юритиши бу танловни амалга оширишимизга туртки бўлди.


Ўзбекистон парламентининг фаолияти, унинг янгиланиш жараёнлари, халқ билан мулоқотга интилиши – барчаси халқаро ҳамжамиятда юқори баҳоланмоқда. Биз буни Ўзбекистон парламенти фаолиятини таҳлил қилганимизда ҳам кўрдик. Бу борада Ўзбекистон парламентлари вакиллари, мутасаддиларининг ҳам катта меҳнати намоён бўлганини алоҳида таъкидлашни истар эдим. Демак, юртингизда кечаётган давомли демократик жараёнлар бизнинг глобал парламент ҳамжамиятини Ўзбекистонга олиб келишимизга асосий омил бўлди.


Иккинчи сабаб мамлакатингизда турли соҳаларда эришилаётган ютуқлардир. Ўзбекистонда кўрсатишга, кўришга, ўрганишга, намуна олишга арзигулик ижобий ишлар жуда кўп. Биз учун бутун дунё ҳамжамиятини шу ерга олиб келиш муҳим эди – чунки бир томондан, улар Ўзбекистонни кашф қилсин, тажриба алмашиш имконига эга бўлсин, бошқа томондан эса, Ўзбекистон ҳам глобал тажрибаларни ўрганиш имконига эга бўлсин.


Бу тадбир шундай бир оғир, синовли пайтда ўтяптики, ҳозирги дунёда тинчликпарвар овозлар, ташаббуслар ниҳоятда зарур. Биз Президент Мирзиёевни, халқингиз йўлбошчисини айнан шундай тинчликсевар ташаббусларни, ғояларни илгари сураётган лидер сифатида биламиз.


Бугун, ушбу тарихий анжуман ўз ишини муваффақият билан якунлаган бир паллада, бу фикрларимиз нақадар тўғри эканига яна бир бор амин бўлиб турибмиз. Парламентлараро иттифоқнинг юбилей Ассамблеясини Ўзбекистонда ўтказишга қарор қилганимиз нечоғлиқ асосли ва оқилона қарор бўлганини барча бирдек эътироф этмоқда. Биз ушбу саммит орқали нафақат Ўзбекистонни дунёга янгича ракурсда таништирдик, балки дунё ҳамжамиятини ҳам юртингизга олиб келдик. Бу икки томонлама фойдали жараён бўлди.


Тинчликка интилиш, муаммоларни мулоқот орқали ҳал қилиш маданияти, давлат сиёсатининг фуқаролар фаровонлиги учун сафарбар қилиниши – буларнинг барчаси Президент Мирзиёевнинг анжуманда сўзлаган нутқида ҳам яққол сезилиб турди. У киши нафақат мамлакат, балки минтақавий ва жаҳон тинчлиги учун ҳаракат қилаётган етакчи сифатида намоён бўлди.


Бу Ассамблея, шубҳасиз, бугунги куннинг сиёсий тарихида ўчмас из қолдиради. Ва у – Ўзбекистоннинг халқаро парламент дипломатиясида тутган ўрнини янги босқичга олиб чиқади, десак, асло муболаға бўлмайди.


– Дарҳақиқат, Ассамблеянинг Тошкентда ўтказилишида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари муҳим аҳамият касб этганини тўғри эътироф этдингиз. Президентимизнинг Ассамблея минбаридан туриб сўзлаган нутқида акс этган ташаббуслар ва ғоялар ҳақидаги фикрларингизни ҳам билмоқчи эдик.


– Мен Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарашлари Парламентлараро иттифоқнинг асосий тамойиллари билан уйғун эканини ҳамиша таъкидлаб келаман. Мамлакатингизда рўй бераётган ўзгаришларни кузатиб бораман. Ижтимоий тармоқларни диққат билан ўқийман, телевидение орқали воқеаларни кузатаман, бу юрт тараққиётини мунтазам таҳлил қиламан.


7 апрель куни Ассамблея ялпи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев сўзлаган нутқ эса, бу инсон, унинг сиёсати ва фаолияти ҳақида илгари билганларимизни яна бир бор тасдиқлади. У киши ўзининг стратегик мақсадлари ва қарашлари Парламентлараро иттифоқнинг мақсад ҳамда тамойиллари билан уйғун эканини аниқ айтди.


Ассамблея ялпи мажлисидаги нутқ – фақат риторик чиқиш эмасди. Бу, айни пайтда, дунёдаги энг долзарб муаммолар юзасидан юксак бурчни ҳис этиш, тинчликка даъват ва парламент дипломатиясини амалиётга жорий қилишга қаратилган чақириқ эди.


Президентнинг Ғазо, Украина, Афғонистон каби можароли ҳудудлар бўйича билдирган фикрлари, мулоқот ва келишувни энг катта қадрият сифатида кўрсатган баёнотлари Парламентлараро иттифоқ руҳи билан ҳамоҳанг.


Шавкат Мирзиёев мулоқотнинг, очиқ фикр алмашувнинг, ҳамкорлик асосида муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилишнинг қадр-қиммати ва муҳимлигини таъкидлади.


Имкониятдан фойдаланиб, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида яқинда имзоланган уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома билан табрикламоқчиман. Мен ушбу тарихий аҳамиятга эга ташаббус айнан Президент Мирзиёевга тегишли эканини жуда яхши биламан. Бу эса унинг нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки дунё миқёсида тинчликни тарғиб этишга қодир етакчи эканини яна бир бор тасдиқлайди.


Бошқа муҳим жиҳат – ижтимоий адолат ва қашшоқликни камайтириш масаласи. Президентингиз ўз нутқида «Камбағалликдан фаровонлик сари» деган фикрни илгари сурди. Шахсан мен буни илҳомлантирувчи, замонавий давлат бошқарувининг гуманистик қиёфасини намоён этувчи даъват сифатида қабул қилдим. Энг муҳими, у киши «яшил ривожланиш» ҳақида тўхталди. Бу нафақат иқтисодий, балки экологик масъулиятни ҳам назарда тутади. Бундай ёрқин фикрлар XXI аср парламентаризми қандай бўлиши кераклигини белгилаб беришда муҳим аҳамият касб этади.


– Сиз бу каби саммитларда кўп бор иштирок этгансиз. Тошкентда бўлиб ўтган Ассамблеянинг ўзига хос жиҳатлари, глобал дунё ва парламентаризм учун аҳамиятини нималарда кўрасиз?


– Тошкентда бўлиб ўтган 150-Ассамблея – шунчаки оддий йиғилиш эмас. Бу – инсон тафаккури, давлатлар муносабати, жаҳон ­дипломатиясини янгилашга қаратилган тарихий воқелик.


Биринчидан, бу саммит орқали биз глобал парламент ҳамжамиятини Ўзбекистонга олиб келдик. Давлатингиз анъаналар ва янгиланиш ўртасида мувозанатни топган мамлакат сифатида бошқаларга ўрнак бўладиган кўплаб ­лойиҳаларни амалга оширмоқда.


Иккинчидан, саммит пайтида 140 та парламент делегацияси давлатингиздаги ислоҳотларни ўз кўзи билан кўриш имконига эга бўлди. Улар Ўзбекистон парламенти Президент ­Мирзиёев бошчилигида қандай мустаҳкамланаётганига, парламентнинг фаолияти ва таъсир дои­раси кенгайиб бораётганига гувоҳ бўлишди.


Буларнинг барчаси сўздагина чин акс этаётган жараёнлар эмас. Амалда ўз ваколатларининг бир қисмини парламентга топширган давлат раҳбари камдан-кам топилади. Буни демократик қадриятларга садоқат рамзи, деб биламан.


Айниқса, аёллар ва ёшлар вакиллигининг ўсиши – парламентнинг инклюзивлигини, жамият манфаатларини тўлиқ ифода этаётганини кўрсатади. Бизнинг ташкилот учун энг аҳамиятли йўналишлар айнан шу – тенглик, инклюзивлик ва фуқаро манфаатларини ифода этиш.


Шунингдек, Парламентингиз тобора ёшармоқда. Мен Президент Мирзиёев билан илк бор 2021 йили учрашганман. Ўша пайтда биз парламентда ёшларни қўллаб-қувватлаш кампаниясини эндигина бошлаган эдик. Ва мен у кишидан: «Жаноб Президент, илтимос, Парламентлараро иттифоқнинг ушбу кампаниясини қўллаб-қувватланг, унга ҳисса қўшинг», деб сўрагандим. У киши эса дарҳол «Хўп» деб жавоб берган эди. Бугун ана шу ваъданинг натижаси парламентингиз таркибида ёшлар ҳам ­кўплигида яққол кўзга ташланмоқда.


– Ассамблеяда кўриб чиқилган, муҳокама қилинган масалалар юзасидан Тошкент Декларацияси қабул қилинди. Ушбу декларациянинг умуман дунё учун, қолаверса, парламентаризм келажаги учун аҳамиятини қандай баҳолайсиз?


– Биз юртингизда глобал бошқарувнинг муҳим йўналиши – ижтимоий тараққиёт ва ижтимоий адолатни қўллаб-қувватлашда парламентлар ва депутатларни сафарбар қилиш учун йўл харитаси ишлаб чиқиш ниятида эдик. Зеро, парламентлар янада адолатли ва тенг жамият қуриш, тараққиёт жараёнида ҳеч ким ортда қолмаслигига эришиш йўлида хизмат қилади.


Шу боис биз учун мазкур ҳужжатда ана шу орзу-интилишларнинг акс этиши жуда муҳим ва табиий эди. Биз ушбу ҳужжат мазмун-моҳиятидан жуда мамнунмиз. Уни 150-Ассамблея томонидан бир овоздан, ҳатто олқишлар остида маъқуллангани биз учун катта аҳамиятга эга. Эндиликда биз ушбу ҳужжатдан парламентларни ижтимоий тараққиёт ва ижтимоий адолатни таъминлайдиган сиёсатларни ишлаб чиқиш, ресурсларни ажратиш бўйича янада фаол ишлашга ундаш ваколати сифатида фойдаланамиз.


Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлайдиган механизмларга эҳтиёж борлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. У бандлик, ёшлар учун таълим каби ташаббуслар ҳақида гапирди. Бу ташаббусларнинг барчаси Тошкент Декларациясида ўз аксини топган. У, шубҳасиз, Президент Шавкат Мирзиёев нутқидан илҳомланиб яратилган десам, асло муболаға бўлмайди.


Биз бу ҳужжат парламентаризм фазилатларини жуда аниқ ифодалаган, деб ҳисоблаймиз. Унда парламентлар глобал саҳнадаги мавқеини мустаҳкамлаши, мураккаб муаммоларни ҳал этишда муҳим роль ўйнаши кераклиги яққол акс этган.


Шунинг учун биз ушбу Ассамблея иштирокчиларига бундай муҳим ҳужжатни қабул қилганликлари учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Декларацияда қайд этилган ғоялар инсоният келажагига хизмат қилади. Унинг Тошкентда яратилиши – жаҳон парламент ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларига муносиб туҳфа бўлди.


– Ўзбекистон 2017 йилдан Парламентлараро иттифоқ фаолиятидаги иштирокини қайта тиклади ва қисқа вақт ичида унинг фаол ҳамда ҳурматга сазовор аъзосига айланди. Сизнингча, Ўзбекистоннинг парламентлараро мулоқотни ривожлантиришдаги ҳиссаси қандай? Қайси йўналишлар кейинги ҳамкорлик учун пойдевор яратиши мумкин? Тошкентни глобал парламент ташаббуслари учун доимий майдончага айлантириш мумкинми?


– Очиқ тан олиб айтишим керак: Тошкентда бўлиб ўтган юбилей Ассамблеяси Парламентлараро иттифоқ тарихидаги энг муваффақиятли анжуманлардан бирига айланди. Қўлимда ушбу 150-Ассамблея муносабати билан нашр этилган китоб турибди. Мен шунчаки унинг сарлавҳасини ўқиб бермоқчиман. У Ўзбекистон қайси нуқтада турганини тушунишга ёрдам беради: «Парламент йўллари: Парламентлараро иттифоқдаги овозлар солномаси, 2020−2023».


Бу ерда икки жиҳат бор. Биринчидан, бугунги глобал жараёнларда халқлар овози эшитилиши учун, энг аввало, парламентлар ва парламент аъзолари халқаро майдонда ўз овозларига эга бўлишлари керак. Бу Парламентлараро иттифоқ томонидан парламентлар ва парламент аъзоларини БМТ, Жаҳон савдо ташкилоти ёки бошқа глобал бошқарув институтлари каби халқаро жараёнларда иштирок этишга кўмаклашиш орқали амалга ошириладиган парламентлараро ҳамкорликнинг бир жиҳатидир.


Иккинчи жиҳат эса парламент дипломатиясига тааллуқли. Чунки парламентлар – халқни ифодалайди, улар қаерда оғриқ борлигини яхши билади.


Икки давлат уруш ҳолатида бўлса, оддий фуқаролар энг кўп азият чекади. Парламентлар ана шу фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади. Шу боис дунё бўйлаб турли мамлакатлар парламентларига ўзаро мулоқот учун кўприк қуриш имконини бериш ниятида биз парламент дипломатиясини илгари суришга алоҳида эътибор қаратганмиз.


Ўтган йили илк бор икки давлат ўртасидаги тинчлик жараёнига ҳисса қўшиш, ўзаро муносабатларни тиклаш жараёнини тезлаштириш учун Арманистон ва Озарбайжон парламентлари спикерларини бир жойга йиғдик. Бу тарихий воқеа эди. Бу, айни пайтда, 1889 йилда Парламентлараро иттифоқ ташкил этилганида, таъсисчиларимиз Фредерик Пасси ва Рендольф Креймер таъкидлаган ғояга мос келади: урушга кириш керак эмас, шунчаки стол атрофида ўтириб, фарқлар ҳақида баҳслашиш ва умумий ечим топиш лозим.


Айнан шу ғоя икки Корея билан олиб бораётган ишларимизга ҳам асос бўляпти. Сўнгги бир неча йил ичида биз Корея яриморолидаги икки давлат ўртасида дўстона муносабатларни тиклашга ҳаракат қилиб келяпмиз. Тошкент Ассамблеяси давомида ҳам биз улар билан музокаралар олиб бордик. Шимолий Корея парламенти беш йиллик танаффусдан сўнг Парламентлараро иттифоққа қайта қўшилди.


Яқин Шарқ масалаларини ҳам тилга олиб ўтмоқчиман. Парламентлараро иттифоқ доирасида бу каби муаммолар, жумладан, Ғазодаги воқеалар таҳлили билан шуғулланадиган махсус қўмита фаолият кўрсатяпти. Шунингдек, Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган махсус ишчи гуруҳимиз ҳам бор.


Қайси жойда можаро бўлса, қаерда кескинлик бўлса, биз парламентларни ўша ерга боришга, дипломатия, парламент дипломатиясини тарғиб этишга ундаб келяпмиз. Бу, менимча, жуда ажойиб ғоя. Мен шахсан шундай ташаббусларда иштирок этганим учун бу жараённи бағоят қадрлайман.


Масалан, Россия ва Украина ўртасида халқаро даражада ҳам, бошқа жиҳатдан ҳам алоқа жуда кам. Лекин Парламентлараро иттифоқ доирасида улар ҳамон мулоқотда, чунки улар парламент дипломатиясининг аҳамиятига ишонишади. Бу биз учун жуда муҳим. Биз Тошкентга айнан шунинг учун келдик. Бир ҳафта давомида мамлакатингиз парламент дипломатиясининг пойтахтига айланди.


Сизлар барча давлатлар бир жойга йиғилиб, ўзаро мулоқот қилиши, турли фикрларга умумий ечим топиши учун имкон яратдингиз. Биз бундан ниҳоятда мамнунмиз.


– Тошкентдаги форумнинг ташкилий даражасини қандай баҳолайсиз? Ўзбекистон Парламентлараро иттифоқ раҳбарияти таъкидлаб келаётган очиқ ва мазмунли мулоқот муҳитини яратишга эришди, деб айта оласизми?


– Сизга бир «сирни» очаман. Мен Президентингизга ҳазил қилиб, шундай дедим: «Жаноб Президент, сиз билан бир йилдан буён тун-кун тинимсиз ишладик. Мен ҳам ўзимни ўзбекистонлик, Ўзбекистон парламенти вакилидек ҳис қила бошладим», дедим. У киши «бунинг учун сизга алоҳида ташаккур айтаман», дедилар. Аммо жиддий айтадиган бўлсак, бунинг замирида катта меҳнат, самимий мулоқот ва ўзгаришга бўлган умумий иштиёқ ётибди.


Тошкентда бўлиб ўтадиган Ассамблеяда бу даражада катта иштирок бўлишига бошида унча ишонқирамаган эдик. Лекин натижа кутилганидан-да аъло бўлди. Кузатувчилар ва ассоциацияланган аъзоларни ҳисобга олмаганда, 140 та миллий парламент делегацияси иштирок этди.


Бу жуда катта муваффақият. Фақат шу эмас – бу ерда яратилган шарт-шароитлар ҳам жуда муҳим. Ўзбек халқи ва унинг раҳбарияти ушбу анжуман муваффақиятли ўтиши учун барча шарт-шароитларни яратди. Конференция зали, транспорт, бошқа логистика масалалари жуда юқори даражада ташкил этилди. Лекин рақамлар ортида бизни ҳайратга солган ва илҳомлантирган жиҳат – бу ердаги самимийлик, очиқлик ва муҳокамаларнинг маънавий мазмунидир.


150-Ассамблея давомида қабул қилинган Тошкент Декларацияси, шунингдек, Фаластин – Исроил муаммосига бағишланган резолюция глобал парламентлар тинчлик ва адолат тарафдори эканини яна бир бор исботлади.


Икки давлат ўртасидаги низо ечими борасидаги тинчликпарвар қарашларимиз айнан Тошкентда расман тасдиқланди.


Ассамблея давомида 70 дан ортиқ ёндош тадбирлар бўлиб ўтди. Энг муҳими, ҳар бир делегат ўзини қизиқтирган мавзуда иштирок этиш, фикр билдириш имконига эга бўлди. Биз, масалан, парламентларнинг метан гази чиқиндиларини камайтиришдаги роли ҳақида ҳам муҳокамалар ўтказдик. Зеро, бу масала ҳам парламентларнинг иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга қаратилган вазифаларидан биридир.


Ассамблея доирасида қатор тарихий саналарни, хусусан, Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг 30 йиллигини нишонладик. Бу ҳужжат гендер тенглигини илгари суриш учун асосий дастур ҳисобланади. Шунингдек, Парламентлараро иттифоқ доирасида аёллар ҳаракатининг 40 йиллиги ҳам нишонланди. Мамлакатингиз раҳбарияти бу жараёнда фаол иштирокчига айланди.


Биз ёшларнинг парламентда иштирок этиши бўйича кампанияни айнан шу ерда – Тошкентда бошлаганмиз. Ва мен Президент Мирзиёевдан бу ташаббусни қўллаб-қувватлагани учун ғоят миннатдорман. У ушбу кампанияни қўллаб-қувватлаган биринчи давлат раҳбари бўлди.


Буларнинг барчаси Тошкентда бўлиб ўтди. Шунинг учун гўёки ҳар сафар биз янги кампания бошласак, Ўзбекистонга келишимиз керак, чунки бу ерда бизда мустаҳкам пойдевор бор. Ишонч билан айта оламанки, энди бу шаҳар парламент дипломатиясининг юраги сифатида тилга олинади.


– Сиз интервьюларингиздан бирида мамлакатимизда амалга оширилаётган қамбағалликдан чиқариш дастурининг аҳамиятига юксак баҳо бергансиз. Парламентлараро иттифоқнинг инсон салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қадриятларига мос келадиган яна қандай ташаб­бусларни эътироф этган бўлардингиз?


– Президент Мирзиёев илгари сураётган «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури – жонли сиёсат намунаси. Бу статистик кўрсаткичлар ёки стратегик режалар эмас, балки фуқаро ҳаётининг юрагига қаратилган амалий ҳаракатлар тизимидир. Бундай сиёсий ирода ва парламентга берилган қўшимча ваколатлар мамлакатда янги ижтимоий ёндашув локомотивига айланган. Бугунги Парламентингиз фақат қонун чиқарадиган эмас, балки одамлар дардини тинглайдиган, уларни ҳимоя қиладиган минбарга ҳам айланяпти. Парламентлараро иттифоқ бу каби ташаббусларни олқишлайди ва барча аъзо мамлакатларга ҳам шундай ҳаракатларни тавсия қилади.


Ҳа, бу анжуман – фақат учрашувлар эмас, балки ўзаро тажриба, фикр-мулоҳаза алмашиш майдонига айланди. Ваъда бераманки, Тошкент декларацияси қоғозларда қолиб кетмайди. Биз уни БМТга етказамиз ва бошқа халқаро ташкилотлар орқали парламентлар фаолиятига жорий этамиз.


– Кеча якунловчи сессиядаги маърузангизда «Ташкилотимиз ўз таж­рибасини янада орттириб боради, 77 та турли учрашувлар орқали глобал кун тартибига ҳисса қўшдик, дея айта оламиз», деб алоҳида таъкидладингиз. Тошкентда бўлиб ўтган Ассамблея ҳақида хулосаларингиз билан ўртоқлашсангиз.


– Ассамблеянинг энг муҳим ютуғи – жаҳон парламентлари ўртасидаги интеллектуал ва маънавий яқинлашув бўлди. 77 та учрашув, ўнлаб резолюциялар ва аниқ дастурлар орқали биз глобал кун тартибига реал таъсир кўрсатдик.


Биз бу ерда гендер тенглиги, тинчлик, иқлим ўзгариши, саломатлик, терроризмга қарши кураш, экстремизмни илдизидаёқ бартараф этиш ҳақида гапирдик. Ундан ҳам муҳими, бу мавзулар юзасидан бир-биримизни тингладик, баҳслашдик, ягона тўхтамга келдик ёки келиша олмасак ҳам, бир-биримизга ҳурмат билан қарашни ўргандик. Бу парламент дипломатиясининг энг гўзал жиҳатидир.


Сунъий интеллект масаласи, янги технологиялардан фойдаланиш, Президент ­Мирзиёев таъкидлаганидек, замонавий жамиятнинг ахлоқий мувозанатини сақлаш учун масъулият талаб қилади. Биз бу фикрни ҳам қабул қилдик, ҳам ўргандик, ҳам тарқатдик.


Ҳа, биз реалист бўлишимиз керак: ҳар бир масала юзасидан умумий келишувга эришиш – имконсиз. Аммо, энг муҳими, фикримиз турлича бўлса-да, бир мақсад сари интилишимиздир.


Шахсан мен учун бу анжуман профессионал ҳаётимдаги энг илҳомлантирувчи паллалардан бири бўлди. Тошкент қалбимизга парламент мулоқотининг энг самарали босқичи сифатида муҳрланади.


Ҳусан ЭРМАТОВ суҳбатлашди


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид